Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари - ЛАВЛАГИ НИҲОЛЛАРИ
- ИЛДИЗИ ЕМИРИЛИШИ
- КАСАЛЛИГИ
Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари - ЛАВЛАГИ НИҲОЛЛАРИ ИЛДИЗИ ЕМИРИЛИШИ
-
- Касаллик ривожланишида замбуруғ ва бактерияларнинг 100 тадан ортиқ тури иштирок этиши мумкин. Улардан энг кўп тарқалганлари ва фаол касаллик қўзғатувчилари қаторига гифомицетлар Fusarium beticola, F. javanicum, F. moniliforme, F. oxysporum, Rhizoctonia solani, пикнидали замбуруғ Phoma betae, оомицетлар Pythium debaryanum, Aphanomyces cochlioides, A. raphani, камроқ учрайдиганларига бактериялар (Erwinia sp., Pseudomonas sp.) ва бошқа замбуруғлар киради. Ниҳоллар илдизи емирилиши лавлагининг энг муҳим, хавфли ва иқтисодий зарар келтирувчи касаллиги ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари - ЛАВЛАГИ НИҲОЛЛАРИ ИЛДИЗИ ЕМИРИЛИШИ
- Қўзғатувчиларнинг белгилари. Fusarium javanicum. Ҳаво мицелийси яхши ривожланмаган, пўк, кулранг-кўкиш-яшил ёки оч-жигарранг тусли. Макроконидиялар пионнотларда, камроқ ҳолларда спородохийларда ривожланади, урчуқ-ўроқ ёки ўроқ шаклли, эгилган, 2 томонига қараб ингичкалашувчи, устки ҳужайраси калта ва тўмтоқ, 4-6 ҳужайрали, 4 ҳужайралиларининг ўлчами 25-60х3,5-6 мкм, кўпинча 35-50х3,5-4,5 мкм, 6 ҳужайралилариники 40-70х4-6 мкм. Склероцийлар камдан-кам ҳосил бўлади.
- Аскомицет босқичи Nectria haematococca (бошқа манбааларга кўра Hypomyces haematococcus).
- Fusarium moniliforme. Ҳаво мицелийси яхши ривожланган, бароқ, оқ ёки оқ-пушти, пушти-қизғиш ёки сал бинафша тусли. Макроконидиялар ҳаво мицелийси, пионнот ва спородохийларда ривожланади, ингичка ўроқ шаклли, эгилган, 2 томонига қараб ингичкалашувчи, 4-6 (камроқ ҳолларда 2 ва 7-8) ҳужайрали, 2 ҳужайралиларининг ўлчами 9-30х2-5 мкм, 4 ҳужайралилариники 20-60х2-4,5 мкм, 6 ҳужайралилариники 37-70х2-4,5 мкм, 8 ҳужайралилариники 58-90х2,5-4,5 мкм. Микроконидиялар 1 ҳужайрали, урчуқ-тухум шаклли, занжирчалар ёки сохта бошчаларда ҳосил бўлади, ўлчами 4-8х1,5-4 мкм. Типик хламидоспоралари мавжуд эмас, баъзан тўқ-кўк тусли, диаметри 80-100 мкм бўлган склероцийлар ҳосил қилади.
- Аскомицет босқичи Gibberella fujikuroi.
- Aphanomyces cochlioides. Гифалар рангсиз, кам ёки ўртача даражада шохланган, эни 3-9 мкм. Зооспорангийлар жуда узун, 3 мм гача, гифалар билан ўралган, ичида 300 та ва ундан ҳам кўпроқ зооспоралар ривожланади. Бирламчи зооспоралар узунчоқ шаклли, зооспорангийдан чиқибоқ, цисталарга айланади. Цисталар думалоқ шаклли, диаметри 6-15 мкм. Иккиламчи зооспоралар буйрак шаклли, ён томонида 2 та хивчинчали. Оогонийлар гифа ёки ён шохчалар учида пайдо бўлади, деярли думалоқ, диаметри 20-29 мкм. Ооспоралар рангсиз ёки сариқ тусли, диаметри 16-24 мкм. Антеридийлар 1-5 тадан, эгилган тўқмоқ шаклли, ўлчами 6,5-10х9-18 мкм.
- Лавлагидан ташқари исмалоқ ва бошқа экинларни зарарлайди.
- Phoma betae. Пикнидалар илдиз бўғзи, барг ва пояларда пайдо бўлади, шар ёки ясси-думалоқ шаклли, оч- ёки тўқ-қўнғир тусли, диаметри 100-400 мкм. Пикноспоралар рангсиз, 1 ҳужайрали, тухум, баъзан деярли шар шаклли, ўлчами 3,5-7х3-4 мкм, кўпинча ичида 1-2 томчи ёғ мавжуд.
- Аскомицет босқичи Pleospora betae. Бошқа патогенларнинг ташхиси бошқа маърузаларда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |