2 – 3-маъруза. Фольклор намуналарини қиёсий-тарихий ўрганиш режа



Download 63 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi63 Kb.
#233982
  1   2   3
Bog'liq
2-maruza


2 – 3-МАЪРУЗА. ФОЛЬКЛОР НАМУНАЛАРИНИ ҚИЁСИЙ-ТАРИХИЙ ЎРГАНИШ
Режа

  1. Фолклор жанрларининг ўзига хослиги

  2. Халқ эртаклари ўртасидаги ўхшашликлар.

  3. Ҳажвий жанрлар қиёсий таҳлили

Халқнинг пурмаъно мақллари, эзгуликка чорловчи эртаклари, ҳайратталаб афсона, ривоятлари, латиф қўшиқ латифаларию, ичакузди аския, латифалари нафақат адабиётнинг шаклланишида, балки ижодкорларнинг ижодкор сифатида камол топишида ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Халқ оғзаки ижоди намуналари адабиётшуносликнинг фолклористика бўлимида ўрганилади, йиғиб нашр этилади, вариантлари жамланиб, тўлиқ мукаммал шаклда халққа тақдим этилади.
Адабиёт ижтимоий онг шаклларидан биридир. Унинг тараққиётида ижтимоий-сиёсий, маданий муҳитнинг роли катта. Адабиёт –жамиятнинг инъикоси. Демакки, жамиятдаги ўзгариш, юксалишлар, халқ ҳаётидаги туб бурилишлар унда ўз аксини топади. Шу жиҳатларга кўра фолклор намуналари адабиётшуносликнинг диққат марказидаги қизиқ масалалардан бири бўлиб келган. Инсоният яшар экан, миллати, дини, ирқи, урф-одатидан қатъий назар уларнинг умуммий қарашлари, қизқишлари, муаммолари бўлади. Эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш ва эзгуликнинг ғалабаси, эрксеварлик, муҳаббат, дўстлик, ноҳақликдан, зулмдан азият чекиш ҳар бир инсоннинг ҳаёт йўлидаги таниш муаммолардир. Бу масалалар ўз-ўзидан халқ ижоди бўлган фолклор намуналарида ўз ифодасини топади.
Шундай тарзда қиёсий адабиётшуносликдаги типологик ўхшашликлар юзага келади. Яъни бир-биридан бехабар ҳолда ўзларининг эҳтиёж, қарашлари асосида адабиётда ўхшаш, бир-бирига яқин эпизодларнинг, образларнинг, асарларнинг юзага келиши. Масалан, эрк учун курашган халқ қаҳрамонларининг образлари (Алпомиш, Одиссей, Спитамен), ўгай она зулмидан азият чеккан қиз образи(Золушка, Зумрад, Синдрелла) ва бош. Халқ эпосларидаги муштарак жиҳаитлар (мавзу, ғоя, образ), сеҳр кучига эга восита, предметларга мурожаат, қаҳрамонни идеаллаштириш, асар сўнгини яхшилик билан якунланиши, оқ ва қра кучлар, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги курашлар жами халқ оғзаки намуналари учун хос хусусиятдир.
Фолклор намуналаридаги бу каби муштарак жиҳатлар қадимдан олимларни, адабиётшуносларни қизиқтириб келган. Жумладан, олмон халқ эртакларини жамлаб, такомиллаштириб яратган ака-ука Вилгелм ва Якоб Гриммларнинг фолклор намуналарини қиёслаб ўрганиш асосидаги ишлари амалий компаративистикада муҳим ўрин тутади. Биз бу ҳақда курснинг кириш қисмида тўхталганмиз.
Фолклор намуналарини қиёслаб ўрганиш орқали қизиқарли ва қимматли маълумотларга эга бўламиз. Фикримизни қуйида эртак ва ҳажвий асарлар мисолида давом эттирамиз.
Халқ оғзаки ижоди – фолклорнинг хусусиятлари вариантлик, бадиийликнинг, эстетик таъсирнинг кучлилиги муболағанинг устунлиги каби омилларда кўринади. Ривоят, эпос, афсона, эртак,қўшиқ, мақл, алла, тез айтиш, латифа кабилар унинг жанрлари ҳисобланади.
Эпос (ривоят, ҳикоя сўзидан) қадимги Грецияда вужудга келган. У халқ ҳаётидаги воқеаларни ҳикоя қилувчи халқ қўшиқларидан таркиб топган. Эпос адабиётнинг ҳикоявий турининг бошлиниш шакли ҳисобланади.
Қадимги греклар қаҳрамонлик эпослари «Иллиада», «Одисея», рус билиналари, «Алпомиш» қаҳрамонлик эпослари «Сосунли Довуд» в.б.
Эртакларнинг тўқима воқеалар тасвирланган баъзан фантастик ҳаракатга эга жанр. Эртакларда сатира ва юмор ҳам аҳамиятга эга. Эртакларнинг анъанавий бошланиш ва якунланиш қисмига эгалиги, оптимистик руҳда яратилиши ва охири эзгуликнинг ғалабаси билан тугаши барча халқ эртаклари учун умумий жиҳатдир. Эртакда фантастика бўлишиш шарт. Унда жониворлар сўзлашади, предметлар тилга киради, сеҳрга кучига эга предметлар қаҳрамонларга ёрдам кўрсатади. Масалан: Аловиддиннинг сеҳрли чироғи, 3 тола тилла соч, учар гилам, отнинг учиши. Эртакларда панд насиҳат йетакчи бўлади.
Сатирик эртаклар қаҳрамони асосан «Кал» ёки «Афанди» бўлади. Эртаклар асосан асосан ривоя усулда яратилади. «Булбулгўё», «Уч оға-ини» эртаклар мавзу жиҳатдан қаҳрамондан сатирик, фантастик, хайвонлар, маиший эртаклар в.б.
Адабий эртаклар ҳам мавжуд бўлиб, улар халқ эртакларидан ил ҳомланган ижодкорлар томонидан бадиий қайта ишланиб яратилади. Масалан, А.С.Пушкин «Шохсултон» Х.Олимжон (Семуруғ ёки Паризод), чет эл эртакчилари дания ёзувчиси Андерсон, немис адабиётидан ака-ука Гримлар, француз адабиётидан Ш. Перро эртаклари ката шуҳрат қзонганлиги маълум.
Халқ эртакларида умумийлик ва ўхшаш жиҳатлар кўп учрайди. Бу компаративистиканинг адабий алоқалар, типологик ўхшашлик, ўзаро таъсир муаммоларига оид бўлиб, бу борада олиб борилган изланишлар ва билдирилган фикрлар мунозаралидир.
Осиё, Африка, Австралия, Европа, Америка эртакларида ўхшашликлар мавжуд олимлар анча илгари ўз фикрларини айтиб ўтишган. Бу тўғрида С.Хўжаев мақоласида баъзи фикрларни билдириб ўтади. Жумладан, Шарл Перронинг француз эртаклари тўпламига киритилган, «Золушка» воқеаси турли халқларнинг 350 га яқин эртакларида учраши, уларнинг кўпчилигида йўқлган туфлича иштирок этиши, «Олтин балиқ» эртаги ҳиндларнинг чекка қишлоқларида ҳам, жанубий Америка чангалзорларида, Африка ҳудудларида ҳам кенг тарқалганлигини эътироф этади ва А.С Пушкиннинг «Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак» асари шу асосда яратилганлигини таъкидлайди.
Эртаклардаги ўхшашликлар бир халқ муҳитидан иккинчисига ўтиб ўша муҳитга мослашади. Бир хил ижтимоий тарихий ривожланиш шароитига эга халқларда бир вақтнинг ўзида ўхшаш эртаклар яратилиши мумкин. Бу типолигик ўхшашликдир. Эртаклар китоблар орқали бир халқдан иккинчисига ўтади. Бу ўзаро таъсир маҳсулидир.
Ўхшашликлар рақамларда, сеҳрли предметларда ҳам кўринади. Жумладан, уч, етти, қирқ рақамлари.
Уч оға-ини, 3 ўғил, 3 кун йўл, кечани 3 кечага бўлиб пойлаш, 3 малика, в.б.
Подшонинг 3 қизи гўзал, гўзалроқ, энг гўзал. Ҳиндларнинг 3 шахзоданинг эртакларда 3 ўғил мол-дунёни 3 йўл билан кўпайтиради. Иккитаси савдо сотиқ билан, кичиги сувга дон сочиб балиқ боқиш билан.
«Олтинг балиқ» эртакларда чол уч нарсани - йегани гуруч, кийгани кийм, сўнг уй сўрайди. А.С.Пушкиннинг эртаги тоғора, уй, кампирнинг малика бўлишини ва сув ости ҳам ҳукумронлик қилишини сўрайди.
Золушкани зиёфатга бормаслиги учун аралаштирилган уч хил донни ажратиш вазифаси берилади: ерёнғоқ, гуруч, кунжут.
Юқридагилар асосида халқ эртакларининг қуйидаги умумий жиҳатлари намоён бўлади:

  1. Вариантлик.

  2. Тилининг содда ва равонлиги.

  3. Анъанавий бошқариш қисми(бор экану, йўғ экан, оч экану, тўқ экан)га эгалиги

  4. Сажъ усулида яратилиши.

  5. Замон, макон ва вақт тушунчаларининг нисбийлиги.

  6. Бадиий тасвир воситаларига бойлиги.

  7. Қаҳрамонни идеаллаштириш.

  8. Фантастикага мойиллик.

  9. Эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш ва эзгуликнинг ғалабаси

10. Бош қаҳрамонга тўсиқларни йенгиб ўтишда сеҳр кучига эга предметларнинг ёрдам бериши.
11. Рақамларнинг ҳосиятига асосланиши (3, 7, 9, 40).
12. Инсонни жисман ва маънан тарбиялашнинг узтувор вазифа этиб белгиланганлиги.
Ҳар бир халқ ўғзаки ижодида хажвий жанрлар ва кулги донишмандлик, зукколик тимсолига айланган қаҳрамонлар мавжуд. Ўзбекларда Насриддин Афанди, қзоқларда Алдаркўса , тожикларда Мулла Мушфиқий, озарбайжонларда Мулла Насриддин, туркларда Насриддин хўжа, татарларда Аҳмад акай, қрақалпоқларда Ўмирқул лаққи каби образлар халқнинг севимли қаҳрамонларига айланган. Бу образлар ўзаро қиёсланса, кўпгина муштарак ва фарқли жиҳатлар ойдинлашади. Муштараклик, ёнма-ён жуғрофий ҳудудда яшаётган халқнинг, тарихи, тақдири ва этник таркиби яқинлигида намоён бўлса, муайян халқнинг турмуш тарзида, миллий хусусиятларида ўзига хосликлар акс этади.
Фолклор намуналаридаги мазкур тимсолни қиёслаб ўрганиш асосида нафақат адабиётлар ўртасидаги умуимй жиҳатлар, балки, адабий алоқалар, сатирик мазмундаги жанрнинг тарихий тараққиёти, кулги тимсоли бўлган образнинг генезиси ва ривожини аниқ белгилаш, умум фолклорий хусусиятларни очиш имконлари юзага келади. Ана шу имконят асосида жуғрофик ҳудуди яқин бўлмаган, тарихи, турмуш тарзи, урф-одати кескин фарқ қилувчи икки халқ- озъбек ва олмон адабиётини намуналарини қиёсан таҳлил этамиз.
Ўзбек адабиётида латифа ихчам, ҳажвий жанр сифатида ўз ўрнига эга. Латифа (араб. ҳажв, ҳазил) фолклор намунаси бўлиб, Яқин ва Ўрта Шарқ, Орта Осиёда кенг тарқалган. Унда маиший, шунингдек, ижтимоий-сиёсий масалалар ўз ифодасини топган. Унинг қаҳрамони Насриддин Афанди ёки Хўжа Насриддин номлари билан юритилади.
Олмон адабиётида мазкур жанрга олмон шванклари мувофиқ келади. Шванклар (нем.сcҳwанк - ҳазил)да Тилл Уиллиншпигел (XIIИ аср) асосий қаҳрамон. Шванклар аввал шеърий, сўнгроқ насрий йўналишда яратилган бўлиб, ихчам жанр эканлиги, ҳажв асосига қурилганлиги билан латифага яқин2. Унда ҳаёт ҳажвий томондан, баъзида сатирик акс эттирилган. Бу борадаги маълумотларни қуйидагича қиёсан акс эттириш мумкин:

Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish