1.Ўзбекистон тарихи фанининг предмети, назарий – методологик асослари, манбалари ва аҳамияти


Амир Темур марказлашган давлат асосчиси



Download 1,79 Mb.
bet35/124
Sana29.04.2022
Hajmi1,79 Mb.
#593426
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   124
Bog'liq
тарих янги

53. Амир Темур марказлашган давлат асосчиси
Биринчиси — мамлакат ва раиййат вазири. У мамлакатнинг муҳим ишлари, кундалик муомалалар, халқ аҳволи, вилоятларда олинадиган ҳосил, солиқлар, уларни тақсимлаш, кирим-чиқимлар, ободончилик ишлари, аҳоли фаровонлиги, хазина аҳволи каби мухим юмуш-ларга жавобгар бўлган. Мазкур масалалар юзасидан олий ҳукмдорга тегишли маълумот ва ҳисоботлар бериб турган. Агар мазкур вазирлик вазифасини олдинги давр ижроия тизими билан таққосласак, у ҳолда сўз бу ерда бош вазир ҳақида кетаётгани маълум бўлади.
Иккинчиси — ҳарбий вазир. У ҳарбийларнинг маоши, алоҳида хизматлари учун уларга туҳфа қилинган ер-сувлар бошқаруви (яъни назорат ва қайд этиш маъносида), қурол-аслаҳа таъминоти, ҳарбий кўрикларни тайёрлаш, жангларда ярадор бўлиб хизматга яроқсиз бўлганларга нафақа тайинлаш, истеъфога чиққан ҳарбийлар тўғрисида қайғуриш каби масалалар билан машғул бўлган.
Учинчиси — мулкчилик ва солиқ ишлари вазири. Бу вазирлик турли сабабларга кўра эгасиз қолган мол-мулк-ларни назоратга олиш, савдогарлардан (бу ерда асосан ташқаридан келувчи ва ичкаридан кетувчи савдогарлар назарда тутилган) закот ва бож олиш, мамлакат чорвала-ри, ўтлоқ-яйловларни бошқариш, уларнинг барчасидан тушадиган даромадларни сақлаш, мулкчиликдаги мерос-хўрлик тартибларини амалга ошириш (масалан, ғойиб бўлганлар, ўлганларнинг мулкини ворисга топшириш) каби вазифаларни амалга оширган1.
Тўртинчиси — бутун салтанат идораларининг кирим-чиқимлари, хазинадан сарф қилинаётган барча харажат-лар ҳисобини олиб борувчи молия вазири.
«Темур тузуклари»да молия вазири масъулиятига те-гишли диққатга сазовар бир тузук бор: «Молия вазирла-ри молия ишларида хиёнат қилиб (хазинадан бирон маблағни) ўзлаштириб олган бўлсалар, (аввал текшириб қўрилсин). Агар ўзлаштириб олган маблағи ўзига тегиш-ли улуфа (яъни маош — А. 3.) микдорига тенг бўлса, мазкур маблағ унга совға — инъом ўрнида берилсин. Агар ўзлаштириб олган маблағи маошидан икки баравар ортиқ бўлса, ортиғи оладиган маошидан ушлаб қолинсин. Агар маошидан уч баравар кўп маблағ олинган бўлса, ҳаммаси (салтанат хазинасиға) тортиқ сифатида олинсин»2.
«Темур тузуклари»да мазкур тўрт вазирликдан ташқари яна уч вазир ҳақида сўз кетиб, улар салтанат таркибидаги турли ўлка ва мамлакатларга оид молиявий муомалалар ва келадиган даромадларни бошқарганлар. Агар салтанат ҳудуди ва унга кирган сарҳадлар кўлами назарга олинса, ҳақиқатан ҳам у ерлар билан боғлиқ молия-даромад ишларини ташкил қилиш учун уч вазир-лик таъсис этилишини асосли деса бўлади3.
Саккизинчи вазирлик бу адлия вазирлигидир (девони мазолим). Кези келганда шуни алоҳида қайд этмоқ керакки, бу вақгда адлия, яъни суд тизими учга бўлинган эди. Адлия вазирлиги тўғридан-тўғри фуқарорар ё, манба тили билан айтганда, дунёвий ишлар билан шуғулланган. Ҳарбий суд (лашкар қозиси) эса алоҳида равишда фаоли-ят кўрсатган. Шариат тартиблари билан эса ислом қозиси шуғулланган. Кўриб турганимиздек, бу соҳада ҳам Амир Темур даврида илгариги анъаналар давом эттирилган. Суд тизимидаги тақсимот эса бизларда бир неча асрлар муқаддам амалга ошиб келганини мазкур давр мисолида ҳам мушоҳада қилса бўлади. Қонун, ўша замон тартибла-ри одцида жавобгарлик барчага баробар бўлган. Масалан, Амир Темурнинг набираси Пир Муҳаммад ибн Умаршайх (1379—1410) ўз қилмиши учун девони мазолимда қаттиқ сўроқ қилиниб, айби аниклангач, шунга яраша жазо берилгани ва бу ҳақца шахсан Амир Темурнинг ўзи фармон бергани тарихий манбаларда ўз аксини топган.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish