1.Ўзбекистон тарихи фанининг предмети, назарий – методологик асослари, манбалари ва аҳамияти


Араблар истилоси даврида Ўрта Осиё



Download 1,79 Mb.
bet16/124
Sana29.04.2022
Hajmi1,79 Mb.
#593426
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   124
Bog'liq
тарих янги

25. Араблар истилоси даврида Ўрта Осиё.
Қадимдан Арабистон ярим оролида яшаб келаётган араб-лар сомий қавмига мансуб бўлиб, уларнинг Ўрта Осиё халқларига на келиб чиқиши, на тили ва на диний зътиқоди томонидан ҳеч қандай қон-қариндошлиги ва танишлиги йўқ эди. Арабларнинг кўпчилиги саҳро ва даштларда яшовчи кўчманчи туякаш чорвадор эди. VI аср охири ва VII аср бошларида араб жамоалари ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан жуда қурама эди. Улар ўртасида уруғ-аймоқчилик ва қулдорлик муно-сабатлари ҳали кучли бўлган. Илк феодал удумлари эндигина вужудга келмоқда эди. Бундай ҳаракатнинг асосий тарафдори бўлиб шаҳарларнинг савдогар ва ҳунарманд аҳли кўтарилди.Бу ҳаракат буюк ва бирдан-бир ҳақ йўл—ягона эътиқодга даъват қилишдан бошланади. Бу тавҳидлик дини бўлиб, у тарихда „итоат", „тобелик" ва „бўйин эгаш" маъноларини англатувчи ислом номи билан шуҳрат топади. Буюк ва ягона тангри — Оллоҳу акбарнинг ердаги расули сифатида Арабистонюшг йирик маркази—Макка шаҳрида дунёга келган Муҳаммад бинни Абдуллоҳ (570—632) бу ҳаракатга раҳномалик қшгади. Исломни қабул қилиб, Ра-сулуллоҳга эргашган унинг издошлари ўзларини „муслим", яъни вслом динига содиқ „итоаткор" лар деб атайдилар. Муслим (мусулмон) ларнинг худо олдида тенг экани, ризқ-рўзни барчага яратғучининг ўзи етказиб бериши ҳамда жамиятдага адолатсизликнинг барҳам топиши ҳақ экани тўғрисида тарғиб этилади. Бу, шубҳасиз, мамлакат аҳолисшпшг деярли ҳамма табақалари манфаатларига маъ-лум даражада мос келиб, биринчи навбатда шаҳар меҳнат-каш оммаси исломни қабул қилади ва бу ҳаракатнинг авжга. чиқишига олиб келади.Даставвал ўз она шаҳрида муваффақият қозона олмаган Муҳаммад 622 йил 16 июлда Маккадан Мадина шаҳрш^а ҳижрат қилишга мажбур бўлади. Худди шу кундан бошлаб мусулмон Шар^ида қабул қилинган ҳижрий йил ҳисоби бошланади. Шундай қилиб ислом. байроғи остида Макка шаҳрида бошланган тавҳидлик дини тарғиботи Мадинага кўчади ва бу шаҳар курашнинг марказига айланади..Муҳаммад вафот этгач, аввал Абу Бакр (632—634), сўнгра Умар (634—644), Усмон (644—656) ва Али (656— 661) лар халифа, яъни „ўринбосар" деб эълон қилинади. Бу халифалар ислом тарихшуноелигида „хулафоий рашоддин", яьни „ҳақ йўлдан борган саҳйҳ' халифалар" деган табаррук ном билан шуҳрат топадилар. Чунки улар Муҳаммад бошлаган муборак ишни давом эттирадилар. Улар ҳукмронлик қилган даврда Арабистонда ислом дини тўла ғалаба қозониб, тарихда илк бор ўта марказлашган мусулмон давлати — Араб халифалиги ташкил топади. Миср, Сурия, Қуддус, Фаластин, Ироқ, Византия ва Эрон бўйсундирилиб, ислом жаҳон динларидан бирига айланада. Бу ерда шуни таъкидлаш ўринлики, араб қабилаларининг исломни қабул қилиб, сиёсий жиҳатдан ягона ҳокимиятга бирлашузвда ислом ақидалари, эътиқод талаблари, шариат аҳкомлара, ҳуқуқий ва ахлоқий маромларни ўз ичига қамраб олган янги мафкураншп1 бой ва ўта нодир манбаи — Қуръони каримнинг аҳамияти ниҳоятда буюк бўлди.Кўпгина бой мамлакатлар бўйсувдирилиб, беҳисоб ўл-жаларга эга бўлган Араб халифалиги ҳарбий юришларни ғарб ва шарққа томон кенгайтиришга ҳаракат қилади.Турк хоқонлиги ва Византия билан узоқ йиллар давомида олиб борилган урушлар оқибатида кучсизланиб, сиёсий парокандаликка учраган Сосонийлар давлати халифаликнинг ҳарбий кучларига бардош бера олмайди. Эрон қўшинлари араблар билан бўлиб ўтган дастлабки тўқнашувлардаёқ қақшатқич зарбага учраб, мағлубият то-падилар. Сосонийлар шоҳи Яздижирд III душманга қарши куч тўплаш мақсадида мамлакатнинт шарқий вилоятларига чекинади. Бироқ чексиз зулм, оғир солиқлар ва тўхтовсиз урушлар натижасида толиқиб , қашшоқлашиб қолган маз-лум халқ ўз шоҳини қўллаб-қувватламайди. 651 йилда шоҳ ўлдирилиб, қарийб беш аср ҳукмронлик қилган Сошнийлар давлати қулайди..



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish