Ҳуқуқий давлат – бу шундай бир давлат ҳокимиятдирки, у ҳуқуқ нормаларига биноан, ва уларнинг доирасида иш кўради, бу нормаларни бузиш, бекор қилиш ёки чеклашга журъат этмайди, фуқаролар ва уларнинг бирлашмаларининг узвий табиий-тарихий ҳуқуқларини эътироф этади.
Тоталитар давлатда хавфсизликни таъминлаш ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилиш, одамлар хулқ-атвори давлат белгилаган ҳуқуқий қоидаларга мувофиқлигини таъминлаш фаолиятидан иборат бўлади, давлат ҳокимиятига татбиқан хавфсизликни давлат хавфсизлиги ва фуқаролик жамияти хавфсизлигига ажратиш муаммоси юзага келмайди.
Фуқаролик жамиятининг хавфсизлиги (жамоат хавфсизлиги) қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланиши мумкин:
-ижтимоий адолат;
-давлат билан ўзаро муносабатларда фуқароларнинг ва умуман жамиятнинг ҳуқуқлари;
- қонунийлик тартиби;
- фуқароларнинг иқтисодий фаровонлиги;
- демократик плюрализм;
- жамиятнинг очиқлиги;
- фуқаролик жамиятининг миллий жиҳатдан муайянлиги.
Фуқаролик жамиятининг юзага келиши инсон ҳуқуқлари ва фуқаро ҳуқуқларининг фарқланишини белгилаб берди.
Инсон ҳуқуқларини фуқаролик жамияти, фуқаро ҳуқуқларини – давлат таъминлайди. Иккала ҳолатда ҳам шахс ҳуқуқлари тўғрсида сўз юритилади, бироқ биринчи ҳолатда айрим инсон сифатидаги шахснинг яшаш, эркинлик ҳуқуқлари назарда тутилса, иккинчи ҳолатда – унинг сиёсий ҳуқуқлари назарда тутилади.
Инсон ҳуқуқлари ва фуқаро ҳуқуқлари ўртасидаги фарқ муайян асосларга эга бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1) инсон ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилгани ва қонун йўли билан мустаҳкамланганидан, уларнинг эгаси - инсон у ёки бу давлатга мансублигидан қатъи назар мавжуд бўлиши мумкин. Фуқаро ҳуқуқлари эса мазкур шахс қарашли бўлган давлат томонидан ҳимоя қилинади;
2)дунёда ҳали анчагина одамлар умуман фуқаролик мақомига эга эмас (фуқаролиги бўлмаган шахслар, апатридлар). Бинобарин, улар расмий даражада фуқаро ҳуқуқларига эмас, балки инсон ҳуқуқларига эгадирлар. Фуқаролик жамиятининг вазифаси ижтимоий ҳаётнинг ривожланишини таъминлашдан иборат. Шу сабабли, унинг асосий таркибий қисмларини вазифалари қаторига бу жараён нормал кечиши учун шарт-шароит яратиб берувчи институтлар фаолияти ташкил этади.
Фуқаролик жамиятининг асосий қадриятларини оила, мулк, шахс, эркинлик, ҳуқуқ, маънавият, тартиб, давлатчилик ташкил этади. Бунда ҳаммани ва мажбурий тартибда мулкдорларга айлантириш назарда тутилмайди – уларнинг кўпчилиги буни хоҳламайди, бироқ бундай имконият ҳар ким учун сақланиши лозим. Мулк ҳар доим шахс ва бутун жамият эркинлигининг бош омили сифатида амал қилади. Мулкка нисбатан ҳурмат мавжуд бўлмаган жойда шахсга нисбатан ҳурмат ҳам мавжуд бўлмайди.
Фуқаролик жамияти шахс эркинлигисиз бўлмайди. Эркинлик меъёрий кўринишга эга бўлгани учун, бундай шундай хулоса келиб чиқадики, бир томондан инсон эркинликка унинг норматив талабларига бўйсуниш қобиляти натижасида эга бўлади, бошқа томондан, шахс эркинлиги борлиғининг ташқи шакли бу эркинликнинг чегараларини белгиловчи ижтимоий меъёрлар ҳисобланишини англатади. Ва фақатгина, жамият учун ёки инсоннинг ўзи учун энг муҳим аҳамиятга эга, энг асосий ҳисобланган соҳалардагина давлатнинг ўзи эркинликнинг ўлчовини, меъёрини белгилаб беради. Бу эса ҳуқуқий меъёрлар, қонунлар, конституция ёрдамида амалга оширилади.
Бунда ҳуқуқий ва эркинликларнинг ўзи, жумладан конституционлари бир томондан фуқаролик жамиятининг ривожланганлик даражаси билан унинг иқтисодий, ижтимоий, ижтимоий-сиёсий ташкилланганлигининг етуклиги даражаси билан белгиланади. Бошқа томондан инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинлигининг тўлиқлиги билан, уларнинг кафолатланганлиги даражасиамалга ошириш кетма-кетлиги фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий демократик жамият сифатидаги, ҳақиқий эркинлик ва ижтимоий адолатли жамият сифатида муҳим ҳарактеристкаларининг чуқурлашуви, ривожланишга кўп томондан боғлиқ бўлади. бу ўринда инсон ва фуқаро ҳуқуқлари фуқаролик жамиятининг ўз воситаси намоён бўлади. Ушбу муҳим функцияларнибажариш даражасида фуқаролик жамияти қатор муҳим функцияларни бажаради:
Қонунчилик асосида у инсоннинг ва фуқароларнинг шахсий хаёт соҳасини давлат ва бошқа сиёсий структураларнинг асосланмаган қатъий мувофиқлаштиришидан ҳимоя қилишни таъминлайди.
Фуқаролик жамияти уюшмалари асосида ижтимоий (жамоатчилик) ўзини – ўзи бошқариш механизмлари яратилади ва ривожлантирилади.
Фуқаролик жамияти давлатнинг демократик органларини, унинг барча сиёсий тизимини шаклланиши ва содда кўринишга келтиришга кўмак беради; бунинг учун у турли воситалардан фойдаланади: сайлов кампанияларидан ва референдумларда, норозилик ёки бу ёки у талабларини қўллаб-қувватлаш акцияларида, у ёки бу масалалар бўйича жамиятни шакллантиришда фаол иштирок этиш.
Фуқаролик жамиятининг институтлари ва ташкилотлари инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини реал кафолатлашларини давлат ва жамоат ишларида тенг иштирокини таъминлашга қаратилади.
Фуқаролик жамияти ўз аъзоларига нисбатан ижтимоий назорат функцияларини бажаради: у давлатдан мустақил равишда восита ва санкциялар беришга эга бўлиши мумкинки, уларнинг ёрдамида у индивидларнинг жамоа талабларига риоя қилишларига мажбурлаши, фуқароларнинг ижтимоийлашувини ва тарбияланишини таъминланиши мумкин.
Фуқаролик жамияти коммуникациявий вазифани бажаради. Бу жамият давлат органларига фуқароларнинг конкрет манфаатлари ҳақида хабардор қилиб туради,бу манфаатларни амалга ошириш эса фақат давлат органларига тегишли бўлади.
Фуқаролик жамияти ўз институтлари ва ташкилотлари билан барқарорлаштирувчи вазифасини бажаради. У давлат олдида танг ҳолатлар юз берганида унга ёрдам беради, жамият ҳаётини яшашини таъминлайдиган мустаҳкам структураларини яратади.
Маълумки, Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантириш бош стратегик мақсад сифатида белгиланди. Шу каби жамиятгина Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаши, миллий анъаналар ва маънавиятимизни қайта тиклаши, шахс сифатида инсоннинг маънавий-ахлоқий камол топишини таъминлай олиши эътироф этилди.
Фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий мезонларидан бири -бу унинг ҳуқуқий негизини яратишдан иборат бўлганлиги боис, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий пойдеворини ўрнатишга, унинг асосий қоида ва талабларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамловчи ҳуқуқий нормаларининг ўз ифодасини топишига алоҳида эътибор берилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик жамиятининг асосий қоида ва талабларини акс эттирувчи принципиал аҳамиятга эга бўлган нормалар сифатида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги (2-модда), халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиши (7-модда), Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши (11-модда), Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши, ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги (12-модда) кабиларда фуқаролик жамиятининг асосий принципиал масалалари юридик жиҳатдан мустаҳкамланганлигини кўришимиз мумкин.
Мустақиллик йилларида фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Конституциямизда қайд этилган асосий принциплар ва нормалар асосида давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш,axбoрoт сoҳaсини ислоҳ қилиш, axбoрoт вa сўз эркинлигини тaъминлaш, сaйлoв ҳуқуқи эркинлигини тaъминлaш, фуқaрoлик жaмияти институтлaрини шaкллaнтириш вa ривoжлaнтириш, дeмoкрaтик бoзoр ислоҳoтлaрини вa иқтисoдиётни либeрaллaштиришни янaдa чуқурлaштириш бўйича тадрижий ислоҳотлар амалга оширилди.
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асослариини яратиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан уч босқичга бўлиб таҳлил қилиш тавсия этилади.5
Биринчи босқич ўз ичига
Do'stlaringiz bilan baham: |