2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


Профессионал касб -ҳунар таълими муассаларида махсус фанларни ўқитиш жараёнини



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 
Профессионал касб -ҳунар таълими муассаларида махсус фанларни ўқитиш жараёнини 
такомиллаштириш. 
Гафурова Зебохон Орифжоновна 
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув
ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш институти методисти
 
Аннотация: 
Мақолада профессионал касб-ҳунар таълими муассаларида махсус фанларни 
ўқитиш жараёнидакасбий ва педагогик маҳоратини ривожлантиришга эътиборни янада кучайтириш, 
замонавий таълим талабларига жавоб берувчи махсус фан ўқитувчиларини тайёрлашдаги муҳим
вазифалар ёритиб берилган. 
Калит сўзлар.
Профессионал, махсус фан, касбий билим ва кўникмалар, касбий таълим, 
педагогик маҳорат.
 
Аннотация:
В статье освещены важные задачи дальнейшего усиления ориентации на развитие 
профессионально-педагогических навыков при преподавании специальных предметов в учреждениях 
профессионального образования, подготовка учителей специальных предметов, отвечающих 
требованиям современного образования. 
Ключевые слова.
Профессиональные, специальные науки, профессиональные знания и умения, 
профессиональное образование, педагогические навыки. 
Annotation:
The article highlights the important tasks of further strengthening the orientation towards the 
development of professional and pedagogical skills when teaching special subjects in vocational education 
institutions, training teachers of special subjects that meet the requirements of modern education. 
Key words.
Professional, special sciences, professional knowledge and skills, professional education, 
pedagogical skills. 
Мустақил республикамизда илм ва фан тараққиётининг жадаллашуви, ахборотлар оқимининг 
кўпайиши, техника ва технологияларнинг ўзгариши барча соҳалардаги каби педагогик-психологик ва
методик тайёргарликнинг маълум даражада “эскириши”га олиб келди. Бу эса ўз навбатида таълим ва 
тарбия билан шуғулланувчиларнинг касбий ва педагогик маҳоратини ривожлантиришга эътиборни 
янада кучайтириш заруратини келтириб чиқаради. Мазкур вазифаларни амалга оширишнинг муҳим 
шартларидан бири, махсус фан ўқитувчиларида касбий билим ва кўникмалар ҳамда педагогик 
маҳоратни шакллантириш ва ривожлантиришнинг янги метод, технологияларини ишлаб чиқиш 
ҳамда амалда жорий этишдан иборатдир.
Касб-ҳунар таълими муассаларида турли мутахассисликлар бўйича касб таълими 
йўналишларида педагогик туркум фанлари, махсус фанлар, амалиётлар ва битирув малакавий 
ишларини ўзаро узвийлигини таъминлаш долзарб муаммолардан ҳисобланади.


103 
Бизнинг фикримизча, замонавий таълим шароитида махсус фан ўқитувчисининг интеллектуал 
свалоҳияти ва педагогик фаолияти қўйидаги талабларга жавоб бериши керак: 
-
мустақил ҳолда ўз фанини ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш; 
-
машғулотларни самарали режалаштириш, сифатли ташкил этиш ва ўтказиш; 
-
ўқув жараёнида юзага келадиган муаммоларни мустақил ҳал қилиш, мустақил қарор қабул 
қилиш; 
-
ўқувчиларни умумкасбий ва махсус фанлардан чуқур таълим олишга қизиқтириш ва 
фаоллаштириш; 
-
юксак муомала маданиятига эга бўлиш; 
-
компьютер саводхонлигига эга бўлиш ва ахборот технологияларидан таълим жараёнида 
фойдаланиш; 
- иқтисодиёт ва меҳнат бозори ўзгаришига тайёр бўлиш (мослашувчанлик); 
-
фан, техника ва технологиянинг сўнгги ютуқларини таълим жараёнига жорий этиш; 
-
олган назарий билимларни амалиётда қўллаш; 
-
ўқувчиларда атроф-муҳит муҳофазаси ва экологияни сақлаш бўйича масъулиятни 
шакллантириш ва ривожлантириш; 
-
ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фаолиятларини ривожлантириш; 
-
ўқувчиларнинг мустақил ишларини самарали ташкил этиш, натижаларини баҳолаш 
усулларини тўғри танлаш;.
-
ўз малакасини доимий ошириш; 
-
фанга оид илмий изланишлар олиб бориш.
Бу талабларни тўлақонли бажариш бўлажак махсус фан ўқитувчисида юксак педагогик 
маҳоратни ва ижодий қобилиятга эга бўлишни талаб этади.
Юқорида келтирилган талабларни амалга ошириш, муаммоларни ҳал қилиш ҳамда замонавий 
таълим талабларига жавоб берувчи махсус фан ўқитувчиларини тайёрлаш учун қуйидаги
вазифаларни ечиш муҳим ҳисобланади: 
1. Касб-ҳунар таълими муассаларида ўқувчиларнинг касбий маҳоратини шакллантириш ва 
ривожлантириш муаммоларини ҳамда назарий методик асосларини ўрганиш. 
2. Ўқувчиларнинг амалий кўникма ва пухта малакага эга бўлишини таъминловчи самарали 
методикаларини ишлаб чиқиш. 
3. Ўқувчиларнинг касбий маҳоратни мустақил эгаллашга эҳтиёж ва ҳавасни уйғотиш, шахсий 
қобилиятларини ривожлантириш. 
4. Педагогик-психологик ва методик билимларни амалда қўллаш орқали ҳар бир ўқувчида 
шахсий фазилатлар ва касбий маҳорат, жамоада ишлаш малакаларини шакллантириш. 
5. Ўз педагогик маҳоратини такомиллаштириш мақсадида доимий малака ошириб бориш. 
6. Ўқувчиларнинг касбий маҳоратини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган 
машғулотларни ўтказиш технологияларини ишлаб чиқиш. 
7. Ўқувчиларда назарий билимлар асосида амалий кўникмаларни ўрганиш ва амалиётда 
қўллаш малакаларини ривожлантириш. 
Биз томондан ўтказилган изланишлар шуни кўрсатдики, таълим жараёнининг сифати ва 
самарадорлиги ўқитувчининг ўқитиш жараёнини тўғри лойиҳалаштириш, ташкил этиш ва уни юксак 
педагогик маҳорати орқали амалга оширишдадир.
Бизнинг фикримизча педагогик маҳорат – бу педагогик жараённи лойиҳалаш самарали 
ташкил қилиш, бошқариш, назорат қилиш, натижаларни баҳолаш ва уни рўёбга чиқариш 
технологияси, шунингдек, педагогик жараёнда вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли 
вазиятларни олдиндан кўра билиш ва уларни ҳал қилиш учун тайёр бўлиш методикасидир.
Бўлажак касб таълими ўқитувчисининг педагогик маҳорати нафақат педагогик туркум 
фанларини ўқитишда балки умумтаълим, умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитишда 


104 
шакллантирилиб борилиши, педагогик амалиётлар ва битирув малакавий ишларини бажаришда 
айниқса “Касб таълими методикаси” фанини ўқитишда ривожлантирилиб борилиши керак.
Кейинги йилларда педагогика фани ва амалиётида таълим олувчиларнинг мустақил ишлаш
ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш ҳамда фаоллаштиришга йўналтирилган фаол 
методларини қўллашга катта эътибор берилаяпти. 
Ҳозирги пайтда таълим жараёнида таълим методларининг 250 дан ортиқ турлари 
қўлланилиб келинмоқда. Ушбу таълим методларини таълим жараёнига турли ёндашувлар ва 
методикалар орқали жорий этилади. Замонавий таълим шароитида талабаларни таълим жараёнидаги 
фаоллигини оширишга, уларнинг мустақил ва ижодий ишлаш қобилиятларига қаратилган фаол 
методларни қўллашни талаб этади. Шуни эътиборга олиш керакки, фаол метод танлаш нафақат 
таълим мақсадига, балки ўқув материали мазмунига ҳам боғлиқ бўлади.
Биз томондан бўлажак ўқитувчининг педагогик маҳоратини ривожлантиришга йўналтирилган 
назарий машғулотларда ақлий ҳужум, муаммоли маъруза, мунозара, мулоқот каби таълим 
олувчиларнинг нутқини, мустақил фикрлаш ҳамда интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга 
қаратилган фаол методларни қўллаш тавсия этилади.
Албатта талабаларнинг дарсларга қанчалик даражада фаол қатнашиш ёки қатнашмаслиги 
муҳим аҳамиятга эга. Талабаларнинг фаоллиги сезиларли даражада бўлмас. Ўқитувчи томонидан 
қўлланиладиган ҳар қандай уриниш етарли даражада самара бермаслиги мумкин. Бундай ҳолатда 
қандай йўл тутиш мумкин. Албатта ўқитиш жараёнида жуда кўп усулларни қўллаш мумкин. Лекин 
дарсларни муаммоли қилиб ўтиш ана шу юқорида айтилган камчиликлардан халос этиш мумкин. 
Бунда ҳар бир талаба дарснинг моҳиятини тушуниб олиши ва уни олдида маълум бир муаммо 
ўқитувчи томонидан қўйилиши керак. Бу қўйилган муаммонинг қанчалик даражада талабаларга 
ижодий интилишни уйғотиши албатта муаммонинг характерига боғлиқ. Бунда ҳар бир талаба ўз 
олдида турган муаммони била туриб уни ижобий ечишга ҳаракат қилиши керак. Ўқитувчи эса бу 
жараённи кузатиб бориб, тегишли маслаҳат ва йўналишларни кўрсатиши керак. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish