2. халқ ҚЎШИҚларининг ўҚувчиларга ўргатиш метод ва усуллари



Download 37,75 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2022
Hajmi37,75 Kb.
#52887
1   2
Bog'liq
Мохирага

Юқори даража - фольклклор қўшиқларининг бир қанча турларини билади. Меҳнат қўшиқларидан : “Ўрим қўшиғи”, “Хўп майда”, “Ёриғчоқ қўшиғи”, “Соғим қўшиғи”, “Ҳунармандчилик қўшиғи” турларидан билади ва унинг ҳаёти билан боғланганлигини билади.
Мавсум маросим қўшиқларидан: алла, лапар, ўлан, ёр-`ёрлардан намуналар куйлаб бера олади ва уларнинг маросимлар билан боғланганлигини билади.
Болалар қўшиқларидан: “Бойчечак”, “Ёмғир ёғалоқ”, “Лайлак келди ёз бўлди”, “Қуёним “, “Оқ теракми, кўк терак”, “Эй, лола”, “Ким олади” ва бошқа қўшиқларни , уларнинг ўйналиш тартибини билади.
Қўшиқчилик малакаларидан: нафас олиш, унли ва ундошларни тўғри талаффуз қилиш, халқ чолғулари жўрлигида ва якка чолғу ижросида куйлаш малакаларига эга.Замонавий анъаналардан Наврўз, Мустақиллик байрами, Хотирлаш ва қадрлаш куни байрамларини билади.
Ўрта даража - фольклор қўшиқларининг турларини билмасада, улардан бир қанчасини айтиб бера олади.
Қўшиқчилик малакаларига эга, якка куйлаш, чолғу жўрлигисиз куйлаш анъаналарининг борлигини билади, аммо чолғу жўрлигида ва чолғусиз куйлаш малакаларини яхши эгаллай олмаган.
Замаонавий байрам ва анъаналаридан хабардор, аммо уларнинг қандай ўтказилишини билмайди.
Паст даража - фольклор қўшиқлари ва уларнинг турлари ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас.
Қўшиқчилик малакаларидан : нафас олиш, унли ва ундошлар талаффузида аниқ бир шаклланган малака йўқ.
Замонавий анъаналар ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас.
Ўқувчиларга халқ қўшиқчилиги бўйича бериладиган билим ва тасаввурлар дарс жараёнида, дарсдан ташқари мусиқий тадбирларда ва фольклор тўгараги машғулотларида амалга оширилди. Бунда биз хилма- хил услублардан фойдаландик:
1.баён;
2.суҳбат;
3.савол – жавоб;
4.муаммоли ҳолатлар ҳосил қилиш;
5.мустақил фикрлашга одатлантириш;
6.ўйин элементларидан фойдаланиш;
7.асарларни ролларга бўлиб ўрганиш;
8.халқ анъаналаридан саҳналар тайёрлаш;
9. иқтидорли болалар ижросидан мисоллар келтириш орқали уларга эргаштириш.
Ўтказилган тажрибаларимизнинг ишончли ва эсда қоларли бўлиши учун материалларни қайта –қайта такрорлаб боришга алоҳида эътибор бердик. Анкета саволлари ўқув йилининг боши ва охирида берилди. Шунга кўра тажриба синфи ва назорат синфи ўқувчилари бир хил мезон асосида баҳоланди.
Кузатувлар шуни кўрсатдики;
1.Халқ қўшиқлари орқали ўқувчиларни миллий анъаналар руҳида тарбиялаш мусиқа дарслари жараёнида маълум тизим асосида билим бериб борилганда муваффақиятли амалга ошар экан.
2.Айрим ҳолларда махсус билим бериш дарсдан ташқари мусиқа машғулотлари ва суҳбатлар давомида ҳам самарали амалга ошади.
3.Халқ анъаналари ва унга боғлиқ қўшиқларни мавзули дарс тамойили ҳамда замонавий методлардан фойдаланган ҳолда ўргатиш мақсадга мувофиқ.
6.Эксперимент синфларда ўсиш 30 -50 фоизни ташкил этди.


ХУЛОСА


Мавзу юзасидан олиб борилган тажриба ва кузатув ишлари бизга қуйидаги хулосалар қилишга имкон берди:
1.Миллий анъаналар руҳи инсон камолотида муҳим ўрин эгаллайди ва у болаликдан бошлаб сингдирилиши муҳимдир;
2.Ўзбек халқ анъаналари ва мусиқа санъати, хусусан, қўшиқчилик билан бевосита боғлиқ бўлган анъаналари ўқувчиларни миллий руҳда тарбиялашнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
3.Мллий анъаналар руҳида тарбиялашнинг энг муҳим шартларидан бири бизга ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган ўзбекона юксак инсонпарварлик , дўстларга садоқат, Ватанга муҳаббат, меҳнатга тўғри муносабат ва ўз орияти, номуси ва виждонини покиза сақлаш каби аҳлоқий хусусиятлардан иборатдир.
4.Халқ қўшиқларини чолғу жўрлигида якка хонанда сифатида ёки гуруҳ бўлиб куйлаш қадимдан удум бўлиб келган ўзига хос анъанавий одатдир. Бу анъаналар ўқувчиларни миллий руҳда тарбиялашда ҳам ўз самарасини беради.
5.Ўқувчиларни уста санъатксрларнинг ҳаёт йўли ва ижоди билан таништириб бориш учрашувлар ўтказиш, расмлари билан таништириш уларни миллий анъаналар руҳида тарбиялашнинг таркибий қисмларидандир.
6.Мамлакатимизда жаҳон миқёсида юз бераётган анъанавий мусиқа байрамлари ва бошқа тадбирлар билан ўқувчиларни таништириб бориш уларни миллий руҳда тарбиялашнинг воситаларидан биридир.
7.Дарсларни ва анъанавий тадбирларни мантиқан узвий боғлаб олиб бориш муаммони амалга оширишда катта ижобий натижа беради.
Умумтаълим мактаб ўқувчиларини халқимизнинг бой анъаналари билан яқиндан таништириб, ўргатиб бориш уларни миллий анъаналар руҳида тарбиялашнинг муҳим воситаси ҳисобланади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


1. Каримов И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч .Тошкент.2008 й.
2. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тарққиётининг пойдевори. Тошкент. Ўзбекистон, 1997 й.63-б.
3 . Алишер Навоий. “ Маҳбуб ул қулуб”. Т. 1987й.
4. Выготский Л.С. Психология искусства. Изд. 2-е,исп. и доп. М., Искусство, 1968 й. 576- бет
5. Иброҳимов О. ва бошқ. “Мусиқа”/ 4-синф учун дарслик .Т. Ғ.Ғулом номидаги н.. 2003 й.
5. Кондзе Ж.Г. Народные традиции как средство гербико – патриотического воспитания школьников. Автореф. дис. к.п.н. Боку. 1987 г.17 стр.
6. Марьенко И.С. Основы процесса нравственного воспитания школьников. М. Просвещение, 1980 г. 183 стр.
7 .Маҳкамов У. Аҳлоқ – одоб сабоқлари. Т. , ФАН, 1994й. 135 бет.
8. Маҳкамов У. Ўқувчиларнинг аҳлоқий маданиятини шакллантириш муаммолари. Т. ФАН, 1995й,199бет.
9. Мусурмонова О, Оила маданияти – миллий ғурур (ўқув қўлланма) Т.,Ўқитувчи, 1999й. 200 б.
10. Мустақиллик: Изоҳли илмий – оммабоп луғат. Т, “Шарқ”.1998й. 336 бет.
11 Мунавваров А.К. Педагогика. умум.таҳ. остида. Т.,Ўқитувчи, 1997й. 232 б.
12. Музайяна Алавия. “Ўзбек халқ маросим қўшиқлари”, Т., ФАН, 1974й. 222 б.
13. Ҳасанбоев О. Педагогика тарихидан хрестоматия: Т., Ўқитувчи, 1992 й.208 б.
14.Сафаров О. , Маҳмудов М. Оила маънавияти. Т., “Маънавият”, 1998й, 160 б.
15.Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастури ( мусиқа, тасвирий санъат, жисмоний тарбия). Т. , Шарқ, 1999 й. 256 бет.
16. Умумтаълим мактабларининг 1- 4, 5-7 синфлари учун “Мусиқа маданияти” дастурлари. Т., 2000й.
17. Юсупов Э. Ёшларнинг маънавий камолоти. Т., Ўзбекистон, 1996 й.
18. Ҳўжаева М. Умумтаълим мактабларида мусиқа ўқитиш методикаси., Т. 2008 й.
19. Ғозиев Э. Тафаккур психологияси. Т.. Ўқитувчи., 1990 й., 184 б.
Download 37,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish