№1–маъруза


-расм. ходимларни шовқиндан ҳимоя қилиш восита ва усуллари



Download 4,8 Mb.
bet7/86
Sana22.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#90681
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   86
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi

1-расм. ходимларни шовқиндан ҳимоя қилиш восита ва усуллари
АТКда шовқинга қарши курашиш учун қатор тадбирлар кўрилади, улардан асосийлари қуйидагилар:
-оқилона жойлаштириш;
-шовқин манбаидаги шовқинни пасайтириш;
-шовқин чиқарадиган технологиялар ва ускуналарни кам шовқинлисига алмаштириш;
-товушларни сўндириш;
-товушларни изоляциялаш ва йўлини тўсиш;
-товуш сўндиргичларни қўллаш;
-шахсий ҳимоя воситалари.
Ишлаб чиқариш бинолари хоналарини оқилона жойлаштириш шуларни кўзда тутадики, шамол двигателларини синаш станциялари, термик ишлов ва темирчилик цехларидан чиқадиган ифлосланган ҳавони қолган бинолар ва турар жойлар массивидан бошқа тарафларга олиб кетсин. Кўп шовқин соладиган цехлар атрофида буталар ва дарахтлар экиб шовқин йўлини тўсиш керак.
Манбанинг ўзида шовқинни пасайтириш учун иложи борича қуйидаги тадбирлар кўрилади:
-деталлар бир-бирига урилиб ишлайдиган бўлса, урилмайдиган қилиш, илгарилама ҳаракатларни айланма ҳаракат билан алмаштириш;
-бир-бирига урилиб ишлайдиган деталлар ва қисмлардаги титрашларни резина, намат, картон қистирмалар, тиқин каби юмшатувчи материаллар ёрдамида сўндириш;
-металл деталларни пластмасса, фибролит ва бошқа юмшоқ материаллардан тайёрлаш;
-мойлаш;
-шовқин соладиган қисмлар ва агрегатларни ғилоф ичига олиш ва х.к.
Ишлаб чиқариш бинолари ичидаги шовқинни камайтириш учун шовқинни ютадиган махсус иншоотлар қурилади, овоз ютадиган материаллар ишлатилади.
Тўсувчи конструкциялардан товушдан муҳофазаланиш сифатида фойдаланиш, товушни муҳофазаловчи ғилофлардан фойдаланиш.
Вентиляторлар, компрессорлар, электропневматик босқонлар ва турли, турли пневматик асбоблар ҳосил қиладиган шовқинни пасайтириш учун актив ва реактив сўндиргичлардан фойдаланилади. Бу воситаларнинг биронтаси яхши натижа бермаса, шахсий ҳимоя воситалари: тампонлар, қулоқчинлар, шовқинга қарши вкладишлар, шовқиндан ҳимояловчи шлемлар ишлатилади.
3. Ултратовуш ҳам оддий товуш сингари эластик муҳитнинг механик тебранишларидан иборат, бироқ частотаси юқорироқ-эшитилишнинг энг юқори чегарасидан 20 кГц дан ҳам катта (аммо жадаллик катта -120....145дБ бўлганда, ултратовушнинг юқори частоталарда ҳам эшитиш мумкин).
Частоталарнинг ултратовушли диапазони паст частотали ва юқори частотали тебранишларга бўлинади. Биринчиси (1.12х104дан 1,0х105Гц гача) ҳаво орқали ва тегиб туриш орқали тарқалади, иккинчиси (1,0х105 дан 1,0х109 Гц гача) фақат тегиб туриш йўли билан тарқалади.
Ултратовушда ҳам босим (Па), жадаллик (Вт/м2) ва тебранишлар частотаси (Гц) ўлчамлари ишлатилади.
Ултратовуш тўлқинлари ҳар хил муҳитлар томонидан ютилади: юқори частоталари кўпроқ ютилади. Паст частотали ултратовуш ҳавода яхши тарқалади, юқори частоталиси амалда тарқалмайди. “Эластик муҳитлар (сув, металл ва б.) да ултратовуш кам ютилади ва энергияси камаймаган ҳолда катта масофаларга тарқалади, ютилганда муҳитнинг ҳарорати ортади. Катта частотали, лекин тўлиқ узунлиги кичик ултратовушлар йўналтирилган даста шаклида тарқалиш имкониятига эга, уларни ултратовуш нурлари дейилади. Улар унча катта бўлмаган майдонда катта, ултратовуш босим ҳосил қилади. Бу ҳусисиятдан деталларни тозалаш, қаттиқ материалларга механик ишлов бериш, пайвандлаш кавшарлаш, кимёвий реакцияларни тезлатиш, дефектоскопия, тайёрланаётган деталларнинг ўлчамларини назорат қилиш, моддаларни структуравий таҳлил қилиш, гидролокация ва бошқа ишларда фойдаланиш мумкин. Медицинада умуртқа поғона, бўғинлар, периферик асаб тизимини касалликларини даволашда ҳам ишлатилади.
Саноатда ишлатиладиган ултратовуш ускуналари 60...70 кВт/м2 жадалликда 18...30 кГц частоталарда ишлайди. Улар электр импульсли генератордан ва импульсларни товуш тебранишига айлантирувчи қурилма (преобразовател) дан иборат. Бу ускуналар билан ишловчиларга ултратовуш таъсир этиши қуйидагича ҳавога тарқалиб, шовқин билан бирга ва ултратовуш таралаётган суюқ ва қаттиқ жисмларга тегиш йўли билан кечади. Иккинчидан масалан, пайвандлаш, буюмларни ваннага солишда ушлаб турилган асбоб орқали ўтганда жуда хавфли таъсир этади.
Ултратовуш билан боғлиқ ишларда хавфсизликни қатъийлаштирадиган асосий ҳужжатлар: соғлиқни сақлаш вазирлиги 1997 йилда тасдиқланган “Саноатдаги ултратовуш ускуналарида ишлаш қоидалари ва санитария меъёрлари”, ГОСТ 12.1.001-83. “ССБТ Ултразвук. Общая требования безопасности”, ГОСТ 12.2.051-80 “ССБТ. Оборудование технологическое ултразвуковое. Требования безопасности”
Ултратовуш ҳавода ҳосил қилган тебранишлар товуш босими даражаси (дБ) билан тавсифланади. Бу босимнинг иш ўринларидаги жоиз даражалари ГОСТ 12.1.001-83 билан қатъийлаштирилган. Улар частоталоарнинг 1/3 октава полосаларида меъёрланиб, қуйидаги қийматлардан ошмаслиги керак:
3-жадвал.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish