Хавфсизлик – бу объектнинг шундай ҳимояки, бунда унга таъсир этувчи барча моддалар оқимлари, энергиялари ва информациялари максимал рухсат этиладиган миқдордан ошмайди.
Табиий офатлар бутун давлат учун ҳалокатли ҳисобланади. Табиий офатлар натижасида кўплаб одамлар ҳалок бўлади, моддий бойликлар нобуд бўлади, аҳоли турар жойлари, саноат корхоналари ва бошқалар вайрон бўлади. Бундан ташқари табиий офатлар таъсирида инсон яшаши учун ноқулай, антисанитар-гигиеник шарт-шароитлар вужудга келиб, улар турли хил юқумли касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади.
2. Фавқулодда ҳолатларнинг классификацияси
Юқоридагиларга боғлиқ ҳолда фавқулодда ҳолатларнинг комплекс белгиларини қуйидаги беш турга ажратиш мумкин: локал (объект бўйича), маҳаллий, регионал, миллий ва глобал (умумий, дунё микёсида).
Локал фавқулодда ҳолатлар халқ хўжалигининг маълум бир объекти чегарасида юзага келиб ушбу объектларнинг кучи ва ресурслари ёрдамида бартараф этилиши мумкин.
Маҳаллий фавқулодда ҳолатлар аҳоли яшаш пунктлари, шаҳарлар, маъмурий районлар, бир неча районлар ва вилоят ҳудудида тарқалиб, ушбу вилоятнинг кучлари ва ресурслари асосида бартараф этилади.
Ҳудудий фавқулодда ҳолатлар бир неча вилоятлар ёки иқтисодий районлар чегарасида тарқалиб, ушбу республиканинг кучлари ва ресурслари ёрдамида бартараф этилади.
Миллий фавқулодда ҳолатлар бир неча иқтисодий районлар ёки давлат чегарасидаги мухтор республикалар чегарасида тарқалиб ушбу давлатнинг кучлари ҳамда ресурслари, айрим ҳолларда чет давлатларининг ёрдами асосида бартараф этилади.
Глобал фавқулодда ҳолатлар давлат чегарасидан чиқиб бошқа давлатларга ҳам тарқалади. Бундай фавқулодда ҳолатлар ушбу давлат чегарасида ўз кучлари ва ресурслари ҳамда халқаро жамиятлар кўмагида бартараф этилиши мумкин.
Фавқулодда ҳолатларнинг оқибати турли хил кўринишда бўлиб, улар фавқулодда ҳолатларнинг турига, ҳарактерига, тарқалиш масштабига боғлиқ бўлади.
Фавқулодда ҳолатлар оқибатларининг асосий турларига қуйидагиларни мисол қилиш мумкин; ўлим, одамларни касалланишлари, бузилишлар, радиоактив ифлосланишлар, химиявий ва биологик заҳарланишлар. Таъкидлаш жоизки, фавқулодда ҳолатлар вақтида юзага келадиган экстремаль шароитларда кишиларга руҳий омиллар ҳам таъсир этиши ва натижада инсонлар реактив (психоген) ҳолатга тушиб қолиши мумкин. Агар фавқулодда ҳолатларнинг хавфли ва зарарли омилларини таъсир этиш радиуси ёки бу даражада тахминий ҳисоб йўли аниқланган бўлса, психологик таъсир радиуси ушбу чегарадан катта бўлади.
Фавқулодда ҳолатлар вақтидаги хавфли ва зарарли омиллар таъсир этувчи ҳудуд зарарланиш ўчоги (маркази) деб аталади. Зарарланиш ўчоғи оддий (бир турдаги) ва мураккаб (комбинациялашган) турларга бўлинади.
Оддий зарарланиш ўчоғи деб битта зарарловчи омил таъсирида юзага келадиган фавқулодда ҳолатлар маркази тушунилади. Масалан, портлаш туфайли бузилиш ва нурашлар, ёнғин, химиявий ёки бактериологик заҳарланишлар ва бошқа ҳолатлар содир бўлиши мумкин.
Мураккаб зарарланиш ўчоғи фавқулодда ҳолатларнинг бир неча омилларини биргаликдаги таъсири натижасида юзага келади. Масалан, химиявий корхонадаги портлаш, ёнғинни, бузилишларни, атроф муҳитини химиявий заҳарланишини ва бошқа турли хил кунги лсиз оқибатларни келтириб чиқаради.
Зарарланиш ўчоғи формаси (шакли) хавфли омиллар манбасининг табиатига мос ҳолда айланмасимон (ер қимирлашлар, портлашлар вақтида); йўлсимон-,,полосали"(бўронлар, сув босишлар, сел оқимлари ва бошқа шу кабилар вақтида); ноаниқ формада (ёнғинлар, цунамлар, кўчишлар вақтида) бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |