2. боб. Шахс ахборот-психологик ҳавфсизлигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари


-расм.Ахборот хуружларининг ўқувчи ёшларга таъсирини ўрганиш бўйича ота-оналардан олинган сўровнома натижалари(n=193)



Download 1,39 Mb.
bet10/18
Sana26.06.2022
Hajmi1,39 Mb.
#707452
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
2-боб охирги вариант тўғрилангани

2.2.7-расм.Ахборот хуружларининг ўқувчи ёшларга таъсирини ўрганиш бўйича ота-оналардан олинган сўровнома натижалари(n=193).
Эгоцентризм–индивиднинг тегишли ахборот таъсирида ҳам бирор билиш объектига нисбатан бӯлган ӯзининг бошланғич қарашларини ӯзгартиришга қодир бӯлмаслигидир, мавжуд ахборот ва воқеа-ҳодисаларга бошқа одамлар кӯзи билан қарай олмаслик, бошқалар нуқтаи назарини тушуна билмаслик ҳаракатларининг намоён бӯлишидир . Ёшлардаги ушбу психологик хусусиятлар асосан 12-14 ёшларга келиб, йӯқолиб бориши ёки аксинча ӯсмирлик даврида эгоцентрик типдаги шахсга хос хусусиятлар шаклланиши ва мустаҳкамланиши мумкинлиги аниқланади.
Ушбу методика П.И. Пашукова томонидан тавсия этилган бӯлиб, 40 та тугалланмаган гаплардан иборат. Методикада синалувчи ҳаёлига келган биринчи фикрни ёзиб гапни тугаллайди.
Кузатишларимиз давомида Қашқадарёлик 9-синф ӯғил болаларнинг 5,1% тегишли ахборотлар таъсирида ҳам билиш объектига нисбатан пастлиги, 1,8% ӯғил болаларнинг ӯрта , 2,8% юқорилиги, қизларнинг 3,6% паст, 1,8% юқори, 1,8% ӯрталиги, Самарқанд вилоятидан қатнашган синалувчи 9-синф ӯғил болаларнинг 17% паст 4,8% юқори , 4,8% ӯрталиги, 9-синф қизларининг 10,8% паст , 3,6% ӯрта юқори даражада эса кӯрсаткич 0 эканлиги аниқланди.
Қашқадарёлик синалувчи ӯқувчилар 10-синф ӯғил болаларнинг 3,4% паст, 1,1% ӯрта 1,1% юқори эканлиги, қизларда эгоцентрик даражанинг пастлиги ӯрта ва юқори даражага мос келувчи индивидуал ижтимоий психологик ҳарактер хусусиятларга эга ӯқувчи ёшларнинг йӯқлиги аниқланди. Самарқандлик синалувчи 10-синф ӯғил болаларнинг 14,5% пастлиги, 2,4% ӯрта даража, 3,6% юқори кӯрсаткичга эгалиги, Cамарқанд вилоятидаги умумтаълим муассасаларида таълим олаётган ӯқувчи қизлардан 14,6% пастлиги, 2,4% ӯрта даража аниқланган бӯлса, юқори эгоцентрик даражага мансуб ӯқувчи қизлар йӯқ эканлигини тадқиқотларимиз давомида аниқладик. Қашқадарёлик ӯқувчи 11-синф ӯғил болалардан 12,5% пастлиги, 12,5% ӯрта даражанинг 2,8% ӯғил болалар эса юқори эгоцентрик тоифага мансублик даражаси, 11-синфда таълим олаётган ӯқувчи қизларнинг 1,1% ӯрта даражага 1,1 % паст даражага 0,7% эгоцентрик даражанинг юқорилиги аниқланди. Самарқандда таълим олаётган умумтаълим мактабларининг битирувчи синфларда ӯқувчи ӯғил болаларнинг мавжуд ахборотларга психологик ёндоша олиш хусусиятларини ӯрганганимизда уларнинг 32,2% эгоцентрик даражанинг пастлиги, 7,2% ӯғил болаларнинг ӯрта даражага мансублиги, 9,6%да эса мавжуд ҳолатга муносабатларнинг юқори даражаси аниқланди. Кузатишларимиз давомида алоҳида бир ҳолатни таҳлилини кузатиб, Самарқандлик 11-синф ӯқувчи қизларимизда эгоцентрик даражанинг паст даражаси 30,2%, ӯрта даражаси 2,4%га, юқори даражанинг эса 0%га тенглигини аниқладик.

2.2.9-расм.Эгоцентрик ассоциациялар тести натижалари (n=214)
Кузатишларимиз давомида Самарқандлик синалувчи барча (9-10-11-синфлар) ӯқувчи ӯғил болаларда эгоцентрик паст даражанинг юқори кӯрсаткичи 61,7% тенглиги, ӯқувчи қизларда эса бу кӯрсаткичнинг 55,6% эканлигини гувоҳи бӯлдик. Қашқадарёлик барча синфлардаги ӯқувчи ӯғил болаларда паст даражанинг 21,0%, барча ӯқувчи қизларда 7,6%паст даражага мансублиги аниқланди. Демак, жами ҳисобда Қашқадарёлик 21% ӯғил болаларда паст,15% ӯрта, 16,6% юқори, ӯқувчи қизларимизнинг 7,6% паст, 2,9% ӯрта, 2,5% юқори эканлиги, Самарқандлик жами ӯғил болаларнинг 61,7% паст, 14,4% ӯрта , 18% юқорилиги, қизларнинг 55,6% паст, 8,4% ӯрта эканлиги юқори эгоцентрик даражага мансублик ҳолатлари аниқланди. Тадқиқотларимизда кузатдикки, иккала вилоятда ҳам ӯқувчи ёшларнинг эгоцентрик даражасининг паст ӯрта юқори даражаларга мансублик ҳолатлари кузатилди, аммо таҳлилларда Самарқандда таълим олаётган 9-10-11-синф ӯқувчи қизларда эгоцентризмнинг юқори даражасига мансуб қизларимизнинг йӯқлиги аниқланди.

2.2.10-расм.Эгоцентрик ассоциациялар тести натижалари (n=214)
Кузатишларимиз давомида шу нарса аниқландики эгоцентризм аввало ӯсмирларнинг тафаккурида рӯй беради. Ӯқувчи ёшларни бугунги глобаллашув жараёнларидаги ахборот хуружларига жавоб бера оладиган мустақил фикрли ва комил инсонлар даражасида тарбиялаш асосий вазифалардан ҳисобланади. Бу вазифаларни амалга оширишда психология фанининг алоҳида ӯрни бор. Ӯсмирлик даври шахс ҳаётининг муайян босқичи ҳисобланиб, ижтимоий-психологик жиҳатдан алоҳида аҳамият касб этади. Бу даврда мустақил фикрлаш хусусиятлари тӯлиқроқ кӯзга ташлана бошлайди.Ӯсмир ӯз ”мен”ини кӯпроқ устун қӯяди, жисмоний фаоллашади, руҳий жиҳатдан муайян кӯрсатгичга эришади, хулқ-атвор фаолият ва муомала жараёнларида ӯзига хос индивидуал-психологик хусусиятлар шаклланиб, дунёқарашида барқарорлик юзага келади. Ӯқувчи ёшлар 17-18 ёшда ӯзига хос индивидуал-психологик характер хусусиятларининг шаклланиши билан бошқа тараққиёт даврларидан ажралиб туради. Уларнинг ӯзига хос психологик хусусиятлари қуйидагиларда намоён бӯлади.
-билим малака ва кӯникмаларни эгаллашдаги индивидуал - психологик хусусиятлар;
-ӯз фаолиятида алоҳида индивидуал услубнинг пайдо бӯлиши;
-мавжуд ахборотларга муносабатнинг ӯзгариши;
-таълим муассасаларидаги ижтимоий-психологик муҳит ӯзига хослигининг улар шахсиятида ифодаланиши;
-ахборотлар таъсирида муҳитга мослашишнинг ёшга доир сифат жиҳатидан тафовутланиши.



Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish