2-амалий машғулот.
Миллий ва жаҳон телекоммуникация тармоқларини қуриш тамойилларини ўрганиш. ВоИП технологиясида пакетли нутқни қайта ишлаш тамойиллари. УКС 7 ни ўрганиш. Овозни пакетли узатиш тамойиллари.
2.1. Машғулот мақсади ва мазмуни
Овозли маълумотларни пакетлар коммутацияси асосида узатиш, хизматни қуриш технологиялари, шунингдек, қулланилувчи протоколлари, уларнинг вазифалари ҳамда функционал вазифалари билан танишиш.
2.2Топшириқ
Амалий машғулотга тайёргарлик кўрилаётганда [1-4] адабиёт ўрганиш лозим. Кўрсатилган адабиётлардан фойдаланиб қуйидаги саволларни ўрганиш керак: овозни пакетли узатиш технологияси, хусусан, IP телефония/VoIP компонентлари ва протоколларини,реал вақт масштабида овозли хабарларни узатиш тизимларини ўрганиш.
2.3 Назорат саволлари
Овозни пакетли узатиш асослари, технология асосий моҳияти нималардан иборат?
IP телефония тушунчасига таъриф беринг.
IP телефония хизматлари компонентларини тавсифланг.
Реал вақт тушунчасига таъриф беринг?
Интернет бўйлаб овозни узатиш жараёнини тушунтиринг?
IP телефония учун қўлланилувчи протоколлар турларини айтинг.
RTP протоколи ва унинг асосий вазифаси.
RTCP протоколи ва унинг асосий вазифаси.
Овоз маълумотларини сиқиш жараёнини изоҳланг
2.4 Адабиётлар
The Future of Telephony. Jim Van Maggelen, Leif Madsen, Jared Smith. O’Reilly. USA. 2010.
Олифер В.Г., Олифер Н.А. Компьютерные сети.Принципы, технологии, протоколы. 3-е изд. СПб.: Питер,2006- 958 с.
Computer Networks. Andrew S. Tanenbaum.Upper Saddle River, New Jersey. 5th edition. 2013.
5.Семенов Ю.А. Протоколы Интернет.М.: Горячая линия-Телеком,2001.-
1100 с.
2.5. Назарий қисм
2.5.1 Интернет бўйлаб овозни узатиш
Нутқни пакетли узатиш хизматлари бозорининг ҳажми бугунги кунда миллиард долларни ташкил этади, турли прогнозлар бўйича яқин йиллар давомида 8,5-24 млрд. долларгача ошади. Кўпгина аналитиклар бозор катталигини баҳолаш нутқни пакетли узатиш бўлиб телекоммуникацион индустрияси ривожлантиришнинг магистрал йўли ҳисобланиши билан ўхшашдир. IP-телефония қўшимча тарзда телекоммуникация соҳасида янги хизматларни: нутқ ва видеоконференция, иловаларга бир вақтда кира олиш, абонентни тез топиш ва бошқаларни ўз ичига олади.
IP – электрон ахборотнинг аниқ ҳажмидаги «пакетлар»да рақамланган ва қисилган Интернет тармоғи бўйлаб узатиш учун фойдаланиладиган протоколдир. Интернет тўри учун исталган етишадиган масофада бундай усул билан тегишлича қайта ишлангандан кейин, телефония умумий жараённи ташкил этувчисидан бири ҳисобланганлиги учун ахборотнинг исталган типи (овоз, видео, компьютер маълумотлари) узатилади, ушбу малака иши материали у билан чекланади.
IP-телефониянинг афзаллигини эътироз этиб бўлмайди. Биринчи навбатда бу ахборот узатишнинг паст қийматидир. Ахборотни қайта ишлаш универсаллиги унинг дастлабки туридан қатъи назар, турли типдаги ахборотни узатиш учун бир хил каналлардан фойдаланишдир. Бунда нутқни пакетли узатиш технологиясининг оммавийлиги операторлар ичида бўлгани каби, корпоратив фойдаланувчилар ичида ҳам ўсди. Охирги йилларда бир қанча компаниялар узоқ масофадаги телефон алоқасининг каналларини ташкил қилиш учун ушбу технологияларни муваффақиятли татбиқ этишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |