18-мавзу: хорижий мамлакатлар конституциялари конституция таърифи


Конституциявий тартибга солиш объектлари



Download 26,13 Kb.
bet5/7
Sana24.02.2022
Hajmi26,13 Kb.
#241979
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5290003006782180093

Конституциявий тартибга солиш объектлари.

Конституциявий тарзда тартибга солинадиган объектлар конституция мазмунининг энг муҳим элементларидан биридир. Кейинги бир неча юз йиллар ичида улар кўплаб ўзгаришларга учради. Биринчи пайтларда конституциялар ижтимоий муносабатларнинг икки-учта гуруҳини (блок) тартибга солардилар.


Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари шундай муносабатларнинг биринчи гуруҳини ташкил этарди. Конституцияни яратишдан кўзланган асосий мақсад ҳам аввал бошда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқларини давлат тажовузидан муҳофаза қилишдан иборат бўлган. Конституциянинг олий юридик кучга эга эканлиги унда эълон қилинган ҳуқуқлар ва эркинликларни турли оддий қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатлар чиқариб, камситишга поймол қилига йўл қўймаган. Оммавий ҳокимиятнинг ташкил этилиши ижтимоий муносбатларнинг иккинчи гуруҳини (блокини) ташкил этган. Халқ суверенитети тамойилига асосланган бу ташкилот ўзидан келиб чиқадиган вакиллик бошқаруви тамойилларига ҳокимиятнинг тармоқларга тақсимланиши тамойилларини ҳаётга татбиқ этишга мўлжалланган. Вакиллик бошқаруви тамойилининг маъноси шундаки, қонун чиқарувчи ҳокимият халқ томонидан сайланади, унинг хоҳиш-иродасини ифода этади ва шакллантиради.
Ҳокимиятнинг тақсимланиши тамойиллигига кўра, қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимияти бир бирини мутаносиблаштирувчи турли давлат органлари томонидан амалга оширилади. Энг биринчи конституциялардаёқ, давлат ҳокиямияти шакллантиришнинг асосий тамойиллари, уларнинг ваколатлари ҳамда улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар белгилаб берилган эди. Ижтимоий муносабатларнинг ушбу гуруҳи сиёсий ҳудудий қурилишни ҳам қамраб олади. Ҳудудий тузилмалар турлари, уларнинг ўзаро ва марказий ҳокимият билан муносабатлари шулар жумласига киради. Бундай нормалар федератив давлатлар конституцияларига баъзан эса унитар давлар конституцияларига ҳам киритилган. Бора бора конституциявий тарзда тартибга солинадиган объектлар доираси кенгайиб борган. Бунинг умумий сабаби албатта жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлардадир. Пайдо бўлган янги муносабатлар эски муносабатларнинг истеъмолдан чиқиб қолиши конституциявий қонунчиликда ўз инъикосини топа борган. Илмий техникавий ҳам тараққиёт ҳам жаҳон конституциявий ривожланишига баракали таъсир кўрсатган, зеро, моддий ҳарактердаги бу сабаб бошқа аниқроқ сабаблар билан тўлдирилади. Юзага келадиган муаммолар, сиёсий кучлараро муносабатлардаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тартибга солинади ва бундай муаммолар одатда, конституциявий тарзда тартибга солини лозим бўлади. Масалан, кишиларнинг ўз жинсини ўзгартириш ҳуқуқи медицина фанидаги ютуқлар ҳисобидан юзага келди. Конституциявий қонунчиликка инсон биологик мавжудот сифатида бутунлай қирилиб кетишидан сақлаб қолиши учун баъзи юир ман этувчи, таъқиқловчи нормалар ҳам киритилиш зарурати пайдо бўлдию Швейцария конфедерацияясининг янги конститиуцяисидаги (1999 йил) 119 модданинг, 2 қисмида, инсонга нисбатан ген инженерлигини қўллаш ва медицинавий йўл билан ҳомиладор қилишни тартибга солувчи нормалар мавжуд. Унда шундай дейилади: “Конфедерация инсоннинг, шахснинг ва оиланинг қидар қиммати ҳимоясига таъминланишини назорат қилиб боради ва , жумладан, қўйидаги тамойиллар амалга оширилишини таъминлайди”. Ҳуқуқ ва эркинликлар соҳаси янги ҳуқуқлар ва эркинликларн ҳисобига кенгайиб бормоқда. Масалан, ҳозирги вақтда кўплаб мамлакатлар конституцияларига атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ахборот олиш, кам сонли миллат ва элатлар тилини ҳам истеъмолга киритиш, фан ва маданиятни тарққий эттиришга иштирок этиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳуқуқлари киритилган. Олий давлат органлари муносабатларидаги эволюцион тараққиёт ижро ҳокимиятининг кучайиб бориши анъаналари билан тавсифланади. Аммо, Конституцияларда бу ҳол ҳозирча тўғридан тўғри кўзга ташланмайди. Ҳукумат ваколатлари кенгайиб бораётганлиги сабабли конституцияларда қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимият ўртасидаги муносабатлар янада аниқроқ тартибга солинмоқда. Ҳукуматнинг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган нормалар ҳам пайдо бўлмоқда. Масалан, иккинчи Жаҳон урушигача қабул қилинган конституцияларда ҳукуматнинг истеъфога кетиши учун деструктив ишонмаслик вотумининг билдирилиши кифоя деб белгилаб қўйилганди. Бунда ҳукумат истеъфога кетиши учун парламентда, одатда, қўйи палатада, янги ҳукумат бошлиғи лавозимига номзод кўрсатмасдан ҳам кўпчилик салбий овоз бериши етарли эди. ГФРнинг 1949 йилда қабул қилинган Асосий Қонунида эса конструктив вотум назарда тутилган. Канцлер янги канцлер сайланганидан кейингина ўз лавозимидан кетади (бу ишончсизлик билдиришнинг конструктив вотуми бўлиб, деструктив вотумдан фарқли ўлароқ, хукумат бошлиғи лавозимига янги номзод талаб қилинмайди). XX аср конституцияларида, айниқса Иккинчи жаҳон урушидан кейин қабул қилинган конституцияларда давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий органлари мақомини, давлатнинг ижтимоий ва иқтисодий фаолиятини тартибга солувчи нормалар кўзга ташланади. Бу давлатнинг ижтимоий ҳаётдаги тартибга солувчи роли кучайиб бораётганлигидан далолат беради. Германиянинг асосий Қонунида эса Федерациянинг умумий манфаатларни амалга оширишда иштирок этиши (91 а моддаси) ҳамда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда иштирок этиши хусусида нормалар бор. 1978 йилда қабул қилинган Испания конституциясига эса ижтимоий ва иқтисодий сиёсатнинг асосий тамойилларига бағишланган бутун бир боб киритилган.



  1. Download 26,13 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish