2- modul. Tarmok kurishning printsipi
Reja:
Tarmoq qurish va topologiya tushunchasi.
Tarmoqlar tasnifi. Tarmoqlar turlari.
Rеsurs, sеrvеr, arxitеktura, loyixalashtirish tizimi ko’rinishida.
Topologiya turlari. Tarmoq tеxnologiyalarining asosiy ta'riflari.
2.1. Tarmoq qurish va topologiya tushunchasi.
Tarmoq qurish. Маълумотлар алмашиш ва улани қайта ишлаш самардорлигини ошириш мақсадида бир неча компьютерларни бирлаштириб тармоқ хосил қилинади. Тармоқда компьютерлардан ташқари тармоқнинг бошқа элементлари ҳам иштирок этади.
Topologiya tushunchasi. Хисоблаш тармоғининг топологияси – бу граф, унинг тугунларида компьютерлар бўлади (бошқа қурилмалар ҳам бўлиши мумкин), тугунларни (компьютерларни) бирлаштирувчи ёйлар эса компьютерлар орасидаги физик боғланишларни билдиради (маълумотлар оқими).
2.2. Tarmoqlar tasnifi. Tarmoqlar turlari.
Абонентларнинг худудий жойлашуви бўйича компьютер тармоқлари (хисоблаш тармоқлари) қуйидаги турлардан иборат:
Глобал тармоқ – турли мамлакатларда ва қитъаларда жойлашган абоненларни бирлаштирувчи хисоблаш тармоғи. Глобал хисоблаш тармоғи инсониятнинг ахборот ресурсларини бирлаштириш ва улардан биргаликда фойдаланиш имкониятини беради.
Худудий тармоқ – йирик шахар, иқтисодий район, алохида мамлакат даражасидаги абонентларини бирлаштирувчи хисоблаш тармоғи. Худудий хисоблаш тармоғи шахар, иқтисодий район, алохида мамлакатнинг ахборот ресурсларини бирлаштириш ва улардан биргаликда фойдаланиш имкониятини беради.
Локал тармоқ – корхоналар, ташкилотлар, фирмалар, офислар даражасидаги абонентларини бирлаштирувчи хисоблаш тармоғи. Локал хисоблаш тармоғи корхоналар, ташкилотлар, фирмалар, офисларнинг ахборот ресурсларини бирлаштириш ва улардан биргаликда фойдаланиш имкониятини беради.
Физик боғланишлар (компьютерларнинг бир-бирлари билан бириктирилиши) бўйича компьютер тармоқлари (хисоблаш тармоқлари) қуйидаги турлардан иборат:
|
Тўлиқ боғланган топология – ҳар бир компьютер бошқа ҳар бир компьютер боғланган. Самарасиз вариант, чунки ҳар бир компьютер кўплаб коммуникацион портларга эга бўлиши зарур.
|
|
Ячейкали топология - тўлиқ боғланган топологиядан айрим боғланишларни чиқариб ташланади. Фақат бир-бирлари билан интенсив маълумот алмашувчи компьютерлар боғланган бўлади. Ушбу топология глобал тармоққа хос.
|
|
Умумий шина - яқин пайтларгача локал хисоблаш тармоқлари учун кенг тарқалган топология. Арзон ва қурилиши оддий. Камчилиги – ишончлилиги паст.
|
|
Доира топологияси – маълумотлар компьютердан-компьютерга доира шаклида узатилади, ҳар бир компьютер ўзи учун зарурий бўлган маълумотни нусхасини ўзининг буферига сақлаб олади.
|
|
Юлдуз топологияси – ҳар бир компьютер алохида кабел билан умумий концентратга (хабга) уланади. Юқори даражадаги ишончлилик. Камчилиги – нархи юқори, тармоқдаги тугунлар чекланган (концентрант чекланган портларга эга).
|
|
Иерархик юлдуз (дарахтсимон топология) – локал ва глобал тармоқларда кенг тарқалган боғланишлар усули.
|
Электр боғланишлар топологияси тармоқнинг тавсифларига таъсир кўрсатади. Масалан, қўшимча ёки захира электр боғланишлар тармоқнинг ишончлилигини оширади.
Компьютер тармоқларининг асосий талаблари:
Очиқлик – қўшимча компьютерни, терминалларни, узелларни ва алоқа линияларини техник ва дастурий ўзгартиришларсиз қўшиш имконияти;
Яшовчанлик – структураси ўзгарганда иш қобилиятини сақлаб қолиши;
Мослашувчанлик - компьютернинг, терминалларнинг, узелларнинг, алоқа линияларининг ва операцион тизимларнинг янги моделларининг қўлланилишининг таъминланиши;
Самарадорлик – кам харажатлар билан фойдаланувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш;
Ахборот хавфсизлиги – ахборотни ноқонуний фойдаланишлардан ҳимоланишини таъминлаш.
Компьютер тармоқларини ташкил этишнинг асосий талаблари:
Операцион имкониятлар – маълумотларни қайта ишлаш бўйича асосий операциялар рўйхати. Тармоқ абонентлари маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун тармоқдаги компьютерлар хотиралари ва процессорлари имкониятидан фойдаланиш искониятига эга;
Унумдорлик – фойдаланувчи масаласини ечилишида иштирок этадиган компьютерлар унумдорлигининг йиғиндиси;
Хабарларни етказиш вақти – хабарни тармоққа узатиш моментидан хабарни қабул қилувчига етиб бориш моментига қадар бўлган статистик ўртача вақт;
Тақдим этилаётган хизматларнинг нархи.
Глобал тармоқлар. Интернетга уланган ҳар бир компьютер иккита тенгкучли манзилга эга бўлади: рақамли IP-манзил ва символли доменли манзил.
Компьютернинг IP-манзили 4 байта узунликка эга. Биринчи ва иккинчи байтлар тармоқнинг манзилини аниқлайди, учинчи байт қуйитармоқ манзилини аниқлайди, тўртинчи байт қуйитармоқдаги компьютернинг манзилини аниқлайди. Қулайлик учун IP-манзил 0 ва 255 оралиқдаги тўртта сон кўринишида ёзилади, масалан: 145.37.5.150. Тармоқнинг манзили — 145.37; қуйитармоқ манзили — 5; қуйитармоқдаги компьютернинг манзили — 150.
Доменли манзил (ингл. Domain - соҳа) рақамли манзилдан фарқли равишда символли кўринишда бўлади ва эслаб қолиш учун қулай. Масалан: quyon.o’rmon.uya.ru. Бу ерда quyon - IP-манзилга эга реал компьютернинг исми, o’rmon – ушбу компьютерга исм берган гуруҳнинг исми, uya – доменга исм берган нисбатан йирик гуруҳнинг исми.
Интернетнинг манзили: www.example.com бўлганда com – юқори поғона (даража) домени, example – иккинчи поғона (даража) домени, www – учинчи поғона (даража) домени.
Бу каби исмлар биринчи марта 1985 йилда АҚШ шаклланган:
.com – тижорат сайтлари учун;
.edu - таълим сайтлари учун;
.gov – давлат ташкилотлари сайтлари учун;
.net – фаолияти тармоқ билан боғлиқ сайтлари учун;
.org – нотижорат ташкилотлари сайтлари учун;
.mil – харбий ташкилотлар сайтлари учун;
Интернет ўз фойдаланувчиларига турли-туман хизматлар ва имкониятларни (сервисларни) тақдим этади:
Do'stlaringiz bilan baham: |