2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   352
Bog'liq
Профессионал

САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИШ ВОСИТАСИ 
Ҳамидов О. А.- ЖизПИ, “Касб таълими “ кафедраси ассистенти. 
Ярлақабов У. М.- ЖизПИ, “Касб таълими” кафедраси доценти
Аннотация:
Ушбу ишда техника йўналиши олий таълим муассасаларида ҳаётий фаолият 
хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси фанини ўқитиш жараёнида уч ўлчамли плакат – қўлланмалар 
ҳақида фикр юритилади. 
Калит сўзлар
:
ахборот коммуникация технологиялари, мультимедиали ўқитиш воситаси, уч 
ўлчамли плакат қўлланма, муҳандислик коммуникация қурилиши. 
Аннотация:
В работе рассмотрены трехмерные плакаты-пособия в процессе преподавания 
дисциплины «Безопасность жизнедеятельности и охрана труда» в высших учебных заведениях 
технического направления. 
Ключевые слова:
информационно-коммуникационные технологии, мультимедийное учебное 
пособие, трехмерный плакат-путеводитель, инженерные коммуникации. 
Annotation:
In this work, the three-dimensional poster-manuals are considered in the process of 
teaching the subject of life safety and labor protection in higher education institutions of technical direction. 
Keywords:
information and communication technologies, multimedia teaching aid, three-
dimensional poster guide, engineering communication construction. 
Олий таълим муассасалари ўқув жараёнида кафолатланган натижага эришиш эса 
машғулотларда ахборот-коммуникация технологиялардан самарали фойдаланишни кўзда тутади. 
Ўқув машғулотларини самарали ташкил қилишда компьютернинг дастурий воситалари асосида 
яратилган ўқув-услубий материаллар ва электрон ўқув адабиётлардан (электрон дарслик, электрон 
ўқув қўлланма ва бошқалар) фойдаланишдан асосий мақсад таълим муассасаси замонавий ахборот-
таълим муҳитини шакллантириш, ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш орқали таълим 
жараёнининг самарадорлиги, сифати ва унумдорлигини ошириш, таълимнинг масофадан ўқитиш 
усулларини амалда жорий этиш ва умумжаҳон электрон ўқув тизимига киритишдан иборат. Ана 
шуларни эътиборга олган ҳолда техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида ўқитиш кўзда 
тутилган ҳаёт фаолият хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси фани бўйича ахборот-коммуникация 
технологиялари негизида мультимедиали ўргатувчи мажмуа яратилди [1,2,3,4]. Унинг муҳим ташкил 
этувчиларидан бири уч ўлчамли плакат – қўлланмалар ҳисобланади. 
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мультимедиали ўргатувчи 
мажмуа тузилмасига кирувчи уч ўлчамли плакат- қўлланмалар Давлат таълим стандартлари 
талабларини, шунингдек ишлаб чиқараш шароитларига мос ҳолда хавфли вазият, авариялари 
(ҳалокатлар) ва ишлаб чиқариш жароҳатларининг юз беришини огоҳлантиришни ҳисобга олиш 
эвазига бўлажак мутахассисни самаради касбий фаолият тайёрлашни амалга ошириш имкон беради. 
Уч ўлчамли плакат - қўлланмаларда ишлаб - чиқариш вазиятлари, техника ва механизмлар, 
ишларни ташкил этишнингнинг турли шароитлари (коммуникация тармоқларининг яқинлиги, 
ботқоқлашган грунтлар мавжудлиги ва бошқалар) ҳамда ишлаб - чиқаришда иштирок этувчилар 
моделлаштирилган.
Олий таълим муассасалари касбий таълим йўналиши амалиётида уч ўлчамли плакат - 
қўлланмаларнинг яратилиши ва жорий этилиши ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза 
қилиш соҳасида касбий тайёргарликни “оммалаштириш” ва “рағбатлантириш” имконини беради. 
Яратилган уч ўлчамли плакат –қўлланмалар қуйидагиларга имкон беради: 
1) талабаларга ўзларининг бўлажак иш жойларида дуч келадиган ишлаб чиқариш ҳолатини 
кўрсатиши ва “иштирок орқали орқали таълим олиш” ни ташкил этиш. У эса ўз навбатида, 
талабаларга қуйидаги имкониятларни тақдим этади: аниқ билимларни ўзлаштириш ва ижтимоий - 


338 
аҳамиятли муаммо ва жараёнларни таҳлил қилиш қобилиятини шакллантириш; ҳаёт фаолияти 
хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонунларига риоя қилиш заруриятига ишончни 
шакллантириш ва инсонларга ҳурмат кўрсатишга тайёрлаш; ҳалокат, фавқулотда ҳолатлар, табиий 
офатларнинг оқибатларидан ишлаб чиқариш ходимлари ва аҳолини ҳимоя қилиш бўйича индивидуал 
ҳаракатларнинг кўникма ва малакаларини ўзлаштириш; ижтимоий (иш ўринларини эргономик қайта 
ташкил этиш учун жамоавий ҳаракатлар) ҳаракатларнинг кўникма ва малакаларини, жамиятда қабул 
қилинган маънавий ва ҳуқуқий меъёрлар асосида ижтимоий ўзаро ҳаракатга тайёргарлик, шунингдек 
шерикчилик, ўзаро ишончга асосланган муносабатларни қўллаб-қувватлаш учун жавобгарликка 
тайёрликни шакллантириш; 
2) касбий таълим жараёнини мулоқатлаштириш. У қуйидагиларни шакллантириш имконини 
беради: ахборотни умумлаштириш, таҳлил қилиш, идрок этиш, мақсадни шакллантириш ва унга 
эришиш йўлларини танлашга қобилиятлиликни; ностандарт вазиятларда ташкилий-бошқарувчилик 
ечимларини топиш ва улар учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга қобилиятликни; аниқ 
билимларни ўздаштиришни; ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига 
риоя этиш заруриятига ишонишни; ишлаб чиқариш ходимлари ва аҳолини авария, халокат, табиий 
офатлар оқибатларидан ҳимоя қилиш бўйича индивидуал кўникма ва малакаларни; ижтимоий (иш 
ўринларини эргономик қайта ташкил этиш учун жамоавий ҳаракатлар) ҳаракатларнинг кўникма ва 
малакалари; ностандарт вазиятларда ташкилий – бошқарувчилик ечимларига қобилиятликни. 
Техника йўналиши олий тахлим муассасалари муҳандислик коммуникация қурилиш 
йўналиши талабаларини бўлажак касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида қўлланиладиган ҳаётий 
фаолият хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш фани уч ўлчамли плакат – қўлланма ўқув 
жараёнига қуйидаги имкониятларни тақдим этади.
1) ҳаётий фаолият хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур бўлган билимларни 
ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришнинг хавфсизлик чораларини амалга ошириш нуқтаи назаридан 
касбий фаолият соҳасидаги муаммо ва жараёнларни таҳлил қилиш қобилиятини шаклантириш (иш 
ўринларини ташкил этиш ва уларнинг техник жихозланиши; технологик жихозларни жойлаштириш 
ва унинг ишончлиги; ишончлилик ва хавфсизлик кўрсаткичларини таъминловчи конструктив 
материалларни танлаш вабошқалар); 
2) талабаларда одамларга ҳурматни намойиш этишга тайёргарликни ҳамда технологик фанлар 
қоидаларига риоя этиш ва ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлашга ишончни шакллантириш. 
3) ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил 
этиш бўйича талабаларнинг индивидуал ҳаракатлар кўникма ва малакаларини ўзлаштириши, 
шунингдек ишлаб чиқиладиган лойиҳа ва техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқариш хавфсизлиги ва 
меҳнат муҳофазаси бўйича стандартларга, техник шароитларга ва бошқа меъёрий ҳужжатларга 
мослигини назорат қилиниши. 
4) талабаларда жамоада ишлаш кўникма ва малакаларни шакллан-тириш, шунингдек ҳаёт 
фаолияти хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига инновацион ғояларни жорий этиш 
методларини эгаллаш. 
5) талабаларда ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида тўғри 
қарорлар қабул қилишга ишончни, шунингдек қурилиш объектлари, жиҳозларнинг техник ҳолати ва 
қолдиқ ресурси ҳақидаги ахборотни умумлаштириш, таҳлил қилиш, идрок қилишга қобилиятни
шакллантириш. 
6) ностандарт вазиятларда ташкилий - бошқарувчилик ечимларини топа олиш қобилияти ва 
улар учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёргарлик (конструкциялардаги материалга атроф-
муҳит таъсирини таҳлил қилиш; ишлаб чиқаришдаги хатарларни аниқлаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг 
олдини олиш ). 
Уч ўлчамли плакат - қўллланма модуллардан иборат. Ҳар бир модулда ҳаётий фаолият 
хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича виртуал ишлаб чиқариш вазиятлар тақдим этилган, 
улар талабаларда образли - кўргазмали фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилади, шунингдек 


339 
уларни касбий тайёрлаш жараёнига тезда киришишни таъминлайди. Бундай модулларда 
жойлаштирилган ахборот машина ва механизмлар, мослама ва асбоблар кўринишидаги алоҳида 
ташкил этувчиларнинг дизайнидан, умумий ишлаб чиқариш вазияти, қурилиш майдончаси ва унинг 
элементлари, алоҳида иш турларини бажарувчи иштирокчилар ва бошқа кўринишдаги дизайн-
макетига қадар бўлган уч ўлчамли фазовий тасвирдан дан ташкил топган. 
Уч ўлчамли тасвирни қуриш нуқтаси шундай танланганки, плакат - қўлланманинг ҳар бир 
алоҳида модули якунланган технологик жараён сифатида қаралган ва унинг асосида ҳаётий фаолият 
хавфсизлиги ва мехнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларни тасвирлаш ва қуриш, касбий 
вазифаларни моделлаштириш мумкин бўлади. Модулларнинг махсус ажратилган компонентлари эса 
алоҳида объектларни акс эттириш ҳисобига хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда ишларни 
бажаришга таъсир этувчи энг характерли хусусият ва параметрларни очиб беришга имкон беради.
Яратилган уч ўлчамли плакат қўлланмалардан ўқув жараёнида фойдаланиш талабаларга 
бўлажак касбий фаолият соҳасида, ишлаб чиқаришда ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнатни 
муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган хулқни шакллантириш, ўзи ва атрофдагиларнинг ҳаёти 
ва соғлигига хавф солувчи стандарт ва ностандарт вазиятларда самарали харакатланиш имконини 
беради. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Ҳамидов О.А. Мультимедиали ўргатувчи мажмуа меҳнат муҳофазаси фанини ўқитишнинг 
электрон воситаси сифатида // Каsb-hunar ta’limi.-Тошкент, 2019.- № 4.-Б. 66-72.
2. Ҳамидов О. А. Техника йўналиши Олий таълим муассасаларида ўқитиладиган “ҳаёт 
фаолияти хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофазаси” фани бўйича кўргазмали воситалар яратиш 
технологияси// Бухоро вилоятини инновацион ривожлантириш: муаммо ва ечимлар мавзусидаги
республика илмий-амалий анжуман материаллари. - Бухоро, 2020.-Б.1190-1193. 
3. Ҳамидов Ж. А. Ўқитишнинг компьютер воситаларини яратиш технологияси// Каsb-hunar 
ta’limi.-Тошкент, 2017.- № 1.-Б. 34-42. 
4. Hamidov J.A. Main Components of information Culture in Professional Teacher education in 
Informatization of Society// Eastern European Scientific Journal.- Germany, 2016. №1. –P.102- 105. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish