182-сонли қарори



Download 17,11 Kb.
bet1/2
Sana02.07.2022
Hajmi17,11 Kb.
#732118
  1   2
Bog'liq
субсидия бўйича мақола


Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори билан айрим шахсларга уй-жой сотиб олишда (ипотека кредитлари тўлови учун) субсидиялар тўлаш тартиби белгиланди.
Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардир.
Қарорга кўра:
18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (фуқаро меҳнат мигранти бўлганда унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин) уй-жой сотиб олишда бошланғич бадал ёки кредит фоизини бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар олиш юзасидан йилнинг 1 мартидан 1 октябрига қадар Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берадилар;
Қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:
Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
Оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари
ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;
Никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқимий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);
Турар-жойининг кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
Турар-жойининг уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхалари;
Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома.
Агар субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига унинг хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари қўшилгандан сўнг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу қарор билан тасдиқланган низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, бошқа жисмоний шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
Субсидиялар тўлаш бўйича масъул органлар (ички ишлар бўлими, молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, кадастр корхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари, иштирок этувчи тижорат банклари) 10 иш кунида ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл беради.
Субсидиялар тўлаш бўйича комиссия олинган баҳолаш натижаларини
7 иш куни ичида кўриб чиқиб, ариза берувчига субсидия ажратиш ёки уни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда уни Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
Ариза берувчи субсидия олиш ҳақида хабарнома олган тақдирда 1 ойлик муддатда уй-жой сотиб олиш бўйича хусусий (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади ҳамда тегишли тижорат банкига мурожаат қилади.
Тижорат банки 3 иш куни давомида ариза берувчига ипотека ажратиш масаласини кўриб чиқади.
Кредит шартномаси тузилганда тижорат банки субсидияни тўлаб бериш бўйича туман (шаҳар) ғазначилик бўлимига бюртманома юборади ва ғазначилик бўлими 3 иш куни давомида белгиланган субсидияни тўлаб беради. Ойлик фоиз тўлови учун субсидия ажратилганда ғазначилик бўлими ҳар ойнинг 25 санасига қадар ойлик фоизлар бўйича субсидия тўловини ўтказиб боради.
Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилганда ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари мутоносиб равишда пасаяди, кўтарилганда эса ўзгаришсиз қолади.

Download 17,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish