Зо ҳарфи
Зо ҳарфи «з» ундош товушини ифодалайди. Бу товуш ҳам ўзбек тилида йўқ. Шу сабаб ҳамда уни «з» товуши билан алмаштирмаслик учун тагига чизиқча қўямиз (з). Зо ҳарфининг талаффузи тил орқасини юмшоқ танглай томон кўтариш орқали ҳосил бўлади. Зо ҳарфининг ёзилиш шакллари то ҳарфи билан бир хил. Фақат устида битта нуқтаси борлиги билан фарқланади. Золим, зоҳир, зулм, Зафар каби сўзларнинг ёзилишида иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |