1917 йил Февраль инқилобининг Туркистон ўлкасига таъсири ва большевиклар томонидан қуролли тўнтариш амалга оширилиши Режа


Туркистонда ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг жадаллашуви



Download 77,42 Kb.
bet2/4
Sana13.07.2022
Hajmi77,42 Kb.
#785632
1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу маъруза

Туркистонда ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг жадаллашуви

Февраль инқилобидан кейинги даврда “Шўрои Исломия”, “Турк адами марказият” партияси, “Алаш ўрда” кабилар мусулмонларнинг энг кўзга кўринган ташкилотлари бўлиб, асосан маҳаллий халқ манфаатларини ҳимоя қилиб, ўз дастурларини эълон қилишга ва уни амалга оширишга ҳаракат қилган эдилар. Шу билан бирга “Иттифоқи муслимин” маҳаллий аҳоли сиёсий кучларнинг жойлашувида алоҳида ўрин тутган эди. Бироқ асосан хизматдан бўшатилган фронт орти ишчиларидан иборат бўлган бу ташкилот большевиклашаётган Советлар таъсирида бўлиб, ўзининг мустақил сиёсий дастурини илгари сурмади.


Юқорида кўрсатилган сиёсий ташкилотлар етук тузилма ва ғоявий бирлашмалар эмас эди. Уларнинг ҳар бирида изчил табақаланиш жараёни рўй берар, янги йўналишлар ажралиб чиқарди. Ижтимоий шарт-шароитлар таъсирида уларнинг қайсидир қисми курашнинг кескинроқ йўлини танлар, бошқаси эса, аксинча, анча мўътадил, консерватив, қолоқ муносабатларга ўтарди. Бироқ Февраль инқилобининг дастлабки пайтларидан бошлаб, ғоявий келишмовчиликларга қарамасдан, ўша даврдаги янгиланишлардан манфаатдор бўлган барча сиёсий гуруҳ ва мусулмон ташкилотлари қатламлари орасида империя мустамлака маъмуриятини тугатишга интилишда бирдамлик пайдо бўлди.
Инқилобнинг дастлабки кунлариданоқ ишчи ва солдат депутатларининг Петроград Совети ташаббуси билан ишчи депутатлари Советлари билан солдат депутатлари Советлари тузила бошланди. Чунончи, 1917 йил 2 март куни Ўрта Осиё Бош темир йўл устахонаси ишчиларининг намойишида Туркистонда биринчи ишчи депутатлари Совети тузилди. 3 мартда ишчи депутатларининг Тошкент Совети, 4 мартда эса солдат депутатлари Совети ташкил этилди. Март ойининг охирларида бу иккала Совет бирлаштирилди. Шундан сўнг деҳқон депутатлари Советлари ҳам ташкил этила бошланди. Советларнинг сайланган вакиллари асосан европалик миллатлар вакилларидан иборат бўлиб, уларнинг манфаатлари кўп жиҳатдан маҳаллий туркистонликлар манфаатларига мос келмас эди. Улар билан маҳаллий аҳоли ўртасидаги зиддиятлар янги ҳокимият тузилмаларини, вакиллар тузилмаларини ташкил қилиш масаласида яққол кўзга ташланди.
Миллий демократия вакиллари тузилаётган ташкилотлар ва ижроия қўмиталарида маҳаллий аҳоли вакилларининг бўлишини таъминлашга эришиш мақсадида март ойининг бошидан бошлаб кураш олиб бордилар. Бу ҳолат ўлкадаги жадидлар фаолиятида айниқса тўла намоён бўлди. Февраль инқилобидан кейин жадидларнинг фаоллашуви авж олиб, улар ўлка туб халқларининг тараққиёти ва мустақиллиги тўғрисидаги ғояларини ўлкадаги демократик инқилоб билан боғлаб, ўзлари эълон қилган принципларни амалга оширишга фаол киришдилар. Ўлкада авж олиб бораётган демократик жараёнларда маҳаллий халқлар сиёсий манфаатларининг устуворлигини ҳимоя қилиш инқилобнинг дастлабки кунлариданоқ сиёсий майдонда жадидлар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб берди. Бу ҳолат маҳаллий ҳокимият тузилмаларини шакллантириш чоғида анча тўлиқ намоён бўлди.
Бу ўринда жадидларнинг миллий давлатчилик ҳақидаги ғояларига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Қайд этиш лозимки, жадидлар орасидан етук олимлар, ҳуқуқшунослар, саноат ва зироатчилик соҳаларининг замонавий билимдон мутахассислари, маданият арбоблари етишиб чиқиб, улар Туркистонни обод ва мустақил кўринишини орзу қилдилар ҳамда шу йўлда фидойиларча курашдилар. Маҳаллий халқларнинг ижтимоий - сиёсий онгини юксалтириш билан Туркистонда миллий - демократик давлат барпо этиш жадидларнинг асосий устувор ғояларидан бири эди.
Бу даврдаги жадидлар ҳаракатининг асосий ғоя ва мақсадларини умумлаштирган ҳолда қуйидагича таърифлаш мумкин:
1. Туркистон ўлкасини ўрта асрларга хос қолоқлик ва диний хурофотдан озод этиш;
2. Шариатни ислоҳ қилиш, халққа маърифат тарқатиш;
3. Туркистонда мухторият ҳукуматини барпо этиш учун кураш;
4. Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида конституцион монархия ва парламент, кейинчалик демократик республика тузумини ўрнатиш орқали озод ва фаровон жамият қуриш;
5. Барқарор миллий валютани жорий қилиш ва миллий қўшин тузиш.
Туркистонда миллий давлатчиликни тиклаш ва уни амалга оширишда йирик тараққийпарварлар Маҳмудхўжа Беҳбудий, Фитрат, Файзулла Хўжаев ва Мунаввар Қорилар айниқса, муҳим роль ўйнаганлар. Аслини олганда, Беҳбудий ва бошқа тараққийпарвар жадидлар томонидан илгари сурилган миллий мухторият ғояси Туркистон ўлкасининг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигига интилиш эди. Айнан шунинг учун ҳам Россиядаги Муваққат ҳукумат маъмурлари миллий мухторият ғоясига қарши жон-жаҳдлари билан курашган эдилар.
Жадидлар ўзларининг келажакдаги давлат тузумини барча миллат ва элатларнинг бирлиги асосида тасаввур этганлар. Бу ҳақда Беҳбудий шундай деган: “Биз жорий этган қонунлар яҳудийларнинг ҳам, насронийларнинг ҳам, мусулмонларнинг ҳам ва умуман барчанинг манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Агар биз Туркистон мусулмонлари биргаликда ислоҳотлар ўтказишни истасак, бизнинг зиёлилар, маърифатпарварлар, бойлар, руҳонийлар ва олимлар миллат ва Ватан фаровонлигига хизмат қилишлари керак...”.
Февраль инқилобидан кейин жадидларнинг тараққийпарварлар оқимини ташкил қилган радикал қисми анча кенг қамровли, бир қатор сиёсий-демократик талабларни илгари суриб нисбатан фаоллашган эди. Улар илгари сурган талаблар қаторига маҳаллий аҳоли ҳуқуқларини кенгайтириш, ўлкани бошқариш борасида асосли ислоҳотлар ўтказиш, ўлкадаги аҳоли сонига қараб Давлат Думасидан ўрин бериш, асосий демократик эркинликлар, аввало, миллий матбуот эркинлигини таъминлаш, империяни конституцион тузум билан алмаштириш кабилар киради.
Жадидларнинг Туркистондаги бошқарув тизимини ўзгартириш ҳақидаги ғоялари ҳамда уларнинг амалий фаолияти Ўзбекистоннинг янги тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. ХХ аср бошларида Туркистон тараққийпарварлари мавжуд тузумни ислоҳ қилиш, ҳалқимизни ривожланган миллатлар даражасига кўтариш учун муҳим ишларни амалга оширдилар. Атоқли жадид арбоблари Россия империясининг мустамлакачилик сиёсати, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигидаги истибдод ва зулмига қарамай ўзларининг ислоҳотларини амалга ошириш учун курашдилар. Туркистоннинг идора усули қандай бўлиши керак, деган саволга жадидлар ўша давр шароитидан келиб чиққан ҳолда маданий-миллий мухторият идора усулини маъқул топдилар.



Download 77,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish