Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари - ПИЁЗНИНГ
- ЗАНГ
- КАСАЛЛИКЛАРИ
Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари - ПИЁЗНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИКЛАРИ
- Касалликни базидиомицет замбуруғлар Puccinia allii ва P. porri (ҳамда бир нечта Melampsora турлари) қўзғатади. Пиёз ва саримсоқнинг бир нечта турлари зарарланади. Занг пиёзда Ўзбекистонда ҳам учрайди, аммо тарқалиши ва зарари ўрганилмаган.
- P. porri тўла циклли якка хўжайинли тур бўлиб, у ўсимликлар баргларида баҳорда апельсин рангли эция ва эциоспоралар, кейинроқ қизғиш-қўнғир, думалоқ ёки узунчоқ урединиялар (ва урединиоспоралар), ёзда эса қора тусли, узунлиги 2 мм келадиган телиялар (ва телиоспоралар) пайдо қилади. Урединия ва телиялар узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган бўлади.
- Бирламчи инфекция манбаалари – қуриб ерга тушган барглар устидаги телиялар ва телиоспоралар, улардан баҳорда базидиоспоралар ўсиб чиқади, шамол ва ёмғир билан пиёз ва саримсоқ баргларига тушади ва зарарлайди.
Қишлоқ хўжалик фитопатологияси Сабзавот экинларининг касалликлари - ПИЁЗНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИКЛАРИ
-
- Қўзғатувчиларнинг белгилари. Puccinia allii. Патогеннинг эциобосқичи мавжудлиги номаълум, пиёз ва саримсоқни урединио- ва телиобосқичлари зарарлайди. Урединиялар баргнинг ҳар 2 томонида, қизғиш-сариқ, думалоқ ёки узунчоқроқ, усти узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган. Урединиоспоралар сарғиш ёки сарғиш-қўнғир, думалоқ ёки эллипсоид шаклли, ўлчами 18-32х18-24 мкм, усти майдо тиканчалар билан қопланган. Телиялар қора тусли, узунлиги 2 мм гача, усти узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган. Телиоспоралар 2 ҳужайрали, кўриниши ўзгарувчан, кўпинча узунчоқ-тўқмоқ ёки тўқмоқ шаклли, усти думалоқ, пастга қараб ингичкалашувчи, септадан тортилган бели бироз хипча, қўнғир тусли, силлиқ, қалин қобиқли, ўлчами 32-80х17-30 мкм.
- Puccinia porri. Пиёз ва саримсоқда патогеннинг эцио-, урединио- ва телиобосқичлари ривожланади. Эциялар равшан-сариқ, баргда сариқ доғларда, эллиптик доиралар ҳосил қилади. Эциоспоралар думалоқ ёки тухум шаклли, усти майда сўгалчалар билан қопланган, ўлчами 22-32х21-24 мкм. Урединиялар узунчоқ ёки эллипсоидал шаклли, сариқ ёки сарғиш-қўнғир, усти узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган. Урединиоспоралар кўпинча эллипсоид шаклли, қўнғир тусли, усти кам миқдорда майда сўгалчалар билан қопланган, ўлчами 28-32х21-28 мкм. Телиялар қора-қўнғир, думалоқ ёки узунчоқ, усти узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган. Телиоспоралар калта, рангсиз оёқчали, 1 ёки 2 ҳужайрали, 2 ҳужайралилари тўқмоқ шаклли, усти бироз думалоқлашган ёки тўмтоқроқ, пастга қараб ингичкалашувчи, септадан тортилиб, бели хипчароқ бўлувчи, қўнғир тусли, силлиқ, қалин қобиқли, ўлчами 22-63х17-26 мкм; 1 ҳужайрали (мезоспора)лари нок ёки эллипсоид, кам ҳолларда думалоқ шаклли, кўпинча 20-31х18-21 мкм, баъзан 35-38х18-21 мкм.
Do'stlaringiz bilan baham: |