Key words:
innovation, creativity, motivation, spetsialnye, technology.
Ҳозирги кунда тиббий таълим мазмунини оптималлаштириш йўлларини жадал излаш
йўналишлари пайдо бўлганда ўқитиш субъекти нуқтаи назарининг инновацион технологияларини
татбиқ этиш ҳисобига фаолликни ошириш масаласида ўзгаришлари алоҳида аҳамият касб этади.
Республикамиз тиббиёт коллежларида инновацион технологияларга асосланган таълимга
ўтиш ва босқичма-босқич таълимни ахборотлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бундан
асосий мақсад тиббиёт коллежларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий
қилиш орқали таълим жараёнининг ахборотлашган тизимини мақбул йўлини яратишдан иборат.
412
Таълим-тарбия жараёнида инновацияларнинг қўлланилиши бир жиҳатдан таълим жараёнини
доимий такомиллаштириш зарурлигидан иборат бўлган педагогик амалиётнинг объектив
эҳтиёжларига боғлиқ бўлган, иккинчи жиҳатдан эса уларни қўлланиш самарадорлиги
педагогларнинг субъектив сифатларига, уларнинг педагогик инновацияларнинг объектив
зарурлигини англаганлик даражасига боғлиқ.
Шунинг учун, ўрта тиббий ходимларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини
инновациялар контекстида қараб чиқишни бугунги кундаги замонавий мутахассиснинг
компетенциясига қўйилган талаблардан бири деб хисоблаймиз.
Тиббиёт коллежларида илғор педагогик ва замонавий инновацион технологияларни татбиқ
этишдаги асосий вазифалар янги инновацион технологияларни ўқув жараёнига татбиқ этишга
мослаштирилган тиббий-техника базасини яратиш, ўқув жараёни учун янги ахборотлашган таълим
асосида билим ва кўникмаларини узвий шакллантириш ва шулар асносида тиббий таълим
жараёнининг самарадорлигини оширишни таъминлашдан иборат. Инновацион технологиялар
ўқувчилaргa дaрс жaрaёнини самарали ташкил этишга қулaй муҳит ярaтaди. Ўқувчилaрнинг ўзaро
фикр aлмaшишлaри учун ижодий муҳит, ўзaро aхборот бериш вa олиш учун шaроит ярaтaди.
Ечимини кутaётгaн мaсaлaлaрни ҳaмжихaтликдa мухокaмa этaдилaр вa ечaдилaр, вaзиятдaн чиқишдa
ҳaмкорликдa ечим топaдилaр. Олгaн aхборотлaри aсосидa ўз билимлaрини бир – бирлaригa нaмойиш
этaдилaр. Бир – бирлaридaн илҳомлaниб, руҳий қониқиш ҳосил қилaдилaр. Ҳaр бир иштирокчи
тaълим мaзмунини муaллифлaридек хис этaдилaр. Тaълим мaзмунини тўлa ўзлaштиришгa
эришaдилaр. Янa қўшимчa мaълумотлaр тўплaш учун қўшимчa aдaбиётлaргa, интернет манбалари
орқaли мaълумотлaр тўплaшгa киришaдилaр.
Тиббиёт коллежларида инновацион таълим технологияларни жорий этишда маълум педагогик
педагогик шарт-шароитлар талаб этилади:
-
Тиббиёт коллежи учун қўйилган мақсадларга мос келадиган таълим тизимлари,
дастурлар, технологияларини жоий этиш;
-
тиббиёт коллежининг ўқув жараёни учун ташкилий, ташкилий- услубий, ва ҳуқуқий
шароитларни яратиш;
-
малакали тиббий таълим педагог кадрларини жамоасини шакллантириш, уларнинг
ижодий- илмий фаолиятини ташкил этиш ва касбий ривожланиши ва малака оширишига шароитлар
яратиш;
-
ўқув жараёнини психологик ва педагогик қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
-
тиббиёт коллежи ўқитувчиларининг илмий фаолиятини қўллаб қувватлаш,
шунингдек, шаҳар ва республика тиббиёт коллежлари ва ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари
профессор-ўқитувчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлаш (тармоқлар);
-
ўқув жараёнининг мониторингини ташкил этиш ва уни тузатиш;
-
ўқув йилининг охирида ўқув жараёнининг самарадорлигини таҳлил қилиш;
-
тиббиёт коллежлари инфратузилмасини такомиллаштириш.
Хулоса қилиб айтганда бугунги кунда тиббиёт колежларининг энг муҳим вазифаси - бу
ҳаётнинг охиригача инсон билан қоладиган барқарор билим ва кўникмалар тўпламини
шакллантириш эмас, балки таълим тизимининг узлуксиз такомиллашишини инобатга олган ҳолда
ҳаёт давомида янги билимларни ишлаб чиқиш, хорижий тажрибаларни ўзлаштириш, таълим
жараёнига инновацион технологияларни жорий этишдан иборатдир.
413
Do'stlaringiz bilan baham: |