Конституциявий ривожланишнинг асосий босқичлари ва тенденциялари ҳуқуқ тараққиётидаги асосий тенденциялар.
Тарихий эволюция жараёнидаЕвропа цивизизацияси ҳозирги кунда амалда бўлган конституцияларнинг икки гуруҳини вужудга келтирди:
Биринчи гуруҳ - булар ҳозирги замон шартларидан кескин фарқ қилувчи шароитларда қабул қилинган эски конституциялардир. Бу хилдаги конституцияларга 1787 йилдаги АҚШ конституцияси, шунингдек 1837 йилдаги Бельгия конституцияси, 1874 йилдаги Швейцария конституцияси энг яққол мисол бўла олади.
Иккинчи гуруҳ - ХХ асрнинг 2 ярмида қабул қилинган “янги авлод” конституциялари киради. Масалан, 1946 йилдаги Япония конституцияси, 1947 йилдаги Италия конституцияси, 1949 йилдаги Германия конституцияси, 1958 йилдаги Франция конституцяиси, 1978 йилдаги Испания конституцияси ва бошқа конституцияларни мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин. “Янги авлод” конституциялари дастлабки конституциялардан ҳуқуқ ва эркинликлар институтининг, конституциянинг ҳимоя қилиш механизмлари ва ижтимоий муаммоларига мурожаат қилиш механизмларининг кенгайиши натижасида, конституциявий бошқарув ҳажмининг кўпайиши билан фарқ қилади.
20 - йилларнинг бошларида, Шарқ мамлакатлари, жумладан, Туркия, Эрон, Миср, Афғонистонда давлат мустақиллигининг шаклланиш жараёни конституцион қурилишнинг шундай типини вужудга келтирдики, у Европадаги конституцион шаклларни умумэътироф этилган ҳуқуқий қадриятларни (шахс ҳуқуқларининг даҳлсизлиги, фуқаролик, давлат ва шу кабиларни) ривожланган фуқаролик ҳуқуқий нормалар мажмуига эга бўлган анъанвий мусулмонлар ҳуқуқини бирга қўшиб олиб боришига уринди.
1968 йилдаги Свазиленд конституцияси халқнинг демократик анъаналарига ва турмуш тарзига мувофиқ келмаганлиги сабабли бекор қилинди: мустамлака бўлмасдан олдинги пайтда бўлган ҳокимият тизими қайта тикланган. XVIII аср охирида бошланган жаҳон конституциявий тарихига назар ташланса, ижтимоий муносабатларни конституциявий ҳуқуқий тартибга солиш тараққиётини тавсифлайдиган бир қанча анъаналарни (тенденцияларни) пайқаб олиш мумкин.
Конституциялар илк пайдо бўлган чоғларда инсон, жамият ва давлат ўртасидаги конституциявий ҳуқуқий муносабатлар, асосан, сиёсий соҳа билан чекланган эди.
Конституцияларда, асосан, фуқаролик, яъни шахсий ҳамда сиёсий (оммавий) ҳуқуқлар, шунингдек, инсон ва фуқароларнинг эркинликлари, ижтимоий иқтисодий фуқаролардан эса одатда мулкчилик ҳуқуқ мустаҳкамланган. Табиийки, давлат ҳокимияти қурилиши, унинг қонун чиқарувчи, ижроия ва суд тармоқларига бўлиниши конституциявий тартибда белгиланар ҳамда ушбу ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар аниқлаб бериларди. Федератив давлатлар конституцияларида эса давлат билан федерация субъектлари ўртасидаги муносабатлар ҳам белгилаб берилади.
ХХ асрда ижтимоий синфий ихтилофларнинг кучайиши шунга олиб келадики, конституциялар у ёки бу шаклда бутун ижтимоий қурилиши асосларини, шу жумладан, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳаларни ҳам тартибга соладиган бўладилар. Иккинчи жаҳон урушидан кейин қабул қилинган конституцияларга кенг ва том маънода ижтимоий муносабатларни тартибга солиш анъаналарига кўпроқ ўрин белгиланган.
ХХ аср ўрталарида цензли сайлов ҳуқуқидан босқичма босқич бенг ва тўғридан тўғри сайловларга ўтиши демократлаштирилиш тенденциясининг юқори нуқтаси бўлди. Кейинги пайтларда, конституциявий ҳуқуқда интернационализация тенденцияси кўзга ташланмоқда. Бу ҳол ҳар бир демократик давлатдаги миллий конституциявий ҳуқуқнинг халқаро оммавий ҳуқуққа тобора яқинлашиб, ўртадаги чегаранинг йўқолиб боришида намоён бўлмоқда.
Ҳозирги кунда, кўплаб мамлакатлар конституцияларида “халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган тамойиллари ва нормалари миллий ҳуқуқнинг узвий қисмини ташкил этиши ҳамда улар орасида номосликлар вужудга келган ҳолларда халқаро ҳуқуқ нормалари кўлланиши” деб ёзиб қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |