Кўприксимон кранни статик синаш схемаси.
1-расм.
Ҳартумли типдаги кранларни статик синовдан ўтказишда ҳартум юриш платформасига нисбатан энг кам мувозанатдаги ҳолатга ўрнатилади.
Юк 100-200 мм баландликка кўтарилади. Агар шу ҳолатда 10 мин давомида синовда краннинг конструкциясида дарз ёки бошқа шикастланишлар аниқланмаса кран синовдан ўтган деб ҳисобланади.
Динамик синовда юк кўтариш машиналарининг механизмлари ва тормоз системаларининг таъсири текширилади, бунда юк номинал юк кўтариш кўрсаткичидан 10% га ортиқ бўлиши барча механизмлари таъсири текширилади.
Кранларни пўлат арқонларининг яроқсизлиги улар ўрамини бир қадамидаги узилган пўлат симларни фоиз ҳисобида миқдори билан аниқланади. Яъни арқон ўрамининг бир қадамида узилган симлар 10 % ни ташкил қилса у ишлатишга яроқсиз саналади.
Ўрамнинг қадами қуйидагича аниқланади: бунинг учун кичик ўрамлардан бирига бўр билан белги қўйилади, сўнг ушбу белгидан арқонни кўп ейилган томонига ўрамлар сони саналади ва яна бўр билан белги қўйилади бунда ўрамлар сони бутун арқоннинг ташкил қилган ўрамлар сонига тенг бўлиши керак. Икки белги орасидаги масофа ўрамлар қадами бўлади.
2.Ортиш тушириш ишларида хавфсизлик тадбирлари
Транспорт жараёнининг таркибий қисми юкларни ортиш ва тушириш ишлари ҳисобланади.
Қўл кучи билан бажариладиган юк ортиш ва тушириш ишларига хавфсиз ишлаш қоидаси бўйича инструктаж олган, тиббий кўрикдан ўтган ва бу ишларни бажаришга рухсати бор шахслар қўйилади.
Ҳайвонларни ва ҳайвон маҳсулотларини ортиш, тушириш билан боғлиқ ишларда ишловчилар профилактик эмланиши керак.
Юк кўтариш механизмлари қўлланилган шахсларга ўқитилган ва юк кўтариш механизмларида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси мавжуд ходимларга рухсат берилади.
Ортиш, тушириш ишларини хавфсизлигини таминлашда уни амалга ошириш майдонини тўғри ташкил этганлиги ҳам муҳим ўрин тутади.
Юкларни доимий қабул қилувчи пўнкларни (савдо базалари, элеваторлар ва бошқалар) зарур механик воситалари билан жиҳозлаш тавсия этилади. Ортиш, тушириш ишлари бажариладиган омборхоналар ва базалар майдонларининг ўлчами бу пунктларга максимал даражада юк туширилганда ҳам транспорт воситалари орасида хавфсиз оралиқ сақланиб қолиши керак.
Машиналарни ён билан куйишда ортиш ёки тушириш ишларининг қўлами Л (м) тахминан, формула бўйича аниқланади
, (1)
Машиналар эни билан қўйилганда эса қуйидаги формула бўйича аниқланади.
, (2)
Do'stlaringiz bilan baham: |