2- раем. Бактерияларнинг асосий турлари.
а — кокк шакллари; 1 — микрококкла р; 2 — диплококклар (гонококклар);
3 — диплококклар (пневмококклар); 4 —тетракокклар; 5— стафилококклар;
6— стретококклар; 7 — сарциналар; б—спора ҳосил қилмайдиган бакте. рия шакллари: 1 —ичак таёқчалари; 2—дифтерия таёқчалари; в—спора ҳосил қиладиган бактериялар (бациллалэр ва клостридиялар): 1 — қуйдирги бациллалари; 2 — мой кислотали клостридиялари; 3 — қоқшол таёқчалари (плекридиялар): г — эгилган ва буралган шаклдаги бактериялар: 1 — вабо вибрионлари; 2 — спириллалар; 3 — трепонемалар; 4 — боррелиялар; 5 — леп- тоспиралар; д — актиномицетлар: 1 — бевосита спора ҳосил қилувчилар;
2 — билвссита спора ҳосил қилувчилар; 3 — бир ҳужайрали мицилиялар,
(масалан, РЬпозаплпа игеае ҳосил бўлади). Шарсимон бактериялар Грам бўйича мусбат белгига эга, грамманфий ҳисоб- ланган гонококклар яа менннгококклар эса бундан мустасно.
Таёқчасимон бактериялар тузилиши, ўл- чами ва ўзаро жойлашиши ва шаклига кўра турлича
22
бўлади. Улар катта-кичиклигига кўра майда (0,5—- 1X0,3 мкм), ўртача ўлчамларда (2X0,5 мкм) ва йи- рик узунлиги 5—8 мкм гача бўлиши мумкин; улар шакли бўйича цилиндрсимон, икки учи думалоқ, чўрг кесилганга ўхшаган, ўткир найзасимон йўғонлашган ва бошқача бўлиши мумкин. Спора ҳосил қилмайдиган таёқчалар аслида бактериялар, спора ҳосил қилади- ганлари эса бациллалар деб юритилади. Граммусбаг тусга кирувчи лактобактерияларни ҳисобга олмаганда, умуман, бактериялар Грам бўйича рангланмайди, яъни улар грамманфий белгига эга бўлади. Улар капсула ҳосил қилиб, хивчинлари ёрдамида бемалол ҳаракат- лана оладилар.
Бактерия ва бациллалар кўпинча тарқоқ ёки якка- якка бўлиб жойлашадилар, лекин айримлари (стреп- тобактериялар ва стрептобациллалар) узун ёки қисқа занжирга ўхшаб тизилган бўлиши мумкин. Жуфт-жуфт бўлиб жойлашган таёқчасимон микроблар диплобакте- риялар дейилади.
Табиатда т аёқчасимон бактериялар кенг тарқалган. Улар орасида чириш жараёнини қўзғатувчи сапрофитлар (бацилла ва айрим бактериялар) кўп учрайди. Кўпгина спора ҳосил қилмайдиган таёқчасимон бактериялар сутэмизувчилар учун патоген ёки шартли патоген микроб ҳисобланади. (масалан, 5Ы§е11а, 5а1шопе11а, К 1еЬ51е11а, Рзеийошопаз ва бошқ.) Анаэроб бациллалар эса газ гангренаси СЬйгМушп рег- Гу1П§еи5 ва қоқшол С. 1е1ап 1 касалликларини келтириб чи- қариши мумкин.
Танаси бирмунча эгилган таёқчалар вибрион- л а р дейилади. Улардан айримлари битта хивчинли бў- либ, узунлиги 1—3 мкм гача боради. Бундай вибрион- лар спора ҳосил қилмайди ва грамманфий белгига эга бўлади. Кўпгина сапрофит ва патоген шаклдаги вибри- онлар асосан сувда яшайди.
Танаси спиралга ўхшаб буралган микроблар спи- риллалар ва спирохеталар дейилади. Грамманфий бактерия ҳисобланган спириллаларда чурли хил катталик- даги, ҳатто йирик-йирик гажаклари (одатда уларнинг узунлиги 5—10 мкм дан ошмайди, аммо баъзан узунлиги 30 мкм гача борадиганлари ҳам учраб туради) бўлади. Бу типдаги бактерияларнинг асосий қисми сувда, тупроқда, шунингдек, инсоннинг нормал микрофло- расида учрайдиган сапрофитлардан иборатдир.
Спирохеталар ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Унинг танаси қуйидагича тузилган бўлади: спирохетанинг ўрта кисмида протоплазма бўлиб, у цитоплазматик мембрана
23
2) Патоген замбуруғлар тоифасига кирудчн қуйидэги мнкроорга- низмларнинг тузилишини ўрганиш: СапсНЗа а1Ысап5, Айсгозрогит 1а- П05ШП, ТгусЬорЬу1оп теп{а§горЬу1е5.
Do'stlaringiz bilan baham: |