5. Ўт ўчиргичлар, ўт ўчириш қурилмалари ва машиналари.
Ёнғин муҳофазасини ташкил этиш ва ѐнғинни ўчириш
Ўт ўчиргичлар ѐнғинни бошланғич фазасида ўчириш учун ишлатилади.
Улар сиғими, ўт ўчириш моддаси,
ўт ўчирувчи моддани чиқариш усули
бўйича турлича бўлади.
143
Химиявий кўпикли ўт ўчиргичлар қаттиқ ва суюқ моддалар ѐнғинини
ўчириш мақсадида фойдаланилади. Уларга ОХП-10, ОП-М ва ОП-9ММ ўт
ўчиргичлари киради. Уларнинг ишлаш вақти кўпик карралиги 5 га тенг
бўлганда 60 сек ни ташкил этади. Баллонлар ҳажми 8,7 ва 9 л, зарядлари ишқорли
ва кислотали кисмдан иборат. Ишқорли қисми 450…460 гр бикорбанатнатрий ва
қизилмия илдизи экстрактининг сувдаги аралашмасида, кислотали қисми-15 гр
олтингугурт ва 120 гр дан ортиқ олтингугурт кислотасининг сувдаги
аралашмасидан иборат. Бу ўт ўчиргичларнинг корпуси фойдаланилгандан 1
йил ўтгач 2 МПа босим остида синалади (бир партиядаги ўт ўчиргичларнинг 25
%). Икки йилдан кейин эса-50 %, уч йилдан кейин эса 100 % ўт ўчиргичлар
синовдан ўтказилади.
Саноатда ОВП-5, ОВП-10 маркали кўлда олиб юриладиган ўт
ўчиргичлари
:
ОВП-100, ОВПУ-25 маркали юқори каррали стационар ўт
ўчиргичлар ишлаб чиқарилади. Уларни зарядлашда ПО-1 кўпик ҳосил
қилувчидан фойдаланилади.
Углекислотали ўт ўчиргичлар турли хил моддалар материаллар, электр
қурилмаларидаги ѐнғинни ўчиришда ишлатилади. Уларни зарядлашда углерод
икки оксидидан (СО
2
) фойдаланилади. Бундай ўт ўчиргичларга ОУ-5, ОУ-8,
ОУ-25, ОУ-80 ва ОУ-400 маркали ўт ўчиргичлар киради. Улар тортиб кўриб
текширилади. Агар уларнинг массаси 6,25; 13,35 ва 19,7 кг дан кам бўлса
(мос ҳолда, ОУ-2, ОУ-5, ОУ-8 ўт ўчиргичлари учун) улар қайта зарядланади.
Углекислотали - бромэтилли ўт ўчиргичларга ОУБ-ЗА ва ОУБ-7А лар
киради. Уларнинг ҳажми 3,2 ва 7,4 л бўлиб, бромэтил ва кислота аралашмаси
билан зарядланади. Бу маркадаги қўлда олиб юриладиган ўт ўчиргичларини
таъсир этиш вақти-35 сек, узатиш узунлиги 3,0-4,5 м га тенгдир.
Кукунли ўт ўчиргичлар ОП-1, “Момент”, ОП-2А, ОП-10А, ОП-100, ОП-
250 ва СИ-120 маркали бўлиб, улар унча катта бўлмаган ѐнғинларни
ўчиришда ишлатилади. ОП-1 ва “Момент” ўт ўчиргичларидан автомобиллар
ва кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида фойдаланилади.
144
ОП-10А ўт ўчиргичи ишқорли металлардаги (натрийли, калийли) ҳамда
ѐғоч ва пластмассалардаги ѐнғинларда ишлатилади.
СИ-2 кўчма ўт ўчиргичи нефть маҳсулотлари, металлоорганик
бирикмалар ва шу каби бошқа моддалар ѐнишини ўчиришда, СЖБ-50 ва
СЖБ-150 ўт ўчиргичлари ток таъсиридаги электр қурилмалар ѐнғинини
ўчиришда ҳамда аэродром хизматидаги ўт ўчириш машиналарини
жиҳозлашда ишлатилади.
Ишлаб чиқариш бинолари учун талаб этиладиган ўт ўчиргичлар сони
қуйидагича аниқланади:
Н
0
қТ
0
С,
(8)
Do'stlaringiz bilan baham: |