Илмий унвон - олий ўкув юртлари ўқитувчилари ва илмий тадқиқот институтлари илмий ходимларига бериладиган унвон.
Ўзбекистонда олий ўкув юртларида доцент ва профессор, илмий тадқиқот муассасаларида катта илмий ходим, профессор илмий унвонлари жорий этилган. Профессор, доцент, катта илмий ходим унвони илмий даражаси бўлган ва олий ўкув юртлари ёки илмий тадқиқот муассасасида педагогик ёки илмий - тадқиқот ишларини бажариш жараёнида етарли малака кўрсатган шахсларга олий ўкув юртлари ёки илмий - тадқиқот институтлари илмий кенгашлари тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридан олий аттестация комиссияси томонидан берилади.
Доцент - (лотинча dosene-таълим берувчи) бир қанча мамлакатларда олий ўкув юртлари ўқитувчиларнинг илмий унвони ва лавозими.
Ўзбекистонда доцент унвони кафедра мудири ва бошка лавозимларга танлов бўйича сайланган ёки шу лавозимларда шартнома асосида ишлаётган ёхуд олий ўкув юртининг ректори (ўкув ва илмий ишлар бўйича проректори), малака ошириш институти ва унта тенглаштирилган ўкув юртларининг директорлари (директор ўринбосари) лавозимларини эгаллаб турган, уларда ўкув йили давомида муваффақиятли фаолият кўрсатган, олий ўкув юртлари ёки малака ошириш институтларида камида 3 йил педагог бўлиб ишлаган ҳамда педагогик амалиётида фойдаланилаётган, шу жумладан диссертация ҳимоясидан кейин матбуотда эълон қилинган илмий ва ўкув-методик ишларга эга бўлган фан докторлари ва номзодларига берилади. Олий ўкув юртида камида 5 йиллик педагогик иш стажига эга, коллеж, лицей, гимназия, ўрта махсус касб ҳунар ўкув юртлари учун дарелик ёки ўкув кўлланмалари, умумий ўрта таълим мактаблари учун дареликларнинг якка муаллифлари бўлиб, танлов бўйича ёки шартнома асосида кафедра мудири доцент лавозимига тайинланган ва мазкур лавозимларда ўкув йили давомида муваффақиятли ишлаган олий маълумотли юқори малакали мутахассисларга ҳам илмий даражаси бор йўклигидан қатъий назар доцент унвони берилиши мумкин. Доцент унвонини, кайси идорага бўйсинишидан қатъий назар республика олий ўкув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий (илмий-техника) кенгашларининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси беради. Доцентларга белгилаб қўйилган намунада аттестатлар топширилади. Ўзбекистон Республи-касида олий аттестация комиссияси ташкил этилган 1992дан бери 2002 йил биринчи январгача 3088 киши доцент унвонига эга бўлди.
Профессор - (лотинча professor-муаллим, ўкитувчи) - олий ўкув юртлари ўкитувчиси ёки илмий муассаса ходимининг илмий унвони, лавозими. Профессор термини дастлаб Рим империясида (милоддан аввалги биринчи аср ўрталари-милодий бешинчи аср охири) грамматика ва воизлик мактаби ўқитувчилари, мураббий - ўқитувчилар ва бошқаларга нисбатан кўлланилган. Ўрта асрларда диний мактаб ўқитувчилари, ўн иккинчи асрдан бошлаб университет ўкитувчилари профессор деб аталган. Ўрта асрларда профессор термини магистр ёки фан доктори фалсафа, илоҳиёт илмий даражаларига синоним сифатида ишлатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссиясининг Илмий даража ва илмий унвонлар бериш тартиби ҳақидаги Низомига мувофиқ профессорлик илмий унвони олий ўкув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий кенташининг тавсиясига биноан олий аттестация комиссияси томонидан асосан куйидагиларга:
танлов йўли билан кафедра мудири ёки профессор лавозимига саиланиб, шунингдек, олий ўкув юртлари ректори ёки проректорлигига тайинланиб, шу лавозимларда камида бир йил муваффақиятли ишлаган ҳамда диссертация ҳимоясидан сўнг илмий ва ўқув-методик ишлари эълон қилинган фан докторларига;
камида 10 йил илмий-педагогик иш стажи бўлиб, олий ўкув юртларида юксак илмий ва методик даражада маърузалар ўкувчи фан докторларига;
илмий-тадқиқот муассасалари (илмий-ишлаб чиқариш бирлаш-малари) да директор, илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлигига тайинланиб ёки илмий бўлим, илмий-тадқиқот сектори, лаборатория мудирлигига саиланиб, шу лавозимларда камида бир йил ишлаган, камида 10 йил илмий-педагогик иш стажига эга бўлган, илмий мактаб раҳбари сифатида ўзини кўрсатган ва шогирдлари бўлган фан докторларига берилади.
Чет элларда профессорлик унвони ординар, экстра-ординар, хизмат кўрсатган профессорларга бўлинади. Ординар профессор олий ўкув юртларининг доимий штатидаги ўқитувчиси бўлиб, одатда, кафедрани бошқаради. Экстра-ординар профессор вақтинчалик, штатсиз ўкитувчилар (кўпинча бошка олий ўкув юртлари ва ҳатто, бошқа мамлакатлардан таклиф этилади) бўлиб, кафедра ва олий ўкув юртларининг ишларида ҳал этувчи овозга эга бўлмаган ҳолда маълум курс бўйича маърузаларга кўйилади. Хизмат кўрсатган профессорлик унвони катта илмий ва педагогик стажга (25 йил) ва мутахассислиги бўйича йирик илмий асарларга эга бўлган профессорларга берилади.
Академия - юнонча сўз бўлиб, у AKademos - афсановий қахромон Академ номидан олинган. Академия кўпгина илмий муассаса, жамоат ташкилотлари ва ўкув юртларининг номи.
Академик - юксак илмий унвон. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида академиклар сайланади. Академиклик унвони Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва бошка илмий ҳамда ўқув масасаларининг олим ва ижодкорларига, шунингдек айрим шахсларга берилади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясида академикликка илм - фанни жаҳон андозалари талаблари даражасида юксак илмий аҳамиятга эга бўлган илмий ишлар билан бойитган, илмий жамоатчилик томонидан тан олинган мактаб яратган, илмий ютуклари мамлакатнинг интеллектуал ва иктисодий салоҳиятини ривожлантириш ва кучайтиришга жавоб берадиган, ёши 65 дан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фан докторлари сайланади. Фанлар Академияси академиги илмий-тадқиқотларда фаол иштирок этади; тадқиқотларнинг истиқболли ва илғор йўналишларини шакллантиради ва фаннинг ўзи сайлаган соҳасининг юксак илмий даражаси учун масъулдир; юқори малакали илмий кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш ишларида, илғор илмий мактабларни шакллантириш ва ривожлантиришда бевосита иштирок этади; илмий-тадқиқотларни амалга оширишда, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашда шахсан эришган ютуклари, илмий асарларини ўз ичига олган илмий ва илмий-ташкилотчилик фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботни ҳамда ўзи сайланган фан соҳасини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсияларни ҳар йидда Фанлар Академиясига тақдим этади; Фанлар Академияси ҳайъати, Фанлар Академияси президенти, вице-президентлари ва бош илмий котибнинг топшириқларини бажаради, Фанлар Академиясининг умумий масаласи ишида фаол қатнашади. Академиклар Фанлар Академияси илмий муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини бажариш, Фанлар Академияси илмий муассасаларида танловдан илмий лавозимларни эгаллаш, ўзининг илмий асарларини нашр этиш, Фанлар Академияси умумий мажлиси ва ҳайъатида кўриб чикиш учун илмий ва илмий-ташкилий масалаларни киритиш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этиш, белгиланган тартибда академикликка номзодлар кўрсатиш, вице-президентлар ҳузуридаги Илмий кенгашлар фаолиятида улар фаннинг кайси йўналишига таалуқли эканлигидан қатьий назар, иштирок этиш, вице-президентлар ҳузурида илм-фаннинг долзарб йўналиышари бўйича муайян Илмий кенгапшар тузиш ҳақида таклифлар киритиш ҳукуқига эгадирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |