1917 йил Февраль инқилобининг Туркистон ўлкасига таъсири ва большевиклар томонидан қуролли тўнтариш амалга оширилиши Режа


Маҳаллий сиёсий ташкилотларнинг фаолияти



Download 77,42 Kb.
bet3/4
Sana13.07.2022
Hajmi77,42 Kb.
#785632
1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу маъруза

10.3 Маҳаллий сиёсий ташкилотларнинг фаолияти
Февраль инқилобидан кейин ўлкадаги турли ижтимоий-сиёсий ҳаракатларнинг фаолияти кучайиб кетди. Хусусан, 1917 йилнинг 6, 9, 13 март кунлари Тошкентнинг эски шаҳар аҳолисининг кўп минг кишилик намойишлари ўтказилди. 14 март куни Тошкентдаги Абдували ҳожи хонадонида халқ сайлаган вакилларнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтиб, унинг таркиби аҳолининг татар ва қозоқ қисми вакиллари ҳисобига кўпайганидан сўнг 61 кишидан иборат бўлди. Бу ташкилотга “Шўрои Исломия” деб ном берилди.
Бу ташкилот ҳам европалик, ҳам мусулмон аҳоли томонидан илиқ қарши олинган. “Шўрои Исломия” чинакам халқчил, империя бошқаруви тизимларига муқобил бўлган демократик ҳокимият органи бўлганлиги боис ўлка аҳолиси ташкилотнинг ижроия қўмиталарига турли илтимос ва шикоятлар билан мурожаат қила бошладилар. Бу янги ташкилот Муваққат ҳукуматдан ва Советлардан фарқ қилган ҳолда, Февраль инқилобидан кейин ҳам давом этаётган ижтимоий тенгсизликни бартараф этиш, мусулмон аҳоли ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш мақсадида тузилган бўлиб, ислом динига эътиқод қилувчи маҳаллай аҳолидан сайланган депутатлар шўроси эди.
Янги ташкилотнинг 14 март куни бўлиб ўтган биринчи мажлисида 15 кишидан иборат бошқарув ҳайъатини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бошқарув таркибига Абдувоҳид Қори, Мунаввар Қори, Каттахўжа Бобохўжа ўғли, Мулла Ризо Охунд, Абдусами Қори, Убайдулла Хўжаев кабилар кирдилар. 15 март куни Мунаввар Қори хонадонида бўлиб ўтган йиғилишда “Шўрои Исломия”нинг муваққат Низоми қабул қилиниб, унда ташкилотнинг қуйидаги асосий мақсад ва вазифалари белгиланди:
1. Туркистон мусулмонлари орасида замонавий руҳдаги илмий ва ижтимоий ислоҳотчилик ғояларини тарқатиш;
2. Ғоялар ва мақсадлар бирлиги асосида Туркистон мусулмонларини жипслаштириш бўйича ишларни кучайтириш;
3. Хорижий юртлардаги давлат ҳокимияти тизими ҳақида ахборот йиғиш ва Таъсис Мажлисига тайёргарлик кўриш;
4. Тарғибот мақсадларида шаҳар, қишлоқ ва овулларда мунтазам намойишлар ўтказиш;
5. Эски маъмуриятни истеъфога чиқариш ва янгисини тайинлаш заруриятини тушунтириш;
6. Ўлкадаги турли миллий қўмиталар ва партиялар билан алоқаларни йўлга қўйиш;
7. Мусулмон аҳолисининг эҳтиёжлари ҳақида ўз вакиллари орқали маълумотлар етказиш ва зарурият туғилганда улардан ёрдам сўраш.
Янги ташкилот тузилган дастлабки кунлардан бошлаб ташкилот бошқарувининг махсус қарорига мувофиқ ўлканинг барча вилоят ва туманларига тарғиботчилар юборилди. Улар ўлканинг маҳаллий аҳолисига Февраль инқилоби эълон қилган озодликнинг моҳиятини тушунтириш, сиёсий, диний, маданий ва ижтимоий ислоҳотлар ўтказиш учун “Шўрои Исломия” ташкилотига бирлашиш каби тарғибот ишларини олиб бордилар. Шунингдек, “Шўрои Ислом”, “Нажот” ва “Кенгаш” газеталари янги ташкилотнинг органлари сифатида чоп этилиб, тарғибот-ташвиқотдан ташқари уларнинг саҳифаларида маърифий хусусиятдаги материаллар, маҳаллий аҳолининг сиёсий онги ва ижтимоий фаоллигини уйғотишга даъват этадиган мақолалар ҳам чоп этиб турилди.
Буларнинг натижаси ўлароқ, “Шўрои Исломия” ташкилотининг фаолияти ўлкада кенг миқёсда қўллаб-қувватланди. Ушбу ташкилотнинг 8 апрелда бўлиб ўтган мажлисида Ўш, Андижон, Скобелев, Туркистон, Мари шаҳарларида унинг кичик бўлимлари очилганлиги таъкидланди. Шунингдек, апрель ойида маҳаллий жадидларнинг ташаббуси билан Наманган, Самарқанд, Қўқон ва ўлканинг бошқа шаҳарларида ҳам “Шўрои Исломия” ташкилотлари ташкил қилинди.
“Шўрои Исломия” жамиятининг ташкил қилиниши Туркистоннинг сиёсий ҳаётида муҳим воқеа бўлиб, бу ташкилот ўлкада сиёсий кучларни жойлаштиришга, ҳокимият тузилмалари барпо этишга жиддий тузатишлар киритди. “Шўрои Исломия” ташкилотининг халқ оммаси орасида таъсирининг кучайиб бориши Россиядаги каби икки ҳокимиятчиликни эмас, балки Туркистон сиёсий майдонида қуйидаги учта ҳокимиятни юзага келтирган эди:
1. Муваққат ҳукуматнинг ижроия қўмиталари; улар ўлка Советларига нисбатан аҳолининг анча кенг ижтимоий қатламлари вакиллари бўлиб, улар таркибига турли партиялар ва сиёсий кучлар бўлган меньшевиклар, эсерлар, жамоат ташкилотлари, шу жумладан, миллий ташкилотлар ҳам ўз вакилларини делегат қилиб юборган эдилар. Улар барча демократик ташкилотларни бирлаштирувчи сифатида иш кўрдилар ва ҳудудларда Муваққат ҳукумат органлари ролини ўйнашга даъво қилдилар.
2. Туркистон ўлка Советлари; улар инқилобий демократиянинг хоҳиш-иродасини ифодаловчи европалик ишчи ва солдатларнинг органлари бўлиб, жамиятга таъсир ўтказиш учун реал кучга эга эдилар. Шунинг учун ҳам улар Муваққат ҳукуматнинг давлат муассасалари ҳуқуқига эга бўлиш учун даъво қилардилар.
3. “Шўрои Исломия” ташкилоти; у ташкилий жиҳатдан шаклланиши пайтидаёқ мусулмон аҳолисининг ваколатли органлари сифатида тезда расмийлашиб, шу аҳолининг хоҳиш-иродасини ифода этди ҳамда унинг манфаатларини ҳимоя қилди.
Таъкидлаш лозимки, Муваққат ҳукуматнинг Туркистон комитети ва Советлар ўлкадаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт ва уни бошқариш масаласида маҳаллий аҳолига мухторият бериш ҳақидаги хоҳиш-истакларга мустамлакачилик муносабатини сақлаб қолди. Шунга қарамасдан Февраль инқилобидан кейинги ўлка халқларининг асосий муаммоси – ўлка мухторияти масаласига муносабат Туркистон мусулмонлари қурултойлари кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолган эди. Фикрлар хилма-хиллигига қарамасдан бу масала бошқа йиғинларда ҳам кўтарилиб турди.
Воқеалар ривожланиши жараёнида ўлкадаги маҳаллий аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошиб бориб, шундай бир шароитда “Шўрои Исломия” ташкилоти ташаббуси билан 1917 йил 17 апрелда Тошкентда Бутунтуркистон мусулмонлари I қурултой очилди. Унда ўлканинг барча маҳаллий халқларидан ваколатга эга бўлган 150 делегат қатнашди. Қурултой ҳайъатига Мунаввар Қори, Убайдулла Хўжаев, Шерали Лапин, Тошпўлатбек Норбўтабеков, Аҳмад Заки Валидий, Содиқ Сатторов, Ислом Шоаҳмедов, Абдураҳмон Ўразбаев, Абдулмажид Маҳмудов, Серикбой Акаев, Аҳмадбек Қўйбоқаров, Собиржон Юсуповлар кирдилар. Шунингдек, съезд ишида Мустафо Чўқай ва Туркистон комитети аъзолари А.Давлетшин, С.Мақсудий, М.Тинишбоевлар иштирок этдилар.
Съезднинг кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган эди:
1. Муваққат ҳукуматга муносабат билдириш тўғрисида;
2. Россияда давлатни идора қилиш шакли ҳақида;
3. Таъсис Мажлисига тайёргарлик кўриш тўғрисида;
4. Туркистондаги маҳаллий аҳолининг муассасалари тўғрисида;
5. Туркистондаги диний-шариат муассасалари ҳақида;
6. Мактаблар, мадрасалар ва вақфлар масалалари;
7. Молиявий ишлар тўғрисида;
8. Аввалги замонлардан қолган муассасаларни янгилаш ҳақида;
9. Туркистондаги барча мусулмонларга раҳбарлик қилувчи ислом диний бошқарувини тузиш тўғрисида;
10. Озиқ-овқат масаласи;
11. Урушга муносабат ва фронт ортида (мамлакат ичкарисида) хизмат қилувчилар ҳақида масалалар;
12. “Шўрои Исломия”ни ўлка миқиёсида бирлаштириш ва унинг ижроия қўмиталарга муносабати масалалари;
13. Бутунроссия мусулмонлари съездига делегатлар сайлаш ҳақида;
14. Ер-сув тўғрисида.
Россиядаги бошқарувнинг бўлажак шакли ва Туркистон мусулмонларининг ташкилий жиҳатдан бирлашуви масаласи диққат марказида турган ушбу қурултойда рус делегатлари ҳам иштирок этганлар. Хусусан, Андижонда чиқадиган “Туркестанский голос” газетаси муҳаррири Вадим Чайкин нутқ сўзлаб, “...Мен ҳар бир халққа федерация, кичик миллатларга эса миллий-маданий мухторият берилиши тарафдориман”, дея таъкидлади.
Ушбу қурултой мазкур давр учун ниҳоятда долзарб бўлган қарорни қабул қилиб, демократик ва федератив тамойилларга асосланган, мусулмонларга тенг ҳуқуқлар берувчи Россия конституциясини қайта ишлашни, Россиядаги барча вилоятларга, жумладан, Туркистонга ҳам миллий-маданий мухторият берилиши кўзда тутилган Федератив Демократик Республикани тасдиқлаш ғояларини қўллаб-қувватлади.
Қурултойнинг сўнгги мажлисида миллий ҳаракатларга уюшмаган, барча тарқоқ, бир-бири билан узоқ боғланмаган мусулмон жамиятлари, қўмиталари ва иттифоқларни бирлаштириш мақсадида Мустафо Чўқай (1890-1941) раислигида Миллий Марказ – Туркистон ўлка мусулмонлари шўроси (Краймуссовет)ни тузишга қарор қилинди. Ўлкамусшўронинг 1917 йил 12 июнда бўлиб ўтган мажлисида унинг Низоми қабул қилиниб, унда бу ташкилот бирор-бир синф, партия ёки халқнинг органи бўлмасдан, балки қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи ваколатли умуммусулмон раҳбарлик органи сифатида тузилганлигига изоҳ берилган эди.
1917 йилнинг кўкламида Туркистон халқларини бирлаштириш йўлида муҳим қадам қўйилди. Умумминтақавий кўламда мусулмонлар қурултойининг чақирилиши улкан воқеа бўлиб, бу қурултойда Туркистон халқлари мухторият сари, ўз урф-одатлари, анъаналари, турмуш тарзини ҳимоя қилиши ошкора айтилди. Халқнинг ана шу манфаатларини ифода этувчи Миллий Марказ ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилди. Аммо, воқеаларнинг кейинги ривожи кутилган натижаларни бермади.
1917 йилнинг 1-11 майида Москвада Бутунроссия мусулмонларининг I –съезди бўлиб ўтди. Унда Туркистон, Бухоро ва Хивадан ҳам делегатлар иштирок этдилар. Съезд мусулмон аҳолисининг ҳаёти ва турмуш тарзи билан боғлиқ кўплаб масалаларни муҳокама қилди. Съездда Бутунроссия мусулмонлари Шўроси сайланиб, унинг ижроия қўмитасига Туркистондан Убайдулла Хўжаев ва Ислом Шоаҳмедовлар киритилди.
Съездда ижроқўм раиси Аҳмад Саликов (Цаликов)нинг “Тафовутлар сиёсий ҳаётни ўта таранглаштириб юборади, бу эса миллатнинг кучларини бўлиб ташлайди. Шу боис, мусулмонлар бирлашингиз, демократия байроғи остида бирлашиб, биз ўзимиз учун миллий ва маданий мухториятни таъминлай оламиз”, деган ғоялари катта аҳамиятга эга бўлди. Шунга қарамасдан, съездда қабул қилинган қарорлар мусулмон аҳолиси орасида турли-туман ижтимоий-сиёсий оқимлар, ғоявий қарашларнинг кўпайиб бораётганлигини кўрсатди. Айниқса, миллий давлатчилик қуриш ҳақида ўткир бахслар бўлиб ўтиши натижасида съездда иккита катта гуруҳ пайдо бўлди. Улардан биринчиси Россия Демократик Республикаси таркибида мусулмонларнинг ҳудудий-маданий мухторияти тарафдорлари (“унитаристлар”) бўлса, иккинчиси, Россия Федерацияси таркибида мусулмон халқлари учун ҳудудий мухторият берилиши тарафдорлари (“федералистлар”) бўлдилар. Узоқ тортишувлар натижасида “федералистлар”нинг қарори қабул қилинишига муваффақ бўлинди. Съездда Таъсис Мажлисига сайловлар ўтказиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича махсус комиссия тузилиб, унга Туркистон ўлкасидан Убайдулла Хўжаев аъзо бўлиб кирди.
1917 йил 17 июлда Қозон шаҳрида Бутунроссия мусулмонлари II съезди иш бошлади. Барча мусулмон халқларидан 260 нафар делегат иштирок этган ушбу съезд, узоқ тортишувлардан сўнг мусулмон халқларининг миллий тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ҳақида қарор қабул қилди. Шунингдек, мазкур қарорни амалий жиҳатдан дарҳол бажаришга, ўз-ўзини бошқарувчи ташкилотлар бўйича маҳаллий халқларнинг аҳволи ҳақида Убайдулла Хўжаев маъруза қилиб, у ўлкадаги мавжуд аҳволни, амалда ўлка халқлари манфаатларини инкор этувчи эски сиёсатни давом эттираётган ишчи ва солдат депутатлари Советининг фаолиятини кескин танқид қилди.
1917 йилнинг 12-14 июлида Скобелев (ҳозирги Фарғона) шаҳрида Фарғона вилояти мусулмон ташкилотларининг қурултойи бўлиб ўтди. Демократик кайфиятда бўлган турли мусулмон ташкилотларидан 137 киши қатнашган бу қурултойда дастурий ҳужжат қабул қилиниб, унда Туркистон, Қозоғистон, Кавказ ва Бошқирдистон учун миллий-ҳудудий мухторият, Волгабўйи, Қрим татарлари ва бошқа туркий халқлар учун миллий-маданий мухторият талаб қилинди. Шунингдек, ушбу дастурда сайлов ҳуқуқи масалалари ҳам аксини топди.
Февраль инқилобидан кейин Туркистонда ошкора иш олиб борган турли сиёсий ташкилотлар ҳамда уларнинг йўлбошчилари бўлган миллий зиёлилар Туркистон бирлиги, миллат равнақи, эрк ва озодлик, ўз тақдирини ўзи белгилаш, биродарлик, миллат ва Ватан манфаатлари йўлида бирлашиш ғояларини зўр бериб илгари сурдилар. Аммо, афсуски ғоявий келишувга эришиш мумкин бўлмади, Бутунроссия миқёсида ҳам, Туркистонда ҳам турли мусулмон сиёсий оқимлари ўртасида зиддиятлар сақланиб қолди. Шунингдек, Туркистондаги мавжуд сиёсий кучларни ажратиб ташлаган зиддиятлар миллий ғояни амалга ошириш ғояларини қабул қилишдаги турли фикрлиликда, ўз тақдирини ўзи белгилашнинг шакли, йўллари ва усулларига бўлган турли ёндашувларда ўз аксини топди.
Маълумки, 1917 йил 14 мартда Тошкентда “Шўрои Исломия” ташкил топган эди. Аксарияти жадидлардан иборат бу ташкилот аъзолари Туркистон мустақиллиги учун кураш олиб бордилар. 1917 йил июнь ойида Мунаввар қори бошчилигидаги “Шўрои Исломия” ташкилотидан “Шўрои Уламо” ажралиб чиқди. Шерали Лапин унинг Тошкент шуъбасига асос солди. Орадан кўп вақт ўтмай, Қўқон шаҳрида ҳам “Шўрои Уламо” жамияти тузилди. Лекин икки жамият ўртасида ғоявий келишмовчиликлар мавжуд бўлиб, улар бир-бири билан келиша олмасдилар. Чунки “Шўрои Уламо” жамияти ўз дастурида ислом динининг анъанавий асослари бўйича иш кўришини маълум қилса-да, аслида Лапин бошчилигидаги Тошкент уламочилари аввал рус монархияси, сўнгра большевизм ғоялари билан ўз харакатларини мувофиқлаштиришга беҳуда уриндилар. “Шўрои Уламо” жамияти ўз мақсадлари тарғиботи учун “Ал - Изоҳ” журналини чиқара бошлади (муҳаррири-Абдумалик ҳожи Набиев). Ҳар икки жамият ўртасида ғоявий кураш, хусусан, матбуот саҳифаларида авж олиб кетди.
“Шўрои Уламо” ташкилоти аъзолари ислом дини номидан сўзлаб, жамиятда демократик ислоҳотлар ўтказиш йўлидаги ҳар қандай ҳаракатларга кескин қарши чиқдилар. Улар европача маданият кириб келишини мутлақо рад этишиб, барча масалаларда аввало, шариат қонун-қоидалари устунлиги ғоясини қаттиқ туриб ҳимоя қилдилар. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, дин арбоблари ва руҳонийлар ўша даврдаги Туркистон жамиятида алоҳида мавқега эга эдилар. Бинобарин, дин пешволари ўлкадаги мусулмон аҳолининг дунёқараши, маънавий ва ахлоқий қадриятларини шакллантиришга, ўлка аҳолисининг сиёсий эҳтирослари ва манфаатларига кучли таъсир кўрсатганлар. Аммо, мусулмон уламоларининг сиёсий қарашлари ва сиёсатга муносабати бир хил эмас эди.
Шунга қарамасдан, ғоявий қарашлар бир хил бўлмаса-да, “Шўрои Уламо” ташкилоти аъзолари ўлка маҳаллий аҳолисининг мустақилликка интилиш учун қилган ҳаракатларини маълум даражада фаоллаштиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Улар озод ва мустақил мусулмон давлатни таркиб топтириш зарурияти ҳақидаги фикр ва ғояларни жамоатчилик онгига сингдирдилар. Қўқонда ташкил этилган “Шўрои Уламо” жамияти Низомида жамият олдига қўйилган қуйидаги мақсадлар келтирилади:
1. Мусулмонларни ягона ташкилотга бирлаштириш учун маърифий асосларда миллий - диний тафаккурни оммалаштириш ва сиёсий ҳаракатни шакллантириш.
2. Миллатлар ҳамда мусулмонларнинг аҳлоқий асосларини вақтли нашрлар ҳамда доимий босма органлар йўли билан муҳофаза қилиш.
3. Мусулмон фуқаролари орасида диний заминда юзага келиши мумкин бўлган ҳар хил шикоят ва англашилмовчиликларни ҳал этиш ва тушунтириш.
4. Мадрасаларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш, ўқитувчи ва ўқувчиларни муҳофаза қилиш, уларнинг тараққий этиши ҳақида ғамхўрлик кўрсатиш ва муҳтожларга ёрдам кўрсатиш.
5. Илмий-маърифий фаолиятида ўзини кўрсатган муносиб кишилардан ўқитувчилар танлаш ва тайёрлаш.
Миллий тараққийпарварлар ва мусулмон уламолар ўртасида ажралиш юз бериб, ғоявий қарашлар тўқнашуви шароитида демократик руҳдаги ислоҳотлар тарафдори бўлган миллий зиёлилар бутун мусулмонларнинг бирлашуви шиори билан чиқдилар. Хусусан, Маҳмудхўжа Беҳбудий дин ва миллатни иттифоқ этишга, ислоҳотлар ўтказишга, зиёли ва тараққийпарварлар, бойлар ва уламоларни бирлаштиришга чақирган бўлса, Фитрат, “Ҳақ йўлида, дин йўлида, Ватан йўлида, миллат йўлида, жадидмиз, қадиммиз, мулломиз, боймиз бир ерда тўпланайлик”, дея даъват этди.
Хуллас, Октябрь тўнтаришига қадар Туркистон жамиятининг сиёсий майдонида иккита муқобил куч ва уларнинг намояндалари шаклланиб бўлган эди. Улардан биринчиси ўлкада демократик руҳдаги Туркистон Мухториятини ташкил этиш тарафдорлари бўлган ўлканинг илғор зиёлилари ва демократик кайфиятдаги уламолари бўлса, иккинчиси, биринчи кучлар ғояларини бутунлай инкор этиб, “Бутун ҳокимият – Советларга!” шиорини илгари сурган ҳамда ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиб, унга мутлақ ҳукмронлик қилмоқчи бўлган большевиклар эди.



Download 77,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish