2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРДА ИЖОДИЙ КОММУНИКАТИВ ҚОБИЛИЯТЛАРНИ



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   352
Bog'liq
Профессионал

БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРДА ИЖОДИЙ КОММУНИКАТИВ ҚОБИЛИЯТЛАРНИ
РИВОЖЛАНТИРИШГА ИННОВАЦИОН ЁНДОШУВ 
 Хаитова Юлдуз Саитовна 
Қарши ДУ мустақил тадқиқотчиси 
Аннотация 
Мазкур 
мақолада 
бўлажак 
ўқитувчиларда 
ижодий 
коммуникатив 
қобилиятларни 
ривожлантиришда неоген саволлардан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилган ва 
таҳлил қилинган. 
Калит сўзлар; инновацион ёндошув, неоген, фактологик, концептуал 
Аннотация 
В данной статье рассматривается и проанализированы особенности использования вопросов 
неогена в развитии творческих коммуникативных навыков у будущих учителей. 
Ключевые слова; инновационный подход, неоген, фактический, концептуальный 
Annotation 
This article discusses and analyzes the features of the use of Neogene questions in the development of 
creative communication skills in future teachers. 
Keywords; innovative approach, neogene, factual, conceptual 


322 
Таълимдаги янгиланиш таълим жараёни орқали бўлажак ўқитувчиларни ўз келажагини ёрқин 
тасаввур қила оладиган, бу борада ўз тақдири ва ўз шахсига онгли муносабатда бўлиб, турли 
фаолиятларда ўзини-ўзи ривожлантира оладиган эркин фаол ва мустақил шахсни
шакллантиришни кўзда тутади. Мустақиллик туфайли ўз тараққиёт йўлидан бораётган
Ўзбекистонда янгича фикрлайдиган, бўлаётган воқеа-ҳодисаларга эркин муносабат билдирадиган
ижодий ва танқидий мушоҳада юритадиган мулоқотнинг сир асрорларини ўрганган ёшларни
тарбиялаш учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда. Бу борада бўлажак ўқитувчиларда ижодий 
коммуникативликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Ижодий коммуникациянинг 
мотивли тизими мотивацион таркибий қисм ва коммуникациялар ва ўзаро муносабат паритетлигини 
ўрнатишга қаратилган мақсадли ориентирларни ўз ичига олади. Шунингдек, ички мотиваторлар 
ушбу жараённини амалиётга татбиқ этиш чоғида роль ўйнайди, бироқ бўлажак ўқитувчиларнинг 
индивидуал хусусиятларига асосланади: ижодий қобилиятларнинг ривожланганлик даражаси, 
коммуникацияларни ўрнатиш ва яхши сақлашга интилиш (коммуникатив имкониятлар), педагогик 
ижодкорлик қобилияти (педагогик вазиятларда креатив ечим топиш) ва бошқалар.
Шунингдек, бўлажак ўқитувчиларда ижодий коммуникативликни ривожлантиришда педагогик 
таъсир этиш муҳим омили саналиб, тўғридан-тўғри педагогик таъсир этиш 
методлари
сифатида 
қуйидагилар майдонга чиқади:
-ўқитувчининг шахсий намуна кўрсатиши; 
-тушунтириш, бўлажак ўқитувчиларнинг қадриятларига ва уларнинг шахсий қизиқишлари 
доирасига мурожаат қилиш; 
- ишбилармонлик ўйини ва бошқалар.
Воситалар
сифатида биз яққол кўринган материаллар, педагоглар томонидан ишлаб чиқилган 
қўлланмалар, истиқболлар характеристикасини, мусобақа ва бошқалар.
Муҳим 
шакллар
бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: мулоқот, фаолият, ижодий ҳамкорлик ва 
бошқалар.
Ташқи мотивация жараённинг босқичлари қуйидагилардан иборат бўлди: 1) бўлажак касбий 
фаолиятда ижод қилишнинг ўзига хос хусусиятлари билан танишиш; 2) коммуникациялар заруратини 
қўллаб-қувватлаш; ўзаро муносабатда ижодкорликни намойиш этишни рағбатлантириш. Ушбу 
босқичлар 
ташқи
(ўқитувчи шахси, ўқув ахбороти мазмуни, жамоа, олий ўқув юртидаги таълим 
жараёни шароитлари ва бошқалар) ҳамда 
ички
(талабаларнинг индивидуал сифатлари, 
коммуникацияларни ўрнатиш ва ривожлантиришга интилиш, педагогик ижодкорлик қобилияти, 
ўқитувчи касбига меҳр ва бошқалар) мотиваторлар таъсири асосида ички мотивация стадиясига 
ўтади: 1) бўлажак педагогларда бирламчи мотивнинг вужудга келиши; 2) муаммо ечимини излашда 
ижодий фаоллик кўрсатиш; 3) бўлажак касбда конкрет мақсадни танлаш. Айнан ана шу босқичма-
босқич ҳаракат талабаларда ижодий коммуникативликни ривожлантиришдан ушбу жараённи 
мустақил олиб бориш, яъни ушбу сифатни ўзида эркин ривожлантиришга ўтишга имкон беради. Шу 
билан бирга бўлғуси педагоглар томонидан мотивацияни шакллантиришда бўлажак педагогларга 
бериладиган саволларнинг мазмунига ҳам эътибор қаратиш мақсадга муофиқ. Мазкур жараёнга 
инновацион ёндашиш муҳим аҳамият касб этади.
Таълим жараёнида савол ва топшириқлар моҳиятига кўра
а) фактологик;
б) концептуал каби икки турга ажратилади
61
.
Фактологик саволлар асосан ўқитувчи бўлажак ўқитувчиларга сўзлаб берган фактларни
қайта сўзлаб беришни кўзлайди. Бундай саволлар устувор бўлган ўқув-билув жараёнида талаба
61
.Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано
стандарт” нашриѐти, 2015. – 150 б. 


323 
фикрламайди, матн устида изланмайди. Чунки уларнинг жавоблари мажмуа ёки дарсликнинг ўзида 
берилган, фақат бирров ўқиб топиб олинса бас. Кўпинча амалиётда талабалар дарсликдаги
саволларга жавоб топиш уйга топшириқ қилиб берилганда, дарслик саҳифаларининг четига 
жавоблари баён этилган ўринларга шу савол рақамларини қўйиб чиқишади. Энг ачинарлиси, баъзан
топшириқни шу тарзда бажаришни педагогларнинг ўзлари кўрсатиб берадилар. Бир қарашда бу
ҳамма учун қулай. Аммо бу ҳолат бўлажак педагог учун қимматга тушади. Оқибатда бадиий 
сўзни ҳис қилишдан маҳрум, бадиий асар таҳлили бўйича кўникма ва малакаси шаклланмаган,
мутолаадан завқ туймайдиган битирувчиларга эга бўлинмоқда.
Концептуал савол ва топшириқлар эса бўлажак педагогни ўйлашга, мустақил фикрлашга, 
изланишга чорлайди, асар бадиияти, унинг мазмунига мустақил назар ташлаш, ўзига хосликларини,
фарқли жиҳатларини топишга йўллаши жиҳатидан ғоят муҳим методик аппарат саналади.
Китобдан уларга чайналган луқма каби тайёр жавоблар топилмайди, ҳар бир саволга 
тайёрланиш, матнни синчковлик билан ўқиш, қаҳрамонларнинг руҳий кечинмаларини ўз 
қалбидан ўтказишга тўғри келади. Жавоб топиш йўлидаги ақлий, руҳий зўриқишлар аввалига
қийин туюлса-да, кейинчалик излаб топилган ҳақиқатлар, кашф этилган гўзалликлар талабалар
учун завқли кечади. Бу каби саволлар бўлажак педагогларда мотив ўйғотиб, уларда мақсад сари 
ҳаракатни юзага келтиради. Шунингдек, бўлажак педагогларда коммуникатив жараёнга қизиқтириш 
билан бирга коммуникатив -креативлигини ҳам ривожлантиришга имкон яратади.

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish