2. халқ ҚЎШИҚларининг ўҚувчиларга ўргатиш метод ва усуллари



Download 37,75 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi37,75 Kb.
#52887
  1   2
Bog'liq
Мохирага


2. ХАЛҚ ҚЎШИҚЛАРИНИНГ ЎҚУВЧИЛАРГА ЎРГАТИШ МЕТОД ВА УСУЛЛАРИ.

Мусиқа дарслари ўқувчи шахсини маънавий шакллантириш ишларини халқ маданияти билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилишини таъминлаши замонавий педагогика талабларидандир. Шунга кўра, умумтаълим мактаблари “ Мусиқа маданияти” ўқув дастурида халқ қўшиқларини ўргатишга, яъни тинглаш ва ижро орқали ўзлаштиришга катта ўрин берилган. Халқ мусиқасига қизиқишни ўстириш, ўқувчиларни анъаналар руҳида тарбиялаш , унинг турли жанрларини ўқувчиларнинг мусиқий , хаётий . интеллектуал тажрибасиги айлантириш ҳозирда алоҳида аҳамият касб этади.


Бошланғич синф репертуари кўплаб халқ қўшиқлари ва куйларидан таркиб топган. “Читти гул”, “Чаманда гул”, “Чорий чанбар”, “Қашқарча”, “Қари наво”, “Оромижон”, “Қўш тор”, “Дўлонча”, “Гулбаҳор”, “Гулнорахон”, “Яллама ёрим”, “Дутор баёти”, “Олмача анор”, “Олма пишганда галинг”, “Уфор”, “Оқ теракми, кўк терак”, “Асп бўламан”, “Офтоб чиқди оламга”, “Чертмак”, “Оромижон”, “Бойчечак”, “Фабрика”, “Халунчак”, “Лайлак келди”, “Қилпиллама “, “Қора соч”, “Норим – норим”, “Эй, меҳрибоним”, “Тошкент ёр – ёри”, Наманган ёр- ёри”, “Самарқанд ёр – ёри” каби қатор асарлар 1- 4- синф дастурига кирган. Бу асарлар дастурга кўра ҳар бир синф учун белгиланган чорак мавзулари асосида ўргатилади. Халқ мусиқа ижодининг бу намуналари ўзининг ёрқин , аниқ ритми, эмоционаллиги, бой образлилиги билан бошланғич синф ўқувчиларига яқин.
1 – 4 – синф ўқувчилари халқ ижодини ўзлаштириш жараёнида ҳазил, алла, урф – одат қўшиқларини ижро этиш ва инсценировка қилишга қизиқадилар. Эртак, матал, тез айтиш сингари халқ оғзаки адабий ижоди намуналарига оҳанглар яратиш каби ишлар уларда ижодий фаоллик уйғотади.
Халқ қўшиқлари билан ишлашда оҳанг йўли ва матннинг бевосита боғлиқлигига алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Бу боғлиқлик халқ қўшиқлари образларининг маънавий бойлиги ва чуқурлигини ёритиб беради.
Тошкент шаҳри С.Раҳимов тумани № сонли мактабда олиб борилган педагогика амалиёти жараёнида биз 1- 4 - синфлар билан ишлашда ўқувчиларда халқ қўшиқларига қизиқишни фаоллаштирувчи , уларни халқ анъаналари руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи бир қатор методларни қўлладик. Бунда оғзаки , бадиий – амалий, кўргазмали – эшитув каби анъанавий методлар билан бир қаторда ижодий вазифаларни ҳал этиш, ҳиссий, мусиқий, интеллектуал тажриба тўплашга , эстетик баҳо бера олишни ўстиришга қаратилган мусиқа ўқитишнинг хусусий методлари : эмоционал таъсир этиш , контраст – таққослаш, олдинга югуриб. орқага югуриш. мусиқий умумлаштирув ижобий кўрсаткичларга эр ишишга ёрдам берди.
4- синф йил ва чорак, дарс мавзулари , айниқса, халқ айтимларини кенг ўрганишга имкон беради. “Меҳнат айтимлари”, “Қўшиқ”, “Лапар”, “Ялла”, “Алла айтимлари”, “Тўй маросими қўшиқлари”,”Мавсум ва маросим” қўшиқлари”, “Рамазон маросими айтимлари”, “Наврўз байрами қўшиқлари”, “Баҳор фасли қўшиқлари ҳақида тушунча”, “Болалар халқ қўшиқлари” каби дарс мавзулари ўқувчиларда халқ қўшиқлари воситасида халқимизнинг турмуш тарзи, меҳнат фаолияти ва турли байрам маросимларини чуқур англаш , миллий онг ва авлодлар ўртасидаги руҳий- маънавий боғлиқликни ҳосил қилишга кенг имкон яратади.
Биз қуйида 4 – синфда ўтказилган синов дарси жарёни боришини кўрсатувчи иш режаси (мусиқа тинглаш фаолияти) фрагментида тўхталамиз.
4- СИНФ Ш- ЧОРАК МАВЗУ: “МАВСУМ ҚЎШИҚЛАРИ”
Дарс мавзуси : “Баҳор элчилари, табиат ҳақидаги қўшиқлар”.
Дарс тури : Мавзуни чуқурлаштириш.
Мақсад: Халқ қўшиқларини куйлаш орқали ўқувчиларни миллий анъаналар руҳида тарбиялаш.

мусиқий материал

болалар мусиқий фаолияти турлари

вазифалар

дарснинг бориши



“Бойчечак” ўзб. халқ қўшиғи

суҳбат
тинглаш

Ижро турига тавсиф бериш


Мусиқий ижодкорлик



халқ қўшиқлар ва уларнинг хаётдаги ўрни ҳақида ўқувчилар таассуротини бойитиш

-Болалар, эслангларчи, биз сиз билан дарсларда халқ мусиқа ижодининг қандай айтимлари билан танишдик?
Жавоблар(меҳнат айтимлари, лапар,қўшиқ.алла,.тўй,маросим ва мавсум қўшиқлари).
--Болалар. қорлар эндигина эрий бошлаган қирларда энг аввал очиладиган баҳор гули қандай номланишини биласизми? (“бойчечак”). Тўғри.
--Бу гулнинг очилиши баҳор фаслида ўлкамизга кириб келадиган қандай байрам билан бевосита боғлиқ?
(“Наврўз”—янги кун демакдир)Тўғри.
Ўқитувчи Наврўз байрам кунлари ҳар бир хонадонда шарбатлар, қимиз, айронлар тайёрланганлиги, янги чиққан исмалоқ. кўк беда , ялпиз ва бошқа кўкатлардан пишириқлар ҳозирланганлигини сўзлаб беради.Шундай қутлуғ кунларда болалар тўп –тўп бўлишиб дала- қирлардан бойчечаклар териб келишганлиги ва ҳ.к. айтиб беради. Халқ анъаналарига алоҳида эътибор қаратилади.
--Ўқувчилар, биз бу халқ қўшиғини ҳозир машҳур “Ялла” ансамбли ижросида тинглаймиз(аудиоёзувда берамиз)
--Энди шу қўшиқни Ш. Ёрматов бошчилигидаги “Булбулча “ болалар хори ижросида тинглаймиз( Тинглаш).
--Сиз бу қўшиқнинг иккита ижродаги вариантини тингладингиз.Айтингчи, улар нимаси билан фарқ қилади?...
Жавоблар: фарқи ---ижро услубида, яъни биринчисида яккахон,жўрнавоз ва даста гоҳ айрим, гоҳ биргаликда куйлайдилар.
Иккинчи турда биз хор а капелла ижросини тингладик.
Ўқит.: жуда тўғри айтдингиз. Бу ижролардаги умумийлик умумийлик нимада?:Жавоблар:
Бахтиёр ёшлик ва халқимз урф – одатлари, анъаналари кайфиятини қўшиқ орқали тингловчига етказишда.
Ўқит.: Шу қўшиққа қандай рақс ҳаракатларини бажаришимиз мумкин?
Жавоблар: чапаклар, қарсаклар.оёқ дўпиллатишлар.
Ўқувчилар таклиф этган ҳаракатларни қўшиқ остида бажариш.

Юқорида келтирилган дарс фрагментидан кўриниб турибдики, ўқитувчи ўқувчиларда миллий мусиқа ва унинг тарихий илдизлари, ижрочилик турлари, мусиқий ижодкорлик каби зарурий билим ва малакаларни шакллантиришга алоҳида эътибор беради, уларда мусиқа тафаккурини ривожлантиради.


4-чоракнинг 3-4- дарс мавзуси “ Болалар халқ қўшиқлари” деб аталади. Унда “Ёмғир ёғалоқ” ва “Бинафша” қўшиқлари ижроси кўзда тутилган.

Ёмғир ёғалоқ” қўшиғини ўргатиш иш режаси.


Ўқитувчи ўзининг ифодали ижроси орқали бу қўшиққа ўқувчилар эътиборини тортади. Ижродан сўнг болалар суҳбат жараёнида қўшиқнинг халқ айтимларидан эканлигини, асарда она-юрт табиатига бўлган болалар муҳаббати акс этганлиги ҳақида тасаввурга эга бўладилар. Қадимда ота-оналар фарзандларига баҳорнинг ёмғирли келиши ўт-ўланларга даво эканлиги, деҳқончилик мўл бўлишини доимо айтиб келганлар.
Қўшиқ ёрқин куйи, қувноқ, рақсона характери билан ажралиб туришини билиб оладилар.Қўшиқни кўтаринки кайфият, илиқлик, шодонлик билан ижро этиш орқали ифодали ижрога эришилади. Асар куйи содда, болалар куйлаш имкониятига мос.

Қўшиқ диапозони ---- до-ля .Қўшиқ секин темпдан, жумлаларга бўлиб ўргатилади. Ўқитувчи жумлаларни алоҳида куйлаб кўрсатишда сўзларни бўрттириброқ айтиши ўқувчиларда артикуляциянинг тўғри шаклланишига ёрдам беради. Соф унисонга эришишда куй ҳаракатини ёмғир томчиларига ўхшатиб қўл ишораларида кўрсатишни болаларга таклиф этиш мумкин, бу жараёнга ўйин элементларини киритиб, қўшиққа қизиқиш ўстиради:




Бунда болалар куй юқорига ва пастга босқичма-босқич равон ҳаракатланаётганлигини кузатадилар. Биринчи жумланинг охиридаги «до» товушини чўзиб туришдан сўнг, иккинчи жумла бошланаётган «соль» товушига аниқ туша олишга ушбу ҳаракатли кўргазма методи яхши ёрдам беради. Қўшиқнинг 17, 19-тактлардаги бироз мураккаб жойлар устида алоҳида секин темпда айтиб ўргатилади. шу ўринда жумлани «дў» бўғинига куйлаш матнни ритмда куйсиз айтиш усулларидан фойдаланиш мумкин.
Халқ қўшиқлари, айниқса фольклор қўшиқларини ўрганишда халқ чолғулари ва таниқли ижрочилар билан танишишни давом эттириш педагогик ишнинг муҳим жиҳатларидан бири. Айниқса, дарсдан ташқари машғулотларда халқ қўшиқларини чолғу (дутор, қашқар рубоби ва ҳ.к.) жўрлигида куйлашга эришиш яхши самара беради.
Халқ қўшиқлари орқали миллий анъаналар руҳида тарбиялаш бўйича олиб борган тажриба ишларимизнинг натижасини белгилаш мақсадида оддий ҳамда алоҳида(экспериментал) синф ўқувчиларига анкета саволлари билан мурожаат этдик:
АНКЕТА:
1.Қайси халқ қўшиқларини биласиз?
2.Фольклор қўшиқларданчи?
3.Биладиган қўшиқларингизнинг яратилиш тарихи ва сабабини биласизми?
4.Меҳнат ҳақидаги қайси халқ айтимларини биласиз?
5.Мавсум –маросим ва болалар халқ қўшиқларидан қайсиларини биласиз?
6.Замонавий халқ анъаналаридан қайсиларини биласиз?
Ўқувчиларнинг халқ анъаналари борасидаги билимларини баҳолаш учун берилган жавоблар асосида баҳолаш мезони ҳам белгиланди ва бу мезонлар қуйидаги билим ва кўникмаларни ўзида мужассамлаштиради:

Download 37,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish