Олдинги таҳрирга қаранг. Асарнинг мазмунини ташкил этувчи қоидаларни (ихтироларни, бошқа техникавий, иқтисодий, ташкилий ва шу каби ечимларни) амалий қўллаш асардан муаллифлик ҳуқуқи маъносида фойдаланганлик деб ҳисобланмайди.
30. 1108-модда. Товар чиқарилган жой номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш [СПиТ: 1.Шахсийлашириш воситалари / Товар келиб чиққан жой номи]
Товар чиқарилган жой номи уни рўйхатга олиш асосида ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Мамлакат, аҳоли пункти, жой ёки бошқа жўғрофий объектнинг товарни белгилаш учун ишлатиладиган номи алоҳида хусусиятлари тамомила ёки асосан ана шу жўғрофий объектга хос табиий шароитлар ёки бошқа омиллар ёхуд табиий шароитлар ва бу омилларнинг ўзаро бирикмаси билан белгиланадиган товар чиқарилган жой номи (келиб чиқиш кўрсаткичи) деб эътироф этилади.
Жўғрофий объектнинг тарихий номи товар чиқарилган жойнинг номи бўлиши мумкин.
Гарчи жўғрофий объектнинг номи бўлса-да ёки шу номни ўз таркибига олган бўлса-да, аммо Ўзбекистон Республикасида муайян турдаги товарнинг у тайёрланган жой билан боғлиқ бўлмаган белгиси сифатида умумий истеъмолга кириб кетган белги товар чиқарилган жой номи деб эътироф этилмайди ва ушбу параграф қоидаларига мувофиқ ҳуқуқий муҳофаза мақсадларида рўйхатдан ўтказилмайди. Бироқ бу ҳол бундай номдан инсофсизлик билан фойдаланиш натижасида ҳуқуқи бузилган шахсни ўз ҳуқуқларини қонунда назарда тутилган бошқача усуллар билан муҳофаза қилиш имкониятидан маҳрум этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг. Товар чиқарилган жой номини ваколатли давлат органи рўйхатдан ўтказади.
(1108-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон) Рўйхатга олиш асосида товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилади.
Рўйхатга олиш, гувоҳнома бериш, рўйхатга олишни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда рўйхатга олиш ва гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш тартиби ва шартлари қонун билан белгилаб қўйилади.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 267-II-сон «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 27 мартдаги 17-сон буйруғи билан тасдиқланган «Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидалари».