1–мавзу. “Бухгалтерия ҳисоби назарияси” фанининг предмети ва методи



Download 170,5 Kb.
bet1/2
Sana07.04.2022
Hajmi170,5 Kb.
#533810
  1   2
Bog'liq
1mavzu

“Қишлоқ хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва статистика асослари” фанининг моҳияти, предмети ва методи

    • Режа:
    • 1. Хўжалик ҳисоби тўғрисида тушунча ва унинг турлари, аҳамияти ҳамда уларда қўлланиладиган ўлчов бирликлари.
    • 2. Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва методи.
    • 3. Бухгалтерия ҳисобининг функция ва вазифалари.
    • 4. Бухгалтерия ҳисобининг объектлари ва субъектлари.
  • 5. Бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари.
  • Бухгалтерия ҳисоби – бу ички бошқарув ва ташқи истеъмолчилар учун жорий, якуний маълумотларни тайёрлаш, тақдим қилиш мақсадида уларга узлуксиз ҳамда ўзаро боғлиқ кузатишлар, ўлчовлар, рўйхатга олиш, маълумотларни қайта ишлаш ва корхоналар, бирлашмалар, муассасаларнинг хўжалик фаолияти устидан назорат ўрнатиш тизимидир.

Хўжалик ҳисоби асосан қўйидаги функцияларни бажаради:

  • а) иқтисодиёт тармоқларида содир бўлаётган хўжалик жараёнларини кузатиб бориш;
  • б) кузатиш орқали олинган маълумотларни миқдорий кўрсатмаларда ифодалаш;
  • в) корхона, ташкилот, муассаса хўжалик фаолиятларини кузатиш нати-жаларини махсус ҳужжатларда қайд этиш;
  • г) махсус ҳужжатларда акс эттирилган маълумотларни умумлаштириш ва гуруҳлаштириш, хўжалик жараёнлари устидан назорат ўрнатиш ҳамда уларга таъсир этиш.
  • Хўжалик ҳисоби
  • Оператив ҳисоб
  • Статистик ҳисоб
  • Бухгалтерия ҳисоби
  • 1-чизма. Хўжалик ҳисобнинг турлари.

Оператив (тезкор) ҳисоб. Корхоналарда ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш мақсадларида юритилади. Оператив (тезкор) ҳисоб муомала содир бўлаётган жойнинг ўзида ва бирор-бир хўжалик операциясини содир этиш пайтида юритилади. Бу ҳисобнинг корхона ва унинг таркибий бўлинмаларига жорий раҳбарлик қилиш мақсадида маълумотларни тезкор равишда олиш ва улардан фойдаланиш унинг фарқ қиладиган белгиси ҳисобланади. Ҳисобнинг бу турини ташкил қилиш, юритиш учун махсус йўриқнома талаб қилинмайди.

  • Оператив (тезкор) ҳисоб. Корхоналарда ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш мақсадларида юритилади. Оператив (тезкор) ҳисоб муомала содир бўлаётган жойнинг ўзида ва бирор-бир хўжалик операциясини содир этиш пайтида юритилади. Бу ҳисобнинг корхона ва унинг таркибий бўлинмаларига жорий раҳбарлик қилиш мақсадида маълумотларни тезкор равишда олиш ва улардан фойдаланиш унинг фарқ қиладиган белгиси ҳисобланади. Ҳисобнинг бу турини ташкил қилиш, юритиш учун махсус йўриқнома талаб қилинмайди.
  • Статистик ҳисоб. Бу ҳисоб жамиятимизда юз бераётган оммавий, ижтимоий–иқтисодий, сиёсий ҳодисаларни ўрганиш ва назорат қилиш, улар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳамда қайта ишлаш тизимидан иборат. Хўжалик ҳисобининг бу тури бутун давлат иқтисодиётини ва унинг тармоқларининг ривожланиш жараёнини ўрганишга йўналтирилган. Унинг объекти алоҳида корхона, ташкилот, бутун бир иқтисодиёт ёки унинг бирор тармоғи бўлиши мумкин.
  • Бухгалтерия ҳисоби – ҳар қандаймулкчилик шаклидаги корхона хўжалик фаолиятини ялпи, узлуксиз кузатиш ва назорат қилиш, содир бўлган воқеа–ҳодисаларни ҳисоб регистрларида қайд қилиш, уларга ишлов бериш ҳамда ҳужжатларга асосланган ҳолда молиявий ҳисобот кўринишида ахборотларни фойдаланувчичиларга тақдим қилиш тизимидир. “Бухгалтер” атамаси немис тилидан таржима қилганда, buck–китоб, halter–тутиш сўзларининг бирикмаси бўлиб, китоб тутувчи деган маънони англатади. Инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби “accounting” деб юритилади.

Download 170,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish