2, 13- 15 savollarda tushunarsizliklar bor ustozdan so’rash. 1-kazus


Yuqoridagi fikrlarga ilmiy baho bering



Download 92,51 Kb.
bet63/75
Sana26.01.2022
Hajmi92,51 Kb.
#411664
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   75
Bog'liq
parlament huquqidan kazus javoblari (1)

Yuqoridagi fikrlarga ilmiy baho bering.

Kimning fikriga qo‘shilasiz?

Javobingizni asoslang.

Javob

Парламент харакати дунѐда янги ғоялар, принциплар, тузилиши ва фаолияти шакллари билан бойиб борди. Янги сиѐсий тавсифларга эҳтиѐж пайдо бўлди. Бунга бир жавоб тариқасида совет-америка «маданий ташаббус» фонди амалга оширган 1991йилдаги «Дунѐ парламентлари» китобининг нашри бўлди. Унинг мақсади-жамиятнинг кенг қатламларини хорижий-АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Австрия, Швейцария, Швеция, Финляндия, Португалия ва Япония парламентлари тажрибасига яқинлаштиридир. Юқоридаги ҳар бир парламент ҳақидаги маълумот умумий схема бўйича олиб борилади- ташкил этилиши, таркиби, ваколати, қонун қабул қилиш процедуралари, парламент қўмита ва комиссиялари, парламент дебатлари ва овоз бериш, парламентаризм тарихи ва Европарламент фаолияти ҳақидаги очерклар эса ўқувчи билимини кенгайтириш ва аввалги ва ҳозирги умумпарламент тематикаси билан яқиндан таништиради.

Парламентаризм муаммоларининг энг ѐрқин фундаментал қиѐсий-ҳуқуқий тадқиқот бу «Қиѐсий конституцион ҳуқуқ» китоби (ва унинг «қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг Конституцион моделлари» номли 9-боби) дир. Бу ерда бир қанча қатъий мезонлар ажралиб туради ва уларга амал қилиш турли мамлакатларнинг парламентларидаги умумийлик ва ўзгачалик (алоҳидаликни) кўриш имконини беради: а) парламентлар ва уларнинг палаталари номланишидаги фарқ; б) парламентларнинг президентлик ва ижроия ҳокимияти билан ўзаро муносабатларининг модели; в) бир палатали парламентлар ўртасидаги фарқлар; г) парламентлардан юқори структураларнинг мавжудлиги; д) қонунчилик ва вакиллик функцияларининг ҳисобга олган ҳолда парламент функциялари ва ваколатлари турли хажм ва характердалиги; е) парламентлар ривожланишининг умумий тенденциялари. 9
Парламентлар ривожланишининг умумий қонуниятлари билан бир қаторда бир гуруҳ мамлакатлар ва регионларга ҳал бўлган специфик (ўзига хос) тенденциялар ҳам мавжуд. Алоҳида давлатларнинг парламент таркиблари муфассал илмий ва илмий-оммабоп адабиѐтларда ѐритилади. Миллий парламентлар ривожланиши тенденцияларини гуруҳларга йиғиш мезони деб уларнинг ижтимоий-функционал ролининг барқарорлиги даражасини айтиш мумкин.Барқарор парламентлари бўлган мамлакатларни битта гуруҳга киритса бўлади. Уларнинг ичида АҚШ, Буюк Британия ва Францияни кўрсатса бўлади. Шунга асосан ҳуқуқ тизимида парламент ҳуқуқининг ўрни ҳақидаги масала ҳам долзарб бўлиб қолмоқда Конституционал ҳуқуқ бўйича ҳозирги замон ўқув курсларининг муаллифлари (ҳам Россиялик ҳам хорижий мамлакатларнинг) парламент ҳуқуқини фаннинг мустақил тармоғи эканлигини тан олишга шошилишмаяпти, бу билан уни конституцион ҳуқуқнинг тармоқ ости деб белгилашмоқда. Парламент ҳуқуқи мақоми ҳақида тайинлироқ фикрни И.М.Степанов билдирди: «Парламент ҳуқуқини алоҳида тармоқ деб эълон қилиш қандай жозибали кўринмасин барибир унда конституцион ҳуқуқнинг тармоқ эканини, унинг ишончли «мен»ини кўришга кўпроқ асослар бор».

Парламент ҳуқуқига конституцион ҳуқуқнинг тармоқ ости сифатида нуқтаи назар вақт ўтиши билан А.С.Автономов, В.Д.Горобец конституцион ва парламент ҳуқуқи муаммолари билан шуғулланаѐтган бир қанча бошқа муаллифлар ишларида ҳам мустаҳкамланиб олди. Улар парламент ҳуқуқини конституцион ҳуқуқдан тўлиқ ажратиб олиш қийин деб ҳисоблайдилар, чунки, биринчидан, у конституцион ҳуқуқ ичидан келиб чиққан, унинг ривожи маҳсулидир, иккинчидан эса конституцион ҳуқуқ меъѐрлари парламент ҳуқуқининг ажралмас қисмини унинг асос негизини ташкил этади. Шу билан бирга, бизнинг тасаввуримизча, парламент ҳуқуқини конституцион-прцессуал ҳуқуқ деб ҳам айтиб бўлмайди, бунга сабаб шуки, парламент процедуралари юқори давлат органлари шаклланиб ўзаро ҳаракат қиладиган процедураларнинг бир қисмидир холос; бу жиноий ва жиноий-процессуал, фуқаролик ва фуқаролик-процессуал ҳуқуқларнинг ўзаро нисбатидан умуман бошқа нарсадир. Шу билан бир вақтда парламент ҳуқуқи ҳақидаги тасаввур фақат процедурани, процессуал ҳуқуқ деб кўрилмаслиги керак чунки у конституцион ҳуқуқ меъѐр ва принциплари таъсири остида шаклланади ва ўзининг асосида бевосита конституцион ҳуқуққа тегишли ва унинг таркибида бўлган моддий меъѐрларга эгадир. Шунга асосан парламент ҳуқуқини мустақил кўриб чиқиш мазкур соҳадаги ҳуқуқий меъѐрларни ўз ичига олган бўлак (бошқа) кодлаштирилган қонунчилик актинии яратиш мураккабликлари туфайли амалда қийинчилик туғдиради, чунки парламент ҳуқуқи турли даражадаги парламент-ҳуқуқий муносабатларни ҳам парламент ичидаги ва яна парламент ва давлатнинг бошқа юқори органлари ўртасида (М: Президент 10


билан, суд органлари, парламент ва давлат ҳокимиятининг махаллий вакиллик органлари ўртасида, парламент ва сайлов корпуси ўртасида) муносабатларни тартибга солади.

Шундай бўлсада охирги 15-йилдаги ҳуқуқ тизими ривожининг умумий тенденцияси, тармоқ қонунчилигининг шиддатли ўсиши, ундаги кенг қамровли ўзгаришлар ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг янги йўналишлари пайдо бщлишига ѐрдам берди, кодлаштирилган актлар, қонунчиликнинг янги тармоқлари пайдо бўлишига шароит яратди. Шунга асосланиб охирги пайтда авваллари фақат тармоқ ости ѐки фақат ҳуқуқ институтлари ҳисобланган ҳуқуқий меъѐрлар бирлашмалари ҳақида ҳуқуқнинг мустақил тармоқлари деб гапира бошлашди. Улар қаторига охирги йилларда ҳуқуқнинг мустақил тармоғининг барча сифатларини намоѐн қила бошлаган ва конституцион ҳуқуқдан тобора ажралиб бораѐтган парламент ҳуқуқини ҳам қўйса бўлади. Ўтган асрнинг 90-йилларининг биринчи ярмидаѐқ В.Н.Топорнин парламент ҳуқуқини ҳуқуқнинг янги мустақил тармоғи деб атаган эди. Бу масала бўйича Ўзбекистон олимларининг ҳам фикрлари бордир. масалан Э.Х.Халилов:-«ўз предметига эга бўлгач, парламент ҳуқуқи мустақил ўқув фани бўлиш учун қонуний даъво қилмоқда. Ўзбекистоннинг ҳуқуқшунослик фанида янги мустақил ҳуқуқий фан-«Ўзбекистон Републикаси парламент ҳуқуқи» яратилишига зарурат пишиб етилди»-деб ҳисоблайди. Бундай фикрни А.Латифов ва бир қатор бошқа тадқиқотчилар ҳам қўллаб-қувватламоқдалар, чунки Ўзбекистонда ҳокимият бўлиниши принципи тан олингач, икки палатали парламент яратилиб бу янги қонун яратиш органининг сиѐсий жараѐндаги ва ҳуқуқий ҳаѐтдаги улкан аҳамияти англангач ва бундан кейин юз берган парламент ҳуқуқининг ривожи билан қайси бир даражада ажралиб борди ва конституцион ҳуқуқда алоҳида ўрин эгаллайдиган бўлди.

Аммо, конституцион ҳуқуқ меъѐрлари ўз табиати, спецификасига асословчи характердалигига кўра ҳар доим ҳуқуқнинг ҳар қандай тармоғи базиси эканлигини ҳисобга олмоқ керак. Бошқа томондан, парламент муносабатлари (ҳам ички, ҳам ташқи характердалиги) ўз негизлари конституцион ҳуқуқий муносабатларида бўлгач, асосан ташкилий хусусиятга эга бўлган ҳуқуқий муносабатларнинг анча кенг мустақил блоки сифатида намоѐн бўлади.

Шундай қилиб, қатор олимларнинг фикрича, парламент ҳуқуқини мустақил кўриб чиқиш позицияси қўшимча аргументацияни талаб этади. Бу ерда С.А.Авакьяннинг-«ҳуқуқнинг бундай тармоғи мавжудлиги ҳақидаги масала анча мунозаралидир, кўпгина тадқиқотчилар Россия парламентаризми муаммоларини асосли равишда Россиянинг конституцион ҳуқуқи доираси ичида кўриб чиқмоқдалар»-деган фикрига қўшилса бўлади. 11



Download 92,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish