8-савол: Бозор инфратузилмаси ва уни шакллантириш масалалари
8-жавоб: И.Каримов «Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” (1993), «Ўзбекистон: миллий истиқлол, иктисод ва сиёсат” (1993) асарида, «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» (1992) номли асарларида бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзбек модели, деб тан олинган тараққиёт йўлининг 5та тамойилини илмий асослаб берган. 1.Иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги. На сиёсат, на мафкура иқтисодиётни назорат қилиш, унга тазйиқ ўтказиш даражасига кўтарилмаслиги лозим. ²ам ички, ҳам ташқи иқтисодий муносабатларни мафкурадан ҳоли қилиш керак. 2.Давлат бош ислоҳотчи бўлиши лозим. Бозор муносабатларига ўтишда давлат бош ислохотчи бўлиши иқтисодиёт ва ижтимоий турмушнинг ҳамма соҳаларини ўзгартириш дастурларини тузиб, уни изчиллик билан амалга ошириш зарурлигини таъкидлайди И.Каримов. 3.Қонун ва қоидаларга риоя этиш устувор бўлиши лозим. Қонуннинг устуворлиги бозор иқтисодиётини барпо этишнинг заруратидан келиб чикади. Конунчилик назар-писанд қилинмаган жойда бозор иқтисодиётини амалга ошириб бўлмайди. 4.Кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш. Буни И.Каримов Ўзбекистондаги мавжуд иқтисодий аҳвол билан кўпчилик оммани давлатнинг мададига муҳтожлиги билан асослайди. 5.Бозор иктисодиётига босқичма-босқич ўтиш пухта ўйлаб, босқичма-боскич амалга оширилади. Чунки уни бирданига яратиб бўлмайди. Аввало иқтисодий ва маънавий имкониятлар, шарт-шароитлар керак. Барча ижобий меросни сақлаган ҳолда «янги уйни қурмай туриб эскисини бузм», деган ҳикматга риоя қилишни талаб этади. Ўзбекистонга хос мана шу тамойилларга асосланган таракқиёт йўлининг назарий, илмий, амалий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилиши ва ҳаётга тадбиқ этилиши бизнинг катта ютуғимиз бўлади.
9-савол: Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий аҳамияти
9-жавоб: И.Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида:
хавсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт
кафолатлари» (1997) номли асарида мустақил Ўзбекистон
ривожидаги барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатларини
қуйидагилардан иборат деб кўрсатган:
1.Миллий-маънавий қадриятларни тиклаш, миллий ўзликни англаш, халқнинг маънавий ва маданий меросига таяниш билан анъанавий қадриятларии ҳозирги демократик жамиятнинг қадриятлари билан уйғунлаштириш;
2.Давлатчиликни шакллантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш;
3.Демократик институтлар (сиёсий партиялар, фондлар) ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш (фуқаролик жамияти - ўз-ўзини бошқариш);
4. Бозор муносабатларини қарор топтириш ва мулкдорлар синфини шакллантириш;
5.Кучли ижтимоий сиёсат ва аҳоли ижтимоий фаоллигини ошириш;
6.Жуғрофий-стратегик имкониятлар ва табиий хом-ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
7.Инсон салоҳияти, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктурасини ривожлантириш;
8.Кенг кўламли ўзгаришларни очиқ демократнк давлатни қуриш, бозор муносабатларини вужудга келтиришнинг халқаро эътироф этилган конституциявий, ҳуқуқий асосларини яратиш;
9.Жаҳон ҳамжамияти билан тенг ҳуқуклилик асосида ҳамкорликни ҳартомонлама ривожланиши. «Ишончим комилки, дейди И. Каримов, - тарихни можаролар ва адоват эмас, балки халқлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳаракатлантиради».
Do'stlaringiz bilan baham: |