Илмий-тадқиқот - янги билимларни ишлаб чиқиш жараёни, билиш фаолияти турларидан бири. Унга объективлик, ишончлилик, аниқлик хос. Илмий - тадқиқот ҳамма шартларга амал қилиб такрорланганда ҳамиша бирдек натижа бериши, баҳс этилаётган масалани исботлаши лозим.
Илмий - тадқиқот бир - бири билан боғланган икки қисм тажриба ва назариядан иборат. Илмий-тадқикотнинг асосий компонентлари: мавзуни белгилащ, мавжуд ахборотни, тадқиқот соҳасидаги шарт -шароитлар ва методларни, илмий фаразларни олдиндан таҳлил этиш, тажриба ўтказиш, олинган натижаларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, келиб чиққан фаразларни олинган далиллар асосида текшириш, янги факт ва қонунларни ифодалаб бериш, илмий башорат юритиш. Илмий- тадқиқотларни фундаментал ва амалий, миқдорий ва сифатий, ноёб ва комплекс тадқиқотларга ажратиш кенг тарқалган.
Илмий ходим - илмий-тадқиқот муассасалари ёки олий ўкув юртларида фаннинг бирор соҳаси бўйича тадқиқотлар олиб борувчи мутахассис Ўзбекистонда катта илмий ходим унвони ва лавозими ҳамда кичик илмий ходим лавозими бор. Катта илмий ходим илмий унвони фан доктори ёки фан номзоди илмий даражаларига эга, илмий ишлари эълон килинган ва илмий- тадқиқот муассасаларида мустакил илмий-тадқиқот ишларини олиб борувчи шахсларга берилади. Бу унвонни талабгор ишлаб турган илмий муассаса илмий кенгаши тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги олий аттетация комиссияси томонидан берилади.
Илмий даража - муайян фан соҳасидаги мутахассиснинг илмий малакаси даражаси.
Ўзбекистонда фан номзоди ва доктори илмий даражалари таъсис этилган. Илмий даража юқори малакали илмий ходимларга фанни бойитувчи тадқиқот ишлари, илмий муаммоларни амалий ёки назарий жиҳатдан ҳал кила оладиган мустакил илмий-тадқиқоти ёки янги муаммоларни илмий асосланганлигига бағишланган диссертация-ларнинг махсус илмий кенгашларида очиқ ҳимоя натижаси асосида илмий кенгаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги олий аттестация комиссияси эксперт кенгаши тавсиясига биноан, олий маълумотга эга бўлган шахсларга олий аттестация комиссияси томонидан берилади.
Докторантура олий малакали илмий ва илмий - педагогик кадрлар (фан докторлари) тайёрлаш шакли. Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимининг таркибий кисми ва олий босқичи.
Докторантура Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, вазирлик ва идоралар тасарруфидаги илмий муассасалар олий ўкув юртлари ва ташкилотларида очилади. Обрўли илмий мактаблар, етарли илмий салоҳият ҳамда зарур лаборатория тадқиқот базаларига ва ихтисослашган илмий кенгашга эга илмий тадқиқот институтлари, олий ўкув юртлари, илмий муассаса ва ташкилотлар қошида фан ва техниканинг энг муҳим мутахассисликлари бўйича фундаментал тадкиқотларни ривожлантириш, республика ва унинг минтақаларида илмий-техника тараққиёти ҳамда ижтимоий-иктисодий ривожланишни таъминловчи давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилади. Докторантурага одатда, ҳимоя қилинган номзодлик диссертациясига мое мутахассислиги бўйича докторлик диссертациясига камида 50% ҳажмда асос бўла оладиган, илмий натижалар билан салмоқли ютуқларга эришган, ўзини қобилиятли ҳамда истиқболли илмий ёки илмий-педагогик ходим сифатида намоён қилган, фундаментал тадкиқотларни юксак савияда олиб бориш ва халқ хўжалиги ҳамда ижтимоий - иқтисодий муҳим илмий муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига эга бўлган 45 ёшдан ошмаган фан номзодлари кабул қилинади.
Докторантура асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини яъни докторлик диссертациясини ихтисослаштирилган илмий кенгашларда ҳимоя килиш билан якунланади. Диссертацияни ҳимоя қилган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги олий аттестация комиссияси қарори билан тегишли фан соҳаси бўйича фан доктори илмий даражаси берилиб, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |