18-МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЎРНИ
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТИ РЕЖАСИ:
18.1. Туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик
18.2. Бутунжаҳон туристик ташкилоти (БТТ)
18.3. Нодавлат ташкилот ва миллий ҳалқаро туристик ташкилотлар
Таянч сўз ва иборалар: БМТ тизимидаги ихтисослашган ташкилотлар, Ихтисослашган нодавлат ташкилотлари, Туризм бўйича халқаро тижорат ташкилотлари, Халқаро туризмни ривожлантиришда ҳамкорлик қилувчи миллий ва ҳудудий ташкилотлар.
18.1.Туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик
Янги минг йиллик асрида туризм соҳаси жуда кўпгина мамлакатларда янги иш ўринлари яратишда, хорижий валюта тушумларини кўпайтиришда тез суръатларда ўсаётган иқтисодий секторда етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Халқаро туризм ҳам жаҳонда экспорт тармоғи ҳисобланади ва жуда кўп мамлакатларда тўлов балансига амал қилишда муҳим омил саналади. Сўнгги йилларда туризм дунёда аҳоли бандлигининг муҳим генераторига айланди. У жаҳон инфратузилмасига катта миқдорда инвестицияларни жалб этмоқда. Бу эса маҳаллий аҳолини ҳам, ташриф буюрувчиларнинг ҳам турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қилади. Туризм давлат ғазнасига солиқ кўринишидаги пул тушумлари кўпайишини таъминлайди. Туризм соҳасида жуда кўп иш ўринлари туристик корхоналар ривожланаётган ҳудудларда пайдо бўлади. Бу эса иқтисодий имкониятларни мувозанатлаштириш, қишлоқ аҳолисини барча қулайликка эга шаҳарларга қараб оқишининг олдини олишга ёрдам беради.
Маданиятлараро хусусиятларни англаш ва кўра билиш ҳақида шахсий алоқаларни ўрнатиш туризм соҳаси туфайли шаклланади. Туризм халқаро ҳамфикрликни мустаҳкамлаш ва халқлар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришда кенг уфқлар очади.
Халқаро туристик алоқаларнинг жадал ривожланиши кўп сонли халқаро ташкилотларни ташкил этилишига олиб келди. Бу соҳада халқаро иқтисодий муносабатларни яхшилашга, ҳамкорлик қилишга кенг имконият яратади. Ҳозирги кунда халқаро туризмни ривожлантириш масалалари билан шуғулланувчи дунёда турли мақом ва касбдаги 70 га яқин халқаро ташкилотларни санаш мумкин. Уларга жумладан қуйидагилар киради:
БМТ тизимидаги ихтисослашган ташкилотлар.
БМТнинг бошқа ташкилотлари, уларда халқаро туризмни ривожлантириш масалалари онда-сонда муҳокама этилади ва бу фаолият соҳасида асосий ҳисобланмайди;
Ихтисослашган нодавлат ташкилотлари;
Туризм бўйича халқаро тижорат ташкилотлари;
Халқаро туризмни ривожлантиришда ҳамкорлик қилувчи миллий ва ҳудудий ташкилотлар.
БМТ тизимидаги халқаро туризмни ривожлантириш масалалари билан онда-сонда шуғулланувчи ташкилотлар қаторига қуйидагилар киради:
1. Биринчи марта 1963 йил Римда ўтказилган туризм ва саёҳат бўйича БМТ конференцияси.
2. Иқтисодий ва ижтимоий Совет (ЭКОСОС). 1968 йил Берн (Швейцария)да ривожланаётган мамлакатларда туризм муаммолари бўйича БМТнинг ҳудудлараро махсус семинарини ўтказди.
3. Савдо ва тараққиёт бўйича БМТ конференцияси (ЮНКТАД). 1972 йил ИИИ сессияда “Туризмни ривожлантириш” резолюцияси қабул қилинди. Унда халқаро туристик алмашинув статистикаси раҳбарлик принциплари тўғрисидаги масала ҳам акс этган.
4. Ҳудудий иқтисодий комиссия. 1975 йил БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕЭК) Югословияда хорижий туризмни ривожлантириш масалалари бўйича конференция ўтказди.
5. БМТ таълим, маданият, фан масалалари ташкилоти (ЮНЕСКО).
6. Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ).
7. Халқаро ассоциация, транспорт авиацияси (ИАТА).
БМТ тизимида ихтисослашган ташкилотлар қаторига: Бутун жаҳон туристик ташкилоти (БТТ) киради. У 1975 йилда БМТнинг ихтисослашган органи сифатида ташкил этилганди. Туризм бўйича 100 дан зиёд мамлакатлар ҳукумат ташкилотлари бирлаштирган. Кўплаб ҳукумат ва нодавлат ташкилотларини кузатувчи сифатида ҳам иштирок этади. Бу ташкилот мақсад ва вазифалари унинг Низомига мувофиқ “Иқтисодий ривожланишга, тинчликка, ўзаро ҳурмат ва гуллаб яшнашга, халқаро муносабатларда ўзаро ҳамфикрликка туризмни ривожлантириш орқали хисса қўшишдир”. Унинг томонидан халқаро туризм соҳасида бир қатор декларациялар қабул қилинган. Улар орасида жаҳонда туризм тўғрисида Манильа декларацияси, Акапулько хужжати, туризм бўйича Хартия ва турист аҳлоқ кодекси, туризм бўйича Гаага декларацияси бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |