6. Фавқулодда ҳолатларнинг ривожланиш босқичлари
Фавқулодда ҳолатларни келиб чиқиш сабаблари ва турига боғлиқ бўлмаган ҳолда уларнинг ривожланишини қуйидаги тўрт босқичга бўлиш мумкин: бошланиш (туғилиш), иницировка, кульминацион (ривожланиш даври) ва сўниш босқичлари.
Бошланиш (туғилиш) босқичи. Фавқулодда ҳолатлар учун шароит туғила бошлайди; номақбул табиий жараёнлар фаоллашади, бино ва иншоотларнинг лойиҳавий ва ишлаб чиқариш нуқсонлари ва кўплаб техник камчиликлари йиғила бошлайди; жиҳозлар ишлашида узилишлар содир бўлади ва ҳакоза.
Иницировка босқичида инсон фаолиятининг таъсири кўпроқ бўлади. Статистик маълумотларига кўра ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг 60 % га яқини ишчиларнинг хатоси ва айби билан содир бўлади.
Кульминацион босқичда аҳолига ва атроф муҳитга салбий таъсир этувчи эркин энергия ёки моддалар вужудга келади, яъни фавқулодда ҳолатлар содир бўлади. Фавқулодда ҳолатларнинг асосий хусусиятларидан бири унинг кечишини занжир ҳарактерда эканлигидадир, яъни иницировка ҳодисасининг бузувчи ҳаракати энергетик, заҳарли ва биологик фаол компонентлар таъсирида бир неча марта (айрим ҳолларда юз мартагача) кучаяди.
Сўниш босқичида маьлум вақт оралиғида хавф манбасининг ва биологик фаол компонентлар таъсирида бир неча марта тарқалиш чегараси чекланади, яьни фавқулодда ҳолатлар локал ҳарактерга ўтади.
Фавқулодда ҳолатларни барча турдаги, яъни, бирламчи, иккиламчи, учламчи ва бошқа оқибатларини тўлиқ бартараф этишга йиллаб, баъзан эса ўн йиллаб вақт талаб қилади. Фавқулодда ҳолатлар содир бўлишининг аниқ шароитлардаги сабаб оқибат занжири таркибини ва юзага келиш шароитини билиш бундай ҳодисаларни содир бўлиш хавфини камайтиради ва фавқулодда ҳолатлар вақтида ҳушёрликни оширади.
7. Геологик, метеорологик, биологик фавқулодда ҳолатлар
Геологик фавқулодда ҳолатларга – вулқонлар отилиши ва ер қимирлашлари киради. Ер қимирлаши – энг хавфли ва вайрон қилувчи фавқулодда ҳолатдир. Ер қимирлаганда атрофни ўраб турган фазода сейсмик зарб кузатилади, вулқонлар отилиши, цунамилар пайдо бўлиши, тоғ қатламларини сўрилиши, қор ва музликларни кўчиши ва бошқа ҳодисалар рўй бериши мумкин. Ер юзасидаги ер қимирлаш кучини балл орқали ифодалаш, унинг объектга таъсирини эса ер қимирлашнинг интенсивлиги сифатида қабул қилинган. Ер қимирлаш кучи 1 дан 4 баллгача бўлганда бинолар ва иншоотларга зарар етмайди, ер юзасида ва сувларда ўзгаришлар кузатилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |