2-амалий машғулот: Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тартиби. Машғулотнинг мақсади


V. Йўриқномаларни текшириш ва қайта кўриб чиқиш



Download 27,18 Kb.
bet5/6
Sana23.02.2022
Hajmi27,18 Kb.
#172450
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2йўриқномаларни ишлаб чиқиш

V. Йўриқномаларни текшириш ва қайта кўриб чиқиш
47. Меҳнатн муҳофаза қилиш соҳасида замонавий талабларга мос бўлишини таъминлаш учун йўриқномалар вақти-вақти билан текширилиши керак. Бунда йўриқномаларни қайта кўриб чиқилиши ва уларга ўзгартиришлар киритилиши зарурлиги аниқланади.
48. Ходимлар учун йўриқномаларни текшириш ва қайта кўриб чиқишни ишлаб чиқувчи бўлинма томонидан амалга оширилади.
Йўриқномаларни ўз вақтида текширилиши ва қайта кўриб чиқилиши учун ушбу ташкилотлар раҳбарлари ва ишлаб чиқарувчи бўлинмалар жавобгардир.
49. Ходимлар учун йўриқномаларни текшириш ишлари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тармоқлараро ва тармоқ норматив ва норматив-техник хужжатларда белгиланган муддатларда, аммо 5 йилда бир мартадан кам бўлган ҳолда, хавфлилиги юқори бўлган касбларда ёки ишларни бажараётган ходимлар учун йўриқномалар 3 йилда бир маротабан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Агар кўрсатилган муддатларда корхонада ишлаётган ходимларнинг меҳнат шароитлари ўзгармаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда ва корхона бўйича қабул қилинган буйруққа (фармойиши билан) мувофиқ ходимлар учун йўриқномалар амал қилиш муддати кейинги давр учун узайтирилади, у ҳақида йўриқноманинг биринчи варағига тегишли ёзув киритилади (“қайта кўриб чиқилди” деб штамп, йўриқномани қайта қўриб чиқиш учун масъул ходимнинг имзоси ва сана қўйилади).
Агар белгиланган муддатларда вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концерн, уюшма ва бирлашмалар корхоналарида ходимларнинг иш ўринларида меҳнат шароитлари ўзгармаган бўлса, тегишли касаба уюшмалари билан келишилган ҳолда буйруқ (кўрсатма) билан намунавий йўриқномаларнинг амал қилиш муддати намунавий йўриқноманинг аслисининг сарлавҳа саҳифасида тегишли ёзув қиритган ҳолда узайтирилади.
50. Намунавий йўриқномалар белгиланган муддат тугагунга қадар қайта кўриб чиқилиши лозим:
республиканинг меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилиги қайта кўриб чиқилганда, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича янги амалга киритилганда ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалдаги тармоқлараро норматив ва норматив-техник хужжатлар қайта кўриб чиқилганда;
ваколатли органлар, юқори турувчи ташкилотлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва давлат назорати органларининг кўрсатмаларига мувофиқ;
янги техника ва технологиялар жорий қилинганда.
51. Ходимлар учун йўриқномалар қуйидаги ҳолларда муддати тугагунга қадар қайта кўриб чиқилиши лозим:
мазкур низомнинг 50-бандида келтирилган талабларга мувофиқ;
намунавий йўриқномалар қайта кўриб чиқилганда;
авария ёки ходимлар шикастланиш ҳалатлари юзага келиши сабабли йўриқномаларни қайта кўриб чиқиш зарурияти пайдо бўлганда;
технологик жараён ёки меҳнат шароитлари ўзгарганда, шунингдек янги турдаги ускуналар, материаллар, аппаратура, мосламалар ва асбоблардан фойдаланганда.
Иккинчи ҳолатда йўриқномаларни қайта кўриб чиқилиши ўзгаришлар киритилишидан олдин амалга оширилиши керак.
52. Қайта кўриб чиқилга йўриқномаларни имзоларни расмийлаштириш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби, янги ишлаб чиқилган йўриқномаларнинг тартиби ва ушбу Низомнинг IV-бўлимда назарда тутилган талабларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Download 27,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish