Нурланишни ютувчи мосламалар
а б с
1-расм.
а-сув оқими ёрдамида совутиш;
б, с-қовурғасимон юзалар ёрдамида совутиш.
Энергия ютгич сифатида графит ёки бошқа углеродли қотишма ишлатилади. Шунингдек, баъзи бир диэлектрик материаллардан фойдаланиш мумкин. Бундай материаллар қаторига резина, подеворироль ва бошқаларни киритиш мумкин.
Бундай энергия ютувчи қурилмаларнинг энергия таъсирида қизишини ҳисобга олиб, уларда совутиш юзалари ҳосил қилинади (қовурғасимон юзалар. 1-расм, б, в), шунингдек сув оқимлари ҳаракатидан фойдаланилади (1-расм, а).
Коаксиль ва тўлқин қайтарувчи ва ютувчи қурилмаларни мувофиқлаштириш мақсадида улар қийшиқ юзали, понасимон ва поғонали шунингдек, диэлектрик шайбалар сифатида бажарилиши мумкин.
Нурланиш қувватини камайтириш мақсадида ишлатиладиган аттенюаторлар доимий ва ўзгарувчан бўлиши мумкин. Доимий аттенюаторлар электромагнит тўлқинларини ютиш коэффициенти катта бўлган материаллардан ишланади.
Бу аттенюаторларнинг пичоқлари ва пластинкалари диэлектрик моддийдан тайёрланади ва устки қавати юпқа металл пластинка билан қопланади. Улар электромагнит кучи чизиқли майдонига параллел равишда ўрнатилади. Аттенюаторларнинг сўндириш кучи пичоқни тўлқин ўтказгичга чуқурроқ ботириш ёки пластинкаларни бир-бирига яқинлаштириш йўли билан оширилади ёки камайтирилади.
Нурланиш ютувчи қурилмалардан ва аттенюаторлардан тўғри фойдаланиш электромагнит энергиясини ташқи муҳитга тарқалишини 60 дБ дан кўпроқ миқдорда камайишини таъминлайди ва нур кучланиш оқими 10 мк Вт/см2 дан бўлмаган миқдорини таминлаш имконияти мавжуд бўлади.
Электромагнит нурланишларидан муҳофазаланишнинг асосий усулларидан бири-экранлар усулидир. Экранни тўғридан-тўғри электромагнит тўлқинларини тарқатаётган манбага ёки иш жойларига ўрнатиш мумкин. Нур қайтариш экранлари электр токини яхши ўтказадиган материаллардан ясалади. Экранларнинг муҳофазалаш хусусияти, электромагнит майдони таъсирида экран юзасида Фуко токининг ҳосил бўлишига асосланган. Ўз навбатида Фуко токи электромагнит майдонига қарама-қарши зарядга эга бўлган заряд ҳосил қилади.
Натижада икқила майдоннинг қўшилиши кузатилади ва иккала майдондан унча катта кучга эга бўлмаган майдон қолади.
Экран юзасида бўлган йўқотилган энергия ва маълум миқдордаги нурланишни йўқотиш мумкин бўлган экран қалинлигини ҳисоблаш мумкин. Экрандан ўтиб келаётган нур оқими қуввати ва зичлигини Ро ва Ио билан, экрансиз нур оқими қуввати ва зичлигини Р ва И билан белгилаймиз.
Бунда кучсизланган нурланиш қуйидаги формула билан аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |