1.Ўзбекистон тарихи фанининг предмети, назарий – методологик асослари, манбалари ва аҳамияти


Мустақиллик Декларациясининг қабул қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти



Download 1,79 Mb.
bet112/124
Sana29.04.2022
Hajmi1,79 Mb.
#593426
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   124
Bog'liq
тарих янги

186. Мустақиллик Декларациясининг қабул қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти.
И.А. Каримов 1990 йил 24 мартда Узбекистон Олий Кенгашида Узбекистоннинг биринчи Президенти килиб сайланди. 1990 йил 20 июнда Мустакиллик тугрисидаги декларациянинг кабул килиниши халкнинг давлат мустакиллигига интилишини хукукий, иктисодий ва сиёсий мазмун билан тулдирди ва коят катта тарихий ахамиятга эга булди. Узбекистон жамоат ташкилотлари ва харакатлари орасида мустакиллик кояси кенг куллаб-кувватланди.
1991 йил 31 августда Узбекистон Республикаси Олий Совети XII чакирик навбатдан ташкари VI сессияси давлат мустакиллиги ва мустакил суверен Узбекистон Республикаси давлати ташкил топганлигини эълон килди. Унда «Узбекистон Республикасининг давлат мустакиллигини эълон килиш тугрисида» Олий Кенгаш Карори ва «Узбекистон Республикасининг давлат мустакиллиги асослари тугрисида»ги конун кабул килинди хамда 1 сентябрь-Мустакиллик куни, миллий байрам, деб белгиланди. Бу асосий хужжатлар Узбекистон олдида турган максад ва вазифаларини курсатиб берди.
Мустакилликнинг эълон килиниши Республика тарихида мухим вокеа булиб, у нафакат бутун давлат учун, балки Узбекистонда яшайдиган хар бир ахоли учун катта ахамият касб этди.
187. Пахта яккаҳокимлиги ва унинг салбий оқибатлари.
Урушдан кейинги йилларда кишлок хужалигини, айникса чорвачиликни тиклаш ишлари анча огир утди. 1945 йил 15 июлдаги Марказий хукуматнинг «Узбекистонда пахтачиликни тиклаш ва янада ривожлантириш чоралари тугрисида»ги карори асосида пахта яккахокимлиги кучайтирилди ва Узбекистоннинг марказга богликлиги яна хам мустахкамланди. Об-хавонинг инжиклигига, тиклаш ишларининг кийинчиликларига карамасдан, 1950 йилги тайёрланган пахта 2.200.000 тоннага етди.
50-60-йилларда саноат ва кишлок хужалигини бошкариш тизимига айрим узгаришлар киритилди. Жумладан, 1954-1956 йиллари иттифок микёсидаги бир катор йирик корхоналар республика ихтиёрига утказилди. Натижада саноат махсулоти ишлаб чикаришнинг салмоки 31 фоиздан 55 фоизга кутарилди. Хужаликни бошкаришда иктисодий омилларга суяниш, мехнат манфаатдорлигини ошириш ва бошка тадбирлар уз самарасини бермади, чунки жамиятда туб ислохотлар утказилмаган эди. Саноат ва кишлок хужалиги экстенсив йул билан, яъни табиий бойликлардан уринсиз, хисобсиз фойдаланиш, бутун халкнинг мехнатини хаддан ортик эксплуатация килиш хисобига 60-70-йилларда саноатнинг янги сохалари вужудга келди.
Узбекистонда олтин, уран, рангли металлар ишлаб чикариш кенг йулга кхйила бошланди. Энергетика, кимё саноати ривожланди. Саноатнинг ривожланиши натижасида янги шахарлар: Навоий, Учкудук, Зарафшон, Зафаробод, Нуробод кабилар кад кутарди. Лекин мустамлака холатидаги республиканинг ривожланаётган иктисодидан бошкалар купрок манфаатдор эдилар. Сунгги хисоб-китобларга караганда бевосита Иттифок министрликларига буйсундирилган факат олтин ва ураннинг узидан 15 миллиард америка долларига тенг бойлик Марказга олиб кетилган. Узбекистоннинг аксарият шахар, кишлоклари газлаштирилмаган холда республикада казиб чикарилган табиий газ Россиянинг саноат марказларига етказиб берилди.
50-60-йиллари Узбекистонда пахта майдонини янада кенгайтириш максадида курик ва буз ерларни узлаштириш ишлари олиб борилиб, 1945-1985 йиллари карийиб 2.400.000 гектар янги ерлар узлаштирилди. Сукориш ишларини яхшилаш учун сунъий сув омборлари курилди.
Кишлок хужалиги учун трактор, пахта териш машинаси ва бошка техника ускуналари тайёрлаб берилди. Пахтачиликнинг моддий техника базасини мустахкамлаш билан бирга пахта хосилдорлигини ошириш учун кимёвий моддалардан чексиз фойдаланилди. Курилган тадбирлар натижасида 1970 йили республикада пахта майдони 1.700.000 гектарни ташкил килди, ялпи хосил 4.495.000 тоннага етди.
1985 йилнинг бахорида кишлок хужалигини бошкарув тизимига узгартириш киритилиб, мехнатни ташкил этишнинг бригада ёки оила пудрати, ижара сингари янги шакллари жорий этилди. Лекин марказда маъмурий буйрукбозлик бошкарув тартиби сакланган холда курилган тадбирлар, кайта куришлар натижа бермади. Жамиятда, хусусан иктисодиётда инкирозли холатлар кучая борди. Кайта куриш деб бошланган курук компания Президент И. Каримов таъбири билан айтганда, «хамма ёкни бузиб, бакир-чакир, укрилик, котилликни кучайтирди».
XII беш йиллик вазифалари илгариги уч беш йилликлардаги каби бажарилмай колди. Узбекистонда миллий даромаднинг усиши 80-йиллар биринчи ярмида урта хисобда 3,3 фоизни ташкил килган булса, иккинчи ярмида бу курсатгич 2,2 фоизни ташкил килди.Пахта экин майдонларининг уринсиз кенгайтирилиши ва агротехника коидаларининг бузилиши туфайли ернинг хосилдорлиги пасайиб кетди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish