Фойдаланилган адабиётлар
1.Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М.,
Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” нашриѐти, 2015. – 150 б.
2.Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С. Илғор педагогик технологиялар. – Т.: Ўқитувчи, 2004.
“WORLDSKILLS” ХАЛҚАРО ҲАРАКАТИДА ИШТИРОК ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар
таълими бошқарув ҳамда педагог
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш институти
“Инновацион таълим технологиялари”
кафедраси катта ўқитувчиси Б.Хайдаров
Аннотация: Мақола мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини ошириш шарти сифатида
кадрлар тайёрлашда «WorldSkills International» стандартлари таклиф этилади. Шунингдек, ёш
мутахассисларни ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини «WorldSkills International»
чемпионатларида иштирок этишга тайёрлашга тавсиялар берилган.
Калит сўзлар: компетенция, профессионал таълим, WorldSkills International халқаро
стандартлари.
Аннотация: в статье как условие совершенствования профессиональной подготовки
специалистов предлагаются стандарты «WorldSkills International» при подходе в обучении. Так же
даётся порядок действий необходимых для подготовки молодых специалистов и учащихся
профессиональных учебных организаций для участия в чемпионатах «WorldSkills International»
Ключевые слова: компетентция, профессиональное образование, стандарты «WorldSkills
International»
Annotation:The article proposes the WorldSkills International standards as a condition for improving
the professional training of specialists in the approach to training. The procedure is also given for the
preparation of young specialists and students of professional educational organizations to participate in the
WorldSkills International championships.
Key words: competence, professional education, WorldSkills International standards
324
Республикамизда малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида касб-ҳунар таълими соҳаси тубдан
ислоҳ қилиниб, мутлақо янги профессионал таълим тизими жорий этилди. Профессионал таълим
тизимида кадрлар тайёрлаш сифатига қуйидаги талаблар қўйилади, жумладан: жаҳон меҳнат
бозорида муваффақиятли рақобатлаша оладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш.
Бугунги кунда иш берувчилар ҳам халқаро, ҳам ички меҳнат бозорларида ишлаб чиқариш
муаммоларини дарҳол ҳал қилишга кириша оладиган ходимларни ишга олишни афзал кўришмоқда.
Молиявий капитал, хом ашё, ускуналар, янги технологиялар билан бир қаторда билим, касбий
маҳорат, кўникма, малакалар, касбий компетенциялар, ходимларнинг ижтимоий аҳамиятга эга
шахсий фазилатлари каби манбалар корхонанинг стратегик ресурслари ҳисобланади.
Профессионал таълим муассасалари битирувчиларига келсак, мавжуд таълим парадигмасида
уларнинг малакасини ошириш касбий таълим олгандан кейин бир неча йил давом этади. Дипломни
олган ёш мутахассис тажриба орттиришни бошлайди, дастлабки хатоларга йўл қўяди, таълим
муассасасида олган билимларини янгилайди. Шунинг учун иш берувчилар янги ишчиларни ишга
олишда мослашиш муддатини минималлаштириш мақсадида иш тажрибаси ва касбий фаолиятининг
тасдиқланган натижаларига эга бўлган номзодларга устунлик беришади, бу эса профессионал таълим
муасссасасини битирган ёш мутахассисларга ишга кириш ва касбий ўсиш (карьера) учун тўсиқ
бўлиши мумкин.
Бу муаммони ҳал қилишнинг усулларидан бири мутахассисларни тайёрлашда
компетенцияларга асосланган ёндашувни амалга оширишдир. Талаб қилинадиган компетенциялар
ҳар бир касб гуруҳи учун индивидуалдир.
Шу сабабли, профессионал таълим тизими муассасаларида мутахассисларни самарали
тайёрлаш учун ушбу касбга тегишли компетенциялар ва уларни шакллантириш кетма-кетлигини
аниқлаш керак. Бунинг учун зарур бўлган компетенциялар доирасини, уларни ривожлантириш
шартларини ва компетенцияни шакллантириш даражасини баҳолаш мезонларини аниқлаш учун
замонавий мутахассислар фаолиятини чуқур таҳлил қилиш керак.
Мутахассисларнинг касбий фаолияти объектларини аниқлаш учун Worldskills стандарт
спецификациясидан фойдаланишни таклиф қиламиз. Worldskills стандартлари энг машҳур касблар
гуруҳлари бўйича малакали мутахассислар ўртасида ўтказиладиган халқаро чемпионатларда
қўлланилади. Бу иштирокчиларга нафақат ўзларининг профессионал савиясини баҳолаш, балки
халқаро аҳамиятга молик лойиҳаларда ҳам амалга ошириш имконини беради.
«WorldSkills Uzbekistan» ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси
олдида “Worldskills” халқаро ҳаракатида иштирок этилишини таъминлаш долзарб масалалардан бири
бўлиши табиий.
«WorldSkills International» компетенцияларига назар ташлайдиган бўлсак кўринадики,
Ўзбекистон профессионал таълим тизимида ўқитилаётган барча соҳалар бўйича халқаро
чемпионатлар ўтказилишини гувоҳи бўламиз. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки WorldSkills
International стандартлари бўйича 2019 йил 16-17 декабр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган
чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси иккита биринчи ўринни олишга сазовор бўлди. Бу эса ўз
ўрнида бизнинг ёшларимиз халқаро мусобақаларда тенгдошлари билан рақобат қила олишидан
далолат беради.
Шу билан бирга ҳозирги кунда бир қанча ечимини топиши керак бўлган муаммолар ҳам бор.
Жумладан:
1.
Ўзбекистонда WorldSkills International компетенциялари бўйича экспертлар гуруҳи тўлиқ
шаклланмаган.
2.
WorldSkills International компетенциялар бўйича ўқувчиларни тайёрлайдиган ишлаб чиқариш
таълими усталари (тренерлар)ни тайёрлаш (ўқитиш, малакасини ошириш ва ҳ.к) йўлга қўйилмаган.
3.
WorldSkills International компетенциялар бўйича ўқувчиларни тайёрлаш методикаси ҳозирги кунда
профессионал таълим муассасаларида мавжуд эмас.
325
4.
Профессионал таълим муассасаларида WorldSkills International чемпионатларида қўлланиладиган
жиҳозлар ҳамда майдончалар мавжуд эмас.
Ҳозирги кунда биз қандай ишларни амалга оширишимиз керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |