Билимнинг мукаммаллиги - буни аниқлаш учун тушунчаНинг барча белгилари ва уларнинг бир-бири билан алокасини ажратиш керак.
Билимнинг чуқурлиги - бунинг учун у ёки бу тушунчалар ва улар ўртасидаги ўзаро алоқаларини ҳамда улардаги муҳим белгилар сонини аниқлаш лозим.
5. Билимнинг оперативлиги (тезкорлиги) - бу ўрганилган билимлар ўзгариши мумкин бўлган кўп вариантли вазиятларни такдим этиш билан ва улардаги карорлар қабул қилишни ўз вақтида бажаришлиги билан аниқланади.
Билимнинг ихчамлилиги - буни текшириш топшириқни ҳал қилишда бир неча усулларни уюштириш ёки ўхшаш масалаларни ҳал қилишда бир шаклда бўлмаган ёндошувлар ичидан масалага қулай ва мосини танлаш орқали амалга оширилади.
Билимнинг аниқлиги ва умумийлиги - умумлаштирилган билимнинг аниқ намоён бўлишини очиб бериш маҳорати, аниқ билимларни умумлаштириш остида якунлаш, хусусийлиқдан умумий-ликка (индукция) ўтказиш қобилиятини аниқлаш билан текширилади.
8. Билимнинг тизимийлиги - буни тогапириқларни тушунча-ларнинг иерархиясини аниқлашдаги уларнинг изчиллиги, ўзаро боғлиқлиги тизими билан текширилади.
Дастлабки билимлар амалий характерда бўлиб, улар асосида фанлар шаклланган (пайдо бўлган) ва ҳозирда ҳам фаннинг турли янги соҳалари пайдо бўлиб келмоқда. Жумладан, кибернетика, атом ва ядро энергетикаси, косманавтика, электроника, генетик код назарияси, социал психология, математик лингвистика, бионика, эргономика, глобалистика, синергетика, сунъий тафаккур ва шу кабилар илм-фан тараққиёти натижасида ҳамда жамият тараққиётида сезилаётган эҳтиёжлар туфайли янги фан ёки илмий йўналишлар сифатида пайдо бўлмокда.
Демак, кишилик жамияти пайдо бўлиши, ривожланиб бориши билан мое равищда ундаги яшовчи инсонлар ақли, онги, фикрларининг ҳам ривожланиши натижасида ва башарият тараққиётлари заруратлари асосида илмда ҳам, шу жумладан, фанда ҳам янгиликлар: янги билим, янги соҳа, янги йўналиш, янги фан, янги таълимот ва шу кабилар пайдо бўла бошлаган.
Янгилик, маълумки, жараён ва ҳодисалар кечишидаги янги сифат босқичига ўтиш натижасида ҳосил бўлади. Бундай янги сифат босқичига ўтишни эса илмийлик дейилади, яъни мавжуд билимларни янги сифат босқичига ривожлантириб, такомиллаштириб боришини таъминловчи ижодий фаолият натижасида ҳосил бўлган янги билимни илмий билим, деб аталади.
Айни пайтда яратилган, шакллантирилган илмий билим маълум вақтлар ўтиши билан, яъни унинг тўлиқ истеъмодда бўлиши билан унинг илмийлиги йўқолади ва у ҳам ўзидан кейин келадиган илмий билимга ўз ўрнини бўшатиб беради. Шу йўсинда ҳар бир соҳада тараққиёт, ривожланиш юзага келади. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Жумладан, ҳисоблаш техникаси тараққиёти, ёзувнинг пайдо бўлиши ва такомиллашиб бориши, металларга ишлов бериш технологиялари жараёнлари, автомобил саноати тараққиёти босқичлари, алгоритмлаш ва моделлаш масалалари, телефон алоқа тизими ва ҳ.к.
«Илмий адабиётларда билимларнинг илмий ва илмдан ташқари шакллари ҳам фарқ қилинади. Илмдан ташқари илмларга маданият, адабиёт, санъат, мифология, дин ва шу каби соҳаларга оид билимлар киради. Одатдаги фан соҳаларида тадқиқ этиладиган билимлар экзотерик (кўзга ташланувчан) билимлар деб аталса, астрология ва шу каби соҳаларга оид билимлар эзотерик (пинҳоний) билимлар дейилади. Экзотерик билимлар илм-фан қоидаларига зид келмайдиган бўлса, эзотерик билимлар бундай қоидаларга зид келиши мумкин».
Демак, билимлар ршсон ақлий фаолиятининг доимо ривожланиб, такомиллашиб борувчи жараёни бўлиб, у инсонни яратувчиликка, ижодкорликка ундар экан ва натижада уларда илмий билимлар тизими яратилади.
Билиш жараёни хусусиятлари
Умуман билиш деганда жараённинг ҳаракатдаги баъзи ҳолатини, муайян предметлардаги қандайдир воқеаларни амалга опшришни, баъзи жараёнларнинг кечиши ва бопща ҳолатларини тавсифловчи инсон фаолияти маҳсули тушунилади.
«Билиш - таълим олувчи онгида ташқи дунё акс этишининг маълум шаклига тегишли таълим-тарбия олувчининг хотирасида сақланиб қоладиган ва унинг амалий фаолиятини тартибга солиш ва ташкил этишга йўналтирилган тасаввур ва тушунчалар кўринишидаги ифодасидир».
Билиш тадкиқот усули ва унинг ёрдамида табиат ва жамият қонуниятлари ўргатилади. Бу қонуниятлар билимнинг объектив реалликка бўлган муносабатлари асосида яратилади.
Билиш жараёнининг босқичлари, шакллари, усуллари, воситалари, ишончлилиги, ҳаққонийлиги шартлари ва мезонларини билиш назарияси тадқик қилади. Улар ҳозирги замон илм-фанида қўлланиладиган тадкиқот усуллари (суҳбат, анализ (тахдил), синтез, моделлаштириш, алгоритмлаш, тажриба, дастурлаш, индукция ва дедукция, хулосалаш ва ҳ.к.) дан фойдаланиб билиш жараёни кечишини умумлаштирилади.
Бу ҳақда мутафаккирлар фикрига ҳам бир эътибор берайлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |