2-блок 1-савол: Утиш даври(1991-2000йй.) асосий реалликлари ва Узбекистон миллий давлатчилиги асослари



Download 0,69 Mb.
bet3/27
Sana24.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#212022
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2-блок

3-жавоб: Жаҳон иқтисодиётининг шаклланиши ва кенг кўламда ривож топиши унда кечаётган таркибий ўзгаришлар мазмунига бевосита боғлиқ. Ҳар бир миллий иқтисодиётнинг жаҳон хўжалигига уйғунлашуви таркибий ўзгаришларга ва силжишларга олиб келади. Бу ўзгаришларнинг қай даражада иқтисодий ўсиш ва ривожланиш мақсадларига мос келиши иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан ўта муҳим саналади.
К ўпгина иқтисодий адабиётларда "иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар", "таркибий сиёсат" хусусида бирмунча тор фикр юритилади. Хусусан, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар дейилганда, унинг тармоқларидаги макроиқтисодий ўзгаришлар тушунилади, таркибий сиёсат эса, давлатнинг мазкур ўзгаришларни амалга ошириши лозим бўлган йирик чора-тадбирларини назарда тутади. Ўз иқтисодий мазмунига кўра таркибий ўзгаришлар кенг маънода иқти-содиётнинг техник-иқтисодий модернизациясини тақозо этади. Шу сабабдан ҳам, таркибий ўзгаришларнинг энг юксак шакли — бу модернизация қилиш ҳисобланади. Модернизация қилиш, (лот. тоdеrпerеп, яъни «янги ривожланиш поғонаси, даражаси» маъносини англатади) ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:

  • Иқтисодиёт таркибидаги тармоқларнинг ўзгариши (одатда, иқтисодий тизимнинг табиий ривожланиш ёки иқтисодий сиёсат таъсирида ўзгариши); Иқтисодиёт ҳудудий таркибининг такомиллашуви (ҳудудлар иқтисодиётининг мутаносиб ривожланиши);

  • Асосий капиталнинг янгиланиши (шу жумладан, давлатнинг инвестицион сиёсати асосида); Фан-техника ютуқларини татбиқ этиш, ишлаб чиқаришни технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш (бунга давлатнинг фан-техника сиёсати сезиларли таъсир ўтказади);

• Инсоний капиталнинг такомиллашуви (ишчи кучи ма лакасининг ортиши, қўшимча малакани ўзлаштириш, янги кадрларни тайёрлаш ва ҳ.к.);

  • Ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасининг ривожланиши;

  • Иқтисодий ўсишни таъминловчи рағбатлантириш механизмларини яратиш ва такомиллаштириш (бунда техник-иқтисодий модернизация, ижтимоий-иқтисодий модернизация билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади).

Кўпгина хорижий адабиётларда давлатнинг таркибий сиёсати хусусида гап борганда, асосан икки асосий йўна-лиш, яъни Дж.М.Кейнс асос солган ёндашув ҳамда неолиберализм концепцияси эътироф этилади.
Кейнснинг ёндашувига кўра, табиатан бозор иқтисодиёти ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан фойдаланиш кафолатини бермайди. Ривожланаётган мамлакатларга хос бўлган бу хусусият бозорларнинг такомиллашмагани билан ифодаланади. Бундай вазиятда давлатнинг, айниқса, инвестицион сиёсатда аралашуви фаол бўлиши керак.
Неолибералистик ёндашувга кўра, давлатнинг ресурсларни тақсимлаш ва инвестицион сиёсатга аралашуви ноўрин, бу жараён фақат бозор механизмлари воситасидагина тартибга солиниши лозим. Чунки давлатнинг фаол инвести-цион сиёсати жамиятнинг молиявий тизимига салбий таъсир этиши оқибатида инвестицияларга жалб этиладиган жамғармалар механизми бузилади. Бу ўринда давлатнинг муҳим вазифаси — барча бозорларнинг мутаносиб ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш ҳисобланади, яъни макродаражада институционал ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда бозорларни эркинлаштириш талаб этилади.
Бозор муносабатлари равнақ топган мамлакатларда тар-кибий сиёсатни амалга оширишда давлат кўпгина ҳолларда иккиламчи таъсир этиш услубларини қўллайди: солиқлар, божлар, рағбатлантирувчи пул-кредит тадбирлари ва ҳ.к. Бозор институтлари ва хусусий сектор яхши ривожланмаган ҳолларда эса, ресурсларни маъмурий тақсимлаш услубларидан фойдаланилади:


И. Каримов «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» (1999) асарида мамлакатнинг янги асрнинг 1-10 йилликларида ривожланиш стратегиясини ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жамиятни янгилаш борасидаги вазифалар белгилаб берилди. 1-устувор йўналиш-мамлакат сиёсий-иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш эканлиги кўрсатиб берилган.Иқтисодиётни эркинлаштиришнинг сиёсий йўналишлари қуйидагича белгиланган:
Биринчидан асосий вазифа - мулкдорлар синфини шакллантириш масаласини тубдан ҳал этиш лозим. Бошқача айтадиган бўлсак, биз ўз олдимизга қўйган мақсадни-хусусий мулкчилик етакчи ўринда турадиган кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш мақсадини амалга оширишимиз керак. Бу устувор вазифани бажариш мақсадида биз пайчидик муносабатлари орқали қишлоқларда эгалик туйғусини қайта тиклаш юзасидан, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қабул қилган қарорларимиз ҳаётда тўла рўёбга чиқиши учун барча ишни қилишимиз лозим.
Эркин тадбиркорлик учун иқтисодий ҳукуқий шарт-шароитлар яратиш зарур кичик ва ўрта бизнесни кенг ривожлантириш учун ҳамма йўлни очиб бериши лозим.
Энг муҳими, иқтисодиёт таркибида кичик, ўрта ва хусусий бизнес муносиб ўрин эгаллашига, яқин 2-3 йил ичида кичик ва хусусий корхоналар сонини 2 баробар кўпайтириб, яъни миллий маҳсулотда уларнинг улушини камида 45%га етказишга эришмокимиз лозим.
Иккинчидан иқтисодиётни эркинлаштириш ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириш билан узвий боғлиқдир. Рақобат бўлмаса бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Рақобат-бозорнинг асосий шарти, унинг қонунидир. «Биз, -дейди И.Каримов «Монополия фаолиятини чеклаш тўғриси»да қонун қабул қилганмиз. Лекин у амалда иш бераётгани йўқ. Аввало, монополияга қарши қонунни кучайтириш ва тугатишнинг чораларини кўриш керак» деган эди.
Учинчидан бозор инфра тузилмасини ривожлантириш, молия ва банк тизими фаолиятини такомиллаштириш зарур.
Тўртинчидан ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этишнинг бутун тизимини, тубдан қайта кўриб чиқиш лозим.
Бешинчидан валюта тизими ва бозорини эркинлаштириш зарур.
Олтинчидан хорижий сармояларни жалб этиш бўйича рағбатлантириш, инвистиция фаолияти учун кулай муҳитни шакллантириш зарур.
Еттинчидан иқтисодиётни эркинлаштириш, аввало давлат ва турли текширувчи назорат қилувчи органлар томонидан корхоналарнинг хўжалик фаолиятига ноўрин аралашишни чеклаб қўйиш билан боғлиқ эканлиги кўрсатилган.
«Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш» (28 январь 2005 йилда Сенат билан Қонунчилик палатаси қўшма мажлисида) : «2005 йилда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг энг муҳим устувор йўналишлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.
Асосий устувор вазифа аввалгидек – бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштиришдан иборат.
Бу борада ечилмаган муаммолар: эски маъмурий-тақсимот тизими қолипларидан воз кечиш, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини янада чеклаш, эркин тадбиркорлик фаолияти учун амалий кафолатларни таъминлаш, иқтисодиёт ва бизнесни барқарор ривожлантириш, тўлақонли бозор инфратузилмасини шакллантириш йўлидаги ғов-тўсиқларни бартараф этиш; аҳоли иш ҳақи ва даромадларини босқичма-босқич ошириб бориш; ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш;
Иккинчи устувор вазифа - хусусий тармоқнинг жадал ривожланишини, унинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши кўпайишини таъминлаш; Биринчидан, давлат тузилмаларининг хусусий тадбиркорлик фаолиятига аралашувини янада кўпроқ чеклаш; Иккинчидан, хўжалик субъектларига нисбатан қўлланадиган жазо чоралари тизимини тўлик қайта кўриб чиқиш, қасддан содир этилмаган ва катта бўлмаган қоида бузарликлар учун жазо чораларини камайтириш ва тадбиркорлар етказилган зарарни ихтиёрий равишда тўлиқ қоплаган ҳолларда жазони қўллашдан воз кечиш; Учинчидан, хусусий тадбиркорларга зарур ресурсларни сотиб олиш ва ўз маҳсулотини сотиш учун бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш, биржа ва аукцион савдолари орқали сотилаётган таворлар тури ва ҳажмини кенгайтириш, марказлаштирилган тақсимотга қайтишга йўл қўймаслик; Тўртинчидан, хусусий тадбиркорликни кенгайтириш, уларга молиявий кўмак бериш, қўшимча солик имтиёзлари ва преференциялар бериш; Микрокредитлаш тизимини кегнгайтириш;
Учинчи муҳим устувор вазифа – кичик бизнес ва фермерликни ривожлантириш борасидаги ишларни чуқурлаштириш ва кўламини кенгайтириш; 2007 йилга келиб кичик бизнесни ялпи ички маҳсулотдаги улушини камида 45 %га етказиш: 1.Солиққа тортиш тизимида қўшимча имтиёзлар бериш; 2.Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун рухсат бериш тартибларини қисқартириш ва соддалаштириш; 3.Йирик корхоналари бюртмаси асосида ишлайдиган янги кичик корхоналар ташкил этиш; 4.Кичик корхоналар, қишлоқдаги касаначилик учун моддий-техника хизмати кўрсатувчи ва улар маҳсулотларини сотишга кўмаклашувчи тузилмалар тузиш.
2005-2007 йилларда 1100 та, бу йил 406 та ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш, фермерликка айлантиришнинг янги дастур ижросини амалга ошириш;
Тўртинчи устувор вазифа - банк ва молия тизимларидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш.
Навбатдаги устувор вазифа -уй-жой-коммунал хўжалигини ислоҳ қилишга ниҳоятда жиддий эътибор қаратишдан иборат
Принципиал муҳим устувор вазифалардан бири - солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш; 1997 йилги Солиқ кодексини янгилаш. Солиқ тежамкорликкка ҳам хизмат қилсин.».

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish