1917 йил Февраль инқилобининг Туркистон ўлкасига таъсири ва большевиклар томонидан қуролли тўнтариш амалга оширилиши Режа


Ўлкада Октябрь тўнтаришининг амалга оширилиши



Download 77,42 Kb.
bet4/4
Sana13.07.2022
Hajmi77,42 Kb.
#785632
1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу маъруза

10.4 Ўлкада Октябрь тўнтаришининг амалга оширилиши
ва унинг оқибатлари.
1917 йилнинг кузига келиб Туркистонда ҳокимиятни Советлар қўлига ўтиши учун (Тошкент шаҳридан ташқари) амалда шарт-шароитлар йўқ эди. Бу борада ўлка шаҳарлари, вилоятлари ва уездларида аҳолининг ҳокимиятни Советларга ўтишини талаб қилувчи фаол чиқишлари кузатилмаган. Аммо, Тошкентда аҳвол бошқача эди.
Маълумки, 1917 йил 25 октябрда (янги сана билан 7 ноябрда) В.И.Ленин бошчилигидаги большевиклар (коммунистлар) Петроградда Муваққат ҳукуматни ағдариб ташлаб, ҳокимиятни зўравонлик билан эгалладилар. Бу воқеадан бехабар ҳолатда ўша куни кечки соат бешда Тошкент Совети (Тошсовет) ижроқўмининг яширин мажлисида ўлкада муваққат ҳукуматга қарши қуролли тўнтариш режаси муҳокама этилган эди. 27 октябрда Тошкентга Петрограддан Октябрь тўнтариши ҳақида, Муваққат ҳукуматнинг ағдариб ташлангани ва Бутунроссия Советларининг II съездида большевиклар етакчиси В.И.Ленин бошчилигида Халқ Комиссарлари Совети (ХКС) тузилганлиги ҳақида хабар берилиши режалаштирилган қуролли тўнтаришни амалга ошириш учун туртки бўлди.
28 октябрь эрталаб соат олтида Тошкент Бош темир йўл устахоналарининг кучли гудоги билан бу ерда қуролли тўнтариш бошланди. Тўрт кун давом этган қуролли ҳаракатда асосан европалик ишчилардан иборат бир неча минг киши иштирок этган эди. Қуролли тўнтариш натижасида 1 ноябрда бутун ҳокимият Тошсовет қўлига ўтди. Шу куниёқ Тошсовет Тошкент темир йўл линияси орқали ўлкадаги барча советларга қуйидаги телеграммани юборди: “Тошкент Совети бутун ҳокимиятни қабул қилди. Ҳокимиятни ўз қўлингизга олингиз!”.
Петроград ва Тошкентда большевикларнинг ҳокимиятни эгаллагани ҳақидаги хабар ҳудудларда турлича қабул қилинди. Хусусан, қирғиз (аслида қозоқ) депутатлари ўлка кенгаши, мусулмон депутатлари Фарғона вилоят кенгаши, туб аҳолисининг бошқа кўпгина ташкилотлари ҳокимиятнинг Советларга ўтишига қарши бўлдилар. Таниқли мусулмон жамоат арбоблари У.Хўжаев, С.Хўжанов, М.Чўқаев, И.Шагиаҳмедов кабилар ҳам Советларга қарши бўлсалар, Фитрат ўша даврда чиқадиган “Ҳуррият” газетасида “Сиёсий ғоялар” номли мақоласи билан чиқиб, маҳаллий аҳолини Советларга нисбатан бетараф бўлишга чақирди.
2 ноябрь куни Тошкентда ўлка демократик ташкилотларнинг Муваққат ўлка ҳукуматини ташкил этишга бағишланган бирлашган мажлиси ўтказилди. Мажлис зудлик билан 9 киишидан иборат Туркистон ўлка ижроия қўмитасини ташкил этиш ҳақида қарор чиқарди. Қўмитада 21 кишидан иборат кенгайтирилган демократик кенгаш ташкил этилиб, ундан бор-йўғи 2та ўрин ўлка мусулмонлари шўросига ажратилди.
1917 йил 13-17 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган шаҳар ўз-ўзини бошқариш ташкилотларининг Туркистон ўлка съезди қатнашчилари ҳокимиятни тўлалигича большевиклар қўлига ўтишига кескин қаршилик кўрсатди. Ушбу съезд ҳокимият масаласига оид қуйидаги резолюцияни қабул қилди: Туркистонда ҳокимиятни ишчи, деҳқон ва солдат депутатлари қўлига ўтиши билан ҳокимият масаласидаги мунозара шундай хулосага келди:
1. Россия инқилоби кўтарган халқнинг озодлиги, тенглиги, дўстлиги шиорлари остида Туркистон аҳолисининг 98 фоизини ташкил этувчи, 10 млн. сонли мусулмон аҳолиси миллий-маданий ўз-ўзини бошқаришнинг барча ҳуқуқларига эга.
2. Мусулмонларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва умуминсоний тараққиётига бўлган қизиқиши Қуръон ва Шариат қонунларидан ўзгача бўлиши мумкин эмас. Мусулмонлар инқилоб натижасида қўлга киритган ҳуқуқларини амалга оширар экан, Россиядаги сиёсий партияларнинг биронтаси таркибида фаолият кўрсатиши ва уларнинг партиявий курашларида қатнашиши мумкин эмас. Лекин, Россия фуқаролари билан умумий жамият манфаатларини ҳисобга олиб, мамлакатни Таъсис Мажлисига олиб борувчи ҳокимиятни қўллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқдир;
3. Бутунроссия доирасида ҳокимият қандай тузилишидан қатъий назар, мусулмонлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқларини маҳаллий шароитни яхши билган, халқнинг хоҳиш иродасига кўра, янгича ҳаёт тартибларини жорий қила оладиган кишилардан иборат маҳаллий ҳокимият орқали амалга оширишлари мумкин. Шунинг учун ҳам маҳаллий ҳокимият биринчи навбатда, мусулмон вакилларидан, маълум миқдорда бошқа сиёсий ташкилотларда фаолият кўрсатувчи, лекин, мусулмонларга хайрихоҳ бўлган вакиллардан ташкил топиши керак.
4. Ҳокимиятни маҳаллий аҳоли манфаатлари учун тасодифий ва бегона бўлган ҳарбийлар, ишчилар ва деҳқон (крестьян)ларнинг майда гуруҳлари қўлидагина тўпланиб қолиши демократик принципларга мос эмас ва маҳаллий аҳолини ўз тақдирини ўзи белгилаш йўлидаги эркин ҳаракатларига кафолат бера олмайди.
15-22 ноябрь кунлари Тошкентда Туркистон Ўлка ишчи, солдат ва деҳқон депутатлари Советларининг III съезди бўлиб ўтди. Туркистонда давлат ҳокимияти тузилиши ҳақидаги масала унинг диққат марказида турди. Ушбу съезднинг қарорларида европалик жамоалар, айниқса, большевиклашган ишчи ва солдат депутатлари орасида ҳукм сурган улуғ давлатчилик – шовинистик ғоялар бўртиб туради.
Бу съездда 15 кишидан иборат ҳукумат – Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Совети (ХКС) тузилди. Унда 8та ўрин сўл эсерларга, 7та ўрин большевиклар билан максималистларга берилиб, ҳукумат таркибига маҳаллий аҳоли орасидан бирорта ҳам вакил киритилмади. Туркистондаги совет ҳукуматининг биринчи бошлиғи лавозимини большевик Ф.Колесов эгаллади.
Мазкур съездда қабул қилинган декларацияда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаган большевиклар ва сўл эсерларнинг ҳақиқий башараси ҳамда уларнинг Туркистондаги туб аҳолига нисбатан бўлган муносабати қуйидагича кўринади: “Ҳозирги пайтда мусулмонларни ўлка инқилобий ҳокимиятининг юқори органларига жалб этиш маҳаллий аҳолининг солдат, ишчи ва деҳқон депутатлари ҳокимиятига муносабатининг ноаниқлиги сабабли ҳам, маҳаллий аҳоли орасида пролетар синфий ташкилотлари йўқлиги учун ҳам ножоиздир”.
Аслини олганда, маҳаллий аҳоли асосий оммасининг орзу-умидлари Россия империясининг мустамлакачилик зулмидан озод бўлиш, миллий асослардаги мустақил демократик давлат тузиш, бу борадаги миллий зиёлиларнинг ғоявий қарашларини ҳаётга жорий этиш, асрий урф-одатлар, анъаналар ва бутун мусулмон турмуш тарзини сақланиб қолишидан иборат эди. Аммо, ўша суронли йиллардаги “тўнтариш” туфайли ҳокимият тепасига келган большевиклар ва уларнинг вақтинчалик иттифоқчилари бўлган сўл эсерлар Туркистон халқларининг орзу-умидлари, хоҳиш-иродаси, азалий анъаналари билан мутлақо ҳисоблашмадилар. В.И.Ленин ҳукумати ва ўлкада унинг сиёсатини изчил амалга оширувчи Туркистон большевиклари ўлканинг мустамлака ҳолатини ўзгартиришни, унинг халқларига озодлик беришни мутлақо хоҳламас эдилар. Бошқа партиялардан фарқ қилган ҳолда, Туркистон большевиклари ҳокимиятни маҳаллий аҳолига беришни, ҳатто улар билан бўлишишни ҳам истамадилар. Воқеаларнинг кейинги ривожи шуни кўрсатдики, большевиклар турли ваъдалар, найранглар, қоғозлардаги “ён беришлар” ва албатта, зўравонлик йўллари билан миллий зиёлиларни ҳам ўз томонларига оғдириб олишга ҳаракат қилдилар.
Туркистонда ҳокимият большевиклар қўлига ўтиши билан ўлкада Муваққат ҳукуматининг барча бўғинлари тугатилиб, уларнинг ўрнига аввало, жазо органлари ва бошқа турли ҳокимият органлари тузилиб, совет бошқарув тизими ўрнатилди. Туркистон ХКС 1917 йил 28 ноябрда қизил гвардия бўлимлари, ишчи-деҳқон милицияси ва бошқа давлат ташкилотларининг ўлкадаги бўлимларини тузиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу янги бўлимлар совет тузуми ва большевикларга қарши кўтарилган дастлабки онгли чиқишларни бостиришда фаол иштирок этдилар.
Туркистон ХКС 1917 йил охирларида ўз қарори билан “Шўрои Исломия” ва бошқа маҳаллий демократик ташкилотларни тарқатиб юборди. Тарқатиб юборилган ташкилотларнинг етакчилари кейинчалик Туркистон Мухторияти ҳукуматига қўшилдилар, айримлари истиқлолчилик ҳаракатига ғоявий раҳнамолик қилдилар. “Шўрои Уламо”нинг Тошкент шўъбаси эса 1918 йил 13 майда ёпилди.
Туркистон ўлкаси ХКС ўзининг тузилиши ва бошқарув аппаратлари жиҳатидан тубдан фарқланувчи ҳукумат эди. Туркистон ХКС таркибига кирувчи 15 та комиссарлик, жумладан: ахборот йўллари, почта ва телеграф; халқ маорифи; адлия; озиқ-овқат; сувдан фойдаланиш; маъмурий-фуқаролик бўлими; молия; ташқи ишлар; ҳарбий ишлар; ички ишлар; саноат ва савдо-сотиқ; меҳнат; ер ишлари; халқ соғлигини сақлаш; махсус топшириқлар комиссарлиги сингари комиссарликлардан иборат бўлди. ХКС ўлкадаги бошқарув ишларини бутунлай қамраб олган бўлиб, бошқарув тизимининг фарқли томони шунда эдики, Туркистон ХКС ташкил топган пайтдаёқ Россиядаги Марказий ҳукуматни тан олди. Чунончи, Туркистон ХКС раиси Ф.Колесов Петрограддаги ХКС номига юборган телеграммада қуйидагича таъкидланган эди: “Комиссарлар Совети ўз олдига сизнинг ҳамма декретларингизни амалга ошириш вазифасини қўйди... Бизнинг тўла-тўкис қўллаб-қувватлашимизни ҳисобга олишингизни сўраймиз”.
Туркистон ўлкаси янги ҳукумати 1917 йилнинг 23 ноябридаёқ аҳолига қилган мурожаатида ҳам ўзининг асл мақсадларини яшириб ўтирмади. Ушбу мурожаатда ҳам юқорида эслатилган телеграммада бўлгани каби қуйидагиларга алоҳида урғу берилган эди: “Халқ Комиссарлари Совети марказий ҳокимиятнинг барча декретларини оғишмай амалга оширади ва ўз фаолиятида съезднинг... қарорларига амал қилади. Бу топшириқларни бажариш йўлидаги ҳар қандай қаршилик совет ҳокимияти томонидан кескин чоралар кўриш йўли билан кутиб олинади”.
Туркистон ХКС ўз фаолиятининг биринчи кунларидан бошлаб большевиклар сиёсатини амалга оширишга, Туркистон ўлкасида совет ҳокимиятини мустаҳкамлашга қаттиқ ва астойдил киришди. Барча маҳаллий советларга зудлик билан қизил гвардия тузишга киришиш таклиф қилинди. Ўлка комиссарлиги таркибида бўлган ва бошқарувда асосий роль ўйнайдиган ҳарбий, ташқи савдо, шунингдек, почта, телеграф ва темир йўллар бошқаруви масалалари бутунлай Россиядаги тегишли идораларга бериб қўйилиши оқибатида Туркистон ХКС ижрочи органга айланиб қолди. Марказдан юборилган барча масъул ходимлар, турли комиссия ва ташкилотлар ўз сиёсатларини қўғирчоқ органга айлантирилган ўлка ХКС орқали юритдилар.
Download 77,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish