2. Электр занжирлари
Электр токини ишлаб чиқариш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш ва ишлатиш учун мўлжалланган элементларнинг маълум бир кўринишда уланган тўпламига радиотехник ёки электр занжир (система) деб айтилади.
Таркибида энергия манбаи мавжуд бўлган занжирлар актив, энергия манбаи бўлмаган занжирлар пассив электр занжирлари дейилади.
Электр занжирлари электр схемалари билан акслантирилади. Ўз ичига элемент ва қурилмаларнинг шартли белгиларини ва уларнинг ўзаро боғланишларини акслантирувчи график тасвирга электр схема дейилади. Электр схемаларини тахлил қилишда алмаштириш (эквивалент) схемалари билан алмаштирилади. Алмаштириш (эквивалент) схемалари – параметрлари алмаштирилаётган элементлар параметрларидек, идеал элементлардан тузилган электр занжирининг график тасвири.
А ктив элементлар – биполяр ва майдонли транзисторлар, рақамли ва аналог микросхемалар, электрон ламапалар, магнетронлар, клистронлар, лазерлар ва шу кабилар. Актив элементларнинг фарқли жихати шундаки, улар, берилаётган тебранишлар қувватини кучайтириш потенциал имкониятига эга. Бунда тебранишлар энергияси ташқи таъминот манбалари хисобига оширилади. Шундай қилиб, актив элементларни, таъминот манбаи энергиясини чиқишда тебранишлар энергиясига алмаштириб берувчилар деб қараш мумкин.
П ассив элементлар – қаршиликлар (қаршиликлар, омларда ўлчанади, Ом; Георг Ом – Georg Ohm; 1787-1854; 1826 йилда Ом қонунини очган), индуктивлик ғалтаги (индуктивликлар, генрида ўлчанади, Гн), конденсаторлар (сиғимлар, фарадаларда ўлчанади, Ф), туташтирувчи симлар – электр (электромагнит) энергиясини узатадилар, истемол қиладилар ёки тўплайдилар. Ма-лум бир кўринишда бирлашиб, улар фақат электр сиг-нали формасини ўзгартира оладилар холос.
Актив қаршиликлар – электр энергиясини бошқа тур энергияга, кўпроқ иссиқлик (шунинг учун қаршиликни актив дейиш қабул қилинган, зеро пассив қаршиликлар ҳам мавжуд) энергиясига қайтмас ўзгариши билан боғлиқ электр занжири ёки унинг бир қисми қаршилиги. Актив қаршиликда ажралаётган иссиқлик энергияси фойдали ишлатилиши ёки атрофга тарқалиши мумкин.
Занжирда магнит майдонини тўплай олиш қобилиятини характерловчи алмаштириш (эквивалент) схемаларининг идеал элементига индуктивлик дейилади. Индуктивликка фақат индуктив ғалтаклар эга дейилади. Занжирнинг бошқа элементлари индуктивлиги эътиборга олинмайди.
Электр занжирининг бир қисмида электр майдонини тўплай олиш қобилиятини характерловчи алмаштириш (эквивалент) схемаларининг идеал элементига сиғим дейилади.
Ушбу элементлардаги кучланиш ва ток нинг оний қийматлари қуйидаги муносабатлар билан аниқланади:
Радиотехник занжирнинг актив ва пассив элементлари икки қутблилар, тўрт қутблилар ва кўп қутблиларга уланишлари мумкин.
Икки қутбли – иккита чиқиши бўлган электр занжири. Бу тушунчани аниқлаштириб, таъкидлаш керакки, икки қутбли (якка элемент ёки мураккаб электр занжири; масалан таъминот манбаи, қаршилик, кетма-кет контур) бор йўғи икки ташқи чиқишга – қутблар, ёки қисқичларга эга.
Расм.2.1. Радиотехник занжирлар: а –икки қутбли; б – тўрт қутбли.
Икки қутблилар актив ва пассив бўлиши мумкин. Хар бир пассив икки қутбли, ундаги кучланиш тушуви ва манбаадан истемол қилинаётган ток орасидаги боғланишни ифодаловчи ягона параметр билан характерланади. Умуман олганда бундай боғланиш мураккаб дифференциал-интеграл кўринишида бўлиши мумкин.
Тўрт қутблилар жуфт “кириш” ва “чиқиш” чиқишлардан иборат бўлиб, тўртта қутбга эга (расм. б). Тўрт қутблилар актив ва пассив бўлиши мумкин. Амалда кўпинча, тўрт қутбли ичида содир бўлаётган жараёнларни ёритмай, унинг кириши ва чиқишидаги сигналлар орасидаги боғланишни аниқлаш зарур бўлади.
Кўп қутбли занжирнинг бўғинларидан бири бўлиб, тўртдан кўп чиқишларга эга.
Электр занжири ўлчамлари ва ундан ўтаётган (ёки ўрни бўлган) электр тебранишларининг ишчи тўлқин узунликлари орасидаги муносабат нуқтаи назаридан, занжирлар параметрлари тарқоқ ва мужассамлашганларга ажратилади.
Физик ўлчамлари ишчи тўлқин узунлигидан жуда кичик бўлган электр занжирлари, параметрлари мужассамлашган занжирлар дейилади. Мазкур занжирларнинг хоссалари актив ва пассив элементлар чиқишлари ва уларни туташтирувчи симлар конфигурациясига деярли боғлиқ бўлмайди.
Физик ўлчамлари ишчи тўлқин узунлиги бир хил ёки катта бўлган электр занжирлари, параметрлари тарқоқ занжирлар дейилади. Занжирнинг хар бир элементи актив қаршилик, индуктивлик ва сиғимга эга бўлади.
Занжирдаги элементлар парметрларининг уларга қўйилган кучланиш ва улардан ўтаётган токка боғлиқлик белгиларига қараб, занжирлар учта синфга ажратилади:
ўзгармас параметрли чизиқли занжирлар (чизиқли занжирлар);
ўзгарувчан параметрли чизиқли занжирлар ёки парметрик занжирлар;
ночизиқли занжирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |