№1–маъруза



Download 4,8 Mb.
bet17/86
Sana22.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#90681
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   86
Bog'liq
hayot faoliyati xavfsizligi

3. Лазер нуридан ҳимояланиш

Оптик квант генератори «лазерь» деб аталади. Лазер ҳозирги замон техникасининг энг юксак ютуқларидан бири бўлиб, ихтиро қилингандан кейинги ўн йил ичида жуда кенг тарқалиб кетди. Лазер асбоблари мураккаб пайвандлаш ишларида, жуда аниқ ўлчов ишларида, осмосли асбобларга ишлов беришда, бир квадрат сантиметр юзада олдинги усулларда олиниши мумкин бўлган 50 чизиқ ўрнига 600 гача чизиқ чизиш мумкин бўлган ноёб граверлик ишларида ва бошқа кўпгина соҳаларда қўлланилади.


Лазер нурлари инсон организмига жуда зарарли таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун унинг таъсирини камайтириш мақсадида санитария-гигеник нормалари ва муҳофазаланиш чора-тадбирлари белгиланган.
Лазер нурлари электромагнит тўлқинларининг ультрабинафша нуридан тортиб инфра қизил нурларигача бўлган спектр соҳаларининг ҳаммасини ўз ичига олган оптик диапазонини қамраб олади. Лазернинг нурланиш оқими жуда кичкина (ташкил қилган бурчаги 1оС) оқим йўналишидан иборат бўлганлигидан оқим кучланиши зичлиги нурлантирилаётган юзага нисбатан жуда катта бўлади. Лазер нурларининг кучланиш зичлиги 1011-1014 Вт/см2 ни ташкил қилади. Ҳар қандай қаттиқ жисм 109 Вт/см2 кучланишда парланиб кетишини ҳисобга олсак, бунинг қандай кучланиш эканлигини тасаввур қилиш мумкин.
Бундай катта кучдаги нур энергияси инсон организмига тушиб колса биологик ҳужайраларни емириши ва инсон организмига ниҳоятда оғир таъсир кўрсатиши мумкин. Лазер нурлари инсон юрак қон айланиш системасини, марказий нерв системасини кўзни ва тери қисмларини жароҳатлаши мумкин. Шунингдек, нурланиш қоннинг қўйилишига ёки парчаланишига, қаттиқ толиқишига, бош оғриғига, уйқусизлик дардларига гирифтор қилади.
Лазер энергиясининг бирламчи манбалари сифатида газ разрядли импульс лампаларидан, доимий ёнувчи лампалардан СВЧ лампаларидан фойдаланилиб, буларни ишлатиш ўз навбатида қўшимча ҳар хил хавф манбаи ҳисобланади.
Лазер нурларининг инсон организмига таъсир даражаси ва ҳарактери нур йўналиши, тўлқин узунлиги, нурланиш қуввати, импульс ҳарактери ва уларнинг частотасига боғлиқ бўлади. Лазер нурлари энергияси организм ҳужайраларида ютилиб, уларда иссиқлик ажрала бошлайди, ҳар хил ҳужайранинг энергия ютиш қобилияти ҳар хил. Ёғ ҳужайралари энергияни мутлақо ютмайди.
Кўз ҳужайраларида ёғсимон қават мутлақо йўқ, шунинг учун лазер кўз учун ниҳоятда хавфли.
Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оптик вкант генераторлари билан ишлаётган кишилар учун вақтинчалик санитария нормаларини белгилашда кўз қобиғининг интенсив нурлангандаги йўл қўйилиши мумкин бўлган чегараси, шунингдек, бирмунча нозиқ бўлган кўз қорачиғи учун чегара миқдорлар белгиланган.
Йўл қўйилиши мумкин бўлган оқим зичлиги рубинли лазерлар учун 10-8 -2; 10-8 Дж/см2, неодимли лазерлар учун 10-7 -2; 10-7 Дж/см2 (буларнинг иккаласи импульсли режимга боғлиқ) Гелий неон учун 10-6 Дж/см2 (узлуксиз режим) миқдорида белгиланган.
Лазер нурларидан сақланиш учун тўсиқлардан ва хавфсизлик белгиларидан фойдаланилади.
Тўсиқ қурилмалари ва белгилар хавфли зонада одам бўлмаслигини таъминлайди. Лазер қурилмалари ўрнатиладиган хоналар алоҳида ва махсус жиҳозланган бўлиши керак.
Бунда лазер нури асосий ўтга чидамли деворга қараб йўналтирилган бўлиши керак. Бу девор ва шунингдек хонанинг бошқа деворлари ҳам нур қайтариш коэффициенти жуда оз бўлган материаллардан бўлиши керак. Жиҳозларнинг устки қопламалари ва деталлари ярқираш хусусиятига эга бўлмаслиги керак. Хонанинг ёритилиши максимал миқдорда бўлиши керак, чунки бу ҳолда кўз қорачиғи минимал кенгайган бўлади.
Лазер қурилмаларини маълум масофадан туриб бошқаришни таминлаш ва автоматлаштириш яхши натижа беради.
Шахсий муҳофаза аслаҳалари сифатида ёруғлик фильтрли муҳофаза кўзойнаги, муҳофаза тўсиқлари сифатида халат ва қўлқопларни тавсия қилиш мумкин. Назорат ўлчовлари махсус усуллар билан тегишли аппаратураларни қўллаб олиб борилади.




  1. Download 4,8 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish