2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   352
Bog'liq
Профессионал

маъсулиятлилик, 
ишончлилик, коммуникативлик, ҳамкорлик – кооперацияга бўлган қобилият, креативлик, ностандарт 
ва муаммоли вазиятларда ҳам мақсадга элтувчи қатъий қарор қабул қилиш
билан боғлиқ 
қобилиятлар талаб қилинишини тақоза этмоқда. Масалан, Германияда Drezden-Bank Дрезден-Банк, 
Mercedes Мерседес, Opel Опел, Volkswagen ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш ўқув марказлари 
тажрибаси бўйича ўтказилган тадқиқотлар:
мустақиллик, мослашувчанлик, махсус билимлар, 
коммуникатив маҳоратлар, оперативлик, пунктуаллик, креативлик (ижодийлик)
сингари 
қобилиятлар талаб этилаётганлигини тасдиқлайди [1].
Энди кундалик ҳаётимизда кўп учрайдиган ва касбий муҳим универсал сифатлар ичида 
алоҳида ўрин эгаллаган касбий педагогик маҳоратлар хусусида фикрлар юритамиз.
Аслида маҳорат деганда инсон умри мобайнида эгалланган билим, кўникма-малакалар 
мажмуи асосида муайян амалларни бажариш қобилияти тушунилади. Маҳоратлар мураккаб психик 
тузилма сифатида таърифланади, ўзига шахснинг ҳиссий, интеллектуал, иродавий, ижодий, 
эмоционал сифатларини қамраб олади.
Бошқа касб эгалари сингари педагогларнинг ҳам маҳорати олдинги тажрибасида 
ўзлаштирилган билим, кўникма-малака, ҳаётий тажрибалар асосида шаклланади.
Касбий-педагогик маҳоратлар турлича бўлиб, бевосита техника таълим йўналишига 
алоқадорларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш маъқул: 

 умумкасбий маҳоратлар
– педагог томонидан таълим жараёнида муҳандислик талаблари 
доирасида эскиз-чизма, схема, эмпирик ва тажрибавий диаграммаларни шакллантириш ва ўқиш, 
ҳисоб-график ҳамда тегишли лойиҳалаш-ҳисоблаш ишларини мустақил бажариш ва ҳимоя қилиш, 
ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил этиш кабиларни талабалар онгига сингдира 
олишга қодирлик; 

 гностик маҳоратлар
– ўзининг умумкасбий, ишлаб чиқариш ва психологик-педагогик каби 
билимларини таълим–тарбия жараёнида қўллай олишлик қобилияти;

 дидактик маҳоратлар
– кафолатланган натижани олдиндан яхлит тасаввур қилган ҳолда 
таълимнинг муайян мақсад-вазифаларини аниқ белгилай олишга, нашрий қўлланмалар ва 
жиҳозларни қўллаш, ўқув-лаборатория ва устахона жиҳозларининг тузилиши, улардан фойдаланиш 
механизмини амалда намойиш қилиш кабиларга педагогнинг лаёқатлилиги; 

 конструктив-технологик маҳоратлар
– муҳандислик конструкция ва унинг қисмларига мос 
лойиҳалаш-ҳисоблаш чизмаларни тайёрлаш, технологик-йўриқли хариталар, йўналтирувчи тестларга 
қатъий амал қилган ҳолда лаборатория ва устахона шароитида ўлчов асбоб-ускуналар, синов 
машинаси ёки механизмлар, техника ва технологик қурилмалар сингари жиҳозлар воситасида 
тажриба-лаборатория ва амалий машғулотларни ташкил эта олиш, компьютерли ўқув дастурларини 
амалда қўллай олиш, ўзининг илмий-ижодий салоҳиятини амалий лойиҳалаш-ҳисоблаш, 
ихтирочилик-конструкторлик, шунингдек илмий-тадқиқот ишларни бажаришда қўллай олишга 
қодирлик [2]; 


230 

 махсус маҳоратлар
– келгусида реал ҳаётий заруриятдан келиб чиққан ҳолда ишлаб 
чиқаришнинг қайсидир битта соҳаси доирасидаги тор касбий ёки турдош касблар бўйича фаолият 
юритишга эҳтиёж сезилганда, талабаларга амалдаги таълим стандартлари талабида мустақил таълим 
машғулотларини ташкил эта олишга қодирлик.
Умуман олганда таянч малакалар, яъни касбий-педагогик маҳоратлар шаклланиши малакали 
мутахассислар тайёрлаш компетенциялари ривожланишининг асосий ва муҳим сифат кўрсаткичидир. 
Компетенция лотинча 
competo
– эришмоқдаман, мос келаман, яқинлашмоқдаман деган 
маъноларни англатувчи кенг қамровли тушунчадир. Мутахассис (ходим), шу жумладан муҳандис-
педагоглар ва амалиёт ўқитувчилари, психологларнинг фаолиятига доир 
компетенция
деганда, 
биринчидан, бевосита касбга алоқадор муаммоларни ҳал этиш жараёнида билим, амалий кўникма, 
малака, ҳаётий тажриба, касбий салоҳият ва истеъдод-иқтидор, маҳоратлар асосида тизимли-
фаолиятли ёндошишни таъминлайдиган шахсий сифатлар, иккинчидан замонавий меҳнат бозори 
шароитида ҳаттоки ностандарт ва муаммоли вазиятларда ҳам кафолатли натижаларга элтувчи 
“инновацион траектория”ни топа оладиган қарорлар қабул қилиш ҳамда учинчидан эса санаб ўтилган 
барча жабҳаларни амалиётга тизимли, мақсадли тадбиқ эта олиш қобилиятлари мажмуаси 
тушунилади.
Таълим назарияси ва амалиётида 
таянч компетенция
тушунчаси ҳам кенг қўлланилмоқда. 
Одатда, таянч компетенциялар деганда бу муайян касбий фаолият учун зарур бўлган амалдаги 
билимлар, амалий малакалар ҳамда қобилиятлар мажмуи тушунилади.
Таянч компетенцияларнинг таянч малакалардан фарқли жиҳати шундаки, улар фаолият 
субъектларининг шахсий тавсифномаси эмас, балки шахс сифатлари ҳаётда фикрнинг равонлиги ва 
кафолатланган натижага йўналганлиги, қизиқувчанлик ва мақсадли турли вариантлар таклиф эта 
олиш сингари креативлик (ижодий) қобилиятларда намоён бўлади. Ушбу фикр-мулоҳазалар амалда 
таянч компетенцияларнинг касбдан юқори поғонада турувчи алоҳида тавсифга эга эканлигини 
тасдиқлайди. 
Масалан, рақобатга қодир мутахассис кадрлар тайёрлашга қаратилган таълим-тарбия, илм-
фан ва ишлаб чиқариш интеграциялашаётган айни пайтларда таянч компетенциялар креатив касбий 
таълим доирасида фаолият субъектлари касбий маҳорат ва объектив ижодиётнинг ижтимоий ва 
касбий ҳамжамиятларда мослашиб, ўзаро узвий боғликдаги ижтимоий-касбий ва ижодий-касбий 
тузилмалар кўринишида шаклланишига имкон яратади. 
Аслида касбий-техникавий таълимда кенг фойдаланилаётган “Компетентлик”ни амалий 
фаолиятда тегишли ҳаётий муаммоларни педагогик-психологик нуқтаи назардан ҳал этишда 
мустақил ҳолда педагог-муҳандис, ишлаб чиқариш таълими устаси, психолог, мутахассис-ходимлар 
томонидан ўзларининг шахсий сифатларини намоён эта олиш қобилияти ҳисобланади. Шунингдек, 
компетентликни яна уларнинг таълим-тарбия жараёнида эришилган ҳаётий тажрибасига, унинг 
қадриятлари ва мойилликларига қатъий асосланиши деб тушунмоқ керак.
Энди компетенциявий ёндошув асосида муҳандис-педагог, амалиёт ўқитувчилари ва 
психологлар фаолиятига бевосита дахлдор бўлган касбий компетентлик хусусида тўхталамиз. 
Касбий компетенциянинг асосий компонентларини қуйидагича таснифлаш мумкин: 

 ижтимоий-ҳуқуқий компетентлик
– ижтимоий ташкилотлар ва одамлар билан ўзаро 
таъсирда бўлиш соҳасидаги билимлар ва маҳоратлар ҳамда касбий мулоқат ва хулқ-услубларини 
эгаллаганлик; 

 шахсий (персонал) компетентлик
– тўхтовсиз касбий ўсиш ва малакани ошириш ҳамда ўзини 
касбий меҳнатда реализация қилиш; 

 махсус компетентлик
– фаолиятнинг муайян турини мустақил бажаришга тайёрланганлик, 
намунавий касбий масасаларни ечиш ва ўз меҳнатининг натижаларини баҳолаш маҳорати, 
мутахассислиги бўйича янги билимлар ва маҳоратларни мустақил эгаллаш қобилияти; 

 методик компетентлик
– машғулотларни олдиндан режалаштириб, узвий кетма-кетликда 
материалларни баён қилиш қобилияти. 


231 
Юқоридаги мулоҳазалар замонавий таълим-тарбия жараёнларида илмий-педагогик салоҳияти 
юқори, ижодкор, юксак маданият ва маърифат соҳиби, малакавий жиҳатдан ўз касбига муносиб, 
меҳнатсевар, меҳнат фаолиятига ижтимоий мослашувчан ёки бир сўз билан айтганда ғоят юксак 
компетентли педагогларнинг ўрни беқиёс эканлигидан далолат беради. 
Хулоса сифатида қайд этиш мумкинки, касбий-техникавий таълимда компетенциявий 
ёндошув педагог-талаба шахсларидан доимо фаолиятни тизимли ва самарали амалга оширишлари 
учун маъсулиятлилик, ишончлилик, мустақиллик, мослашувчанлик, креативлик (ижодийлик), 
маҳоратлилик, оперативлик, инновацион ғояларни қўллаш, мақсадли қарор қабул қилиш сингари 
қатор касбий муҳим сифатлар – қобилиятлар ва реал илмий-таълимий тажрибаларни талаб этади. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish