Даромадлар
тури
|
Йиллар бўйича келтирилган даромад
|
жорий йил
|
1-йил
|
2-йил
|
А
|
200
|
200
|
0
|
В
|
40
|
200
|
200
|
Қуйидаги 13.5-жадвалда даромадларнинг иккала тури бўйича фоизлар ставкаси 5, 10, 15, 20 % бўлгандаги келтирилган қийматлари кўрсатилган.
13.5. –жадвал
Даромад тури
|
Фоиз ставкаларида дисконтирланган даромад, (сўмда)
|
i = 0.10
|
i = 0.10
|
i = 0.15
|
i=0.20
|
А
|
390,5
|
381,8
|
373,9
|
366,7
|
В
|
411,9
|
387,1
|
365,1
|
345,6
|
Жадвалдаги маълумотлардан кўриш мумкинки, даромадларни танлаш фоиз ставкаларига боғлиқ. Агар фоиз ставкаси 10 % га тенг ва ундан кичик бўлганда, шахс «А» даромад турига қараганда «В» даромад турини танлаш яхшироқ бўларди. Фоиз ставкаси 15 % ва ундан юқори бўлганда, (А) даромад тури (В) даромад турига нисбатан яхшироқ бўлар эди.
Бу ерда аосий сабаб, «А» даромад қиймати «В» даромадга қараганда кам бўлса ҳам, у тезроқ тўланади.
Инвестицияни ҳисоблашдаги дисконтирланганг қиймат. Инвестиция қўйишда келажакда олинадиган даромадларни ва қилинадиган харажатларни солиштириш орқали лойиҳанинг қийматини баҳолаш керак бўлади. Инвестицияни баҳолашда соф келтирилган қиймат мезони (NPV) ишлатилади. Бу мезонга кўра, агар олинадиган даромад инвестицияга сарфланадиган харажатлар юқори бўлса, инвестиция амалга оширилади.
Фараз қилайлик, инвестиция ҳажми бошланғич ишлаб чиқариш йили учун (i=0) I га тенг; R1 C1 – кутиладиган t – йилдаги (t = 1,2,…..,Т) даромадлари ва харажатлар. У ҳолда соф келтирилган қиймат қуйидагига тенг.
бу ерда t – дисконт нормаси (харажатларни бир вақтга келтириш нормаси). Дисконт нормаси t фоиз ставкаси ёки бошқа бир ставка бўлиши мумкин. Т – лойиҳасини фаолият кўрсатиш муддати.
Баъзи ҳолларда дисконт нормасини асосий капиталга қўйилган алътернатив харажат сифатида қараш мумкин.
Агар NPV > 0 бўлса, инвестиция ўзини оқлайди, яъни келтирилган фойда қўйилган инвестиция қийматидан катта. Агар NPV > 0 бўлганда инвестиция ўзини оқламайди.
Лойиҳанинг ишлаш муддати чексиз бўлганда (t ∞), келтирилган қиймат қуйидагича ҳисобланади:
Инвестицияга талаб. Соф келтирилган қиймат мезонига кўра, инвестиция ўзини оқлайди, агар NPV =-I+ƒ(i) > 0 бўлса. Бу ерда
ƒ (i) =
Демак, I = ƒ (i) инвестицияга талаб функцияси. Ушбу функциянинг графиги камаювчи бўлиб, инвестиция «нархи» яъни фоиз ставкаси билан инвестицияга қилинадиган харажатлар ўртасидаги тескари алоқани ифодалайди
(13.24 - расм).
ƒ (i) < I
ƒ (i) > I I = ƒ (i) I
13.24-расм. Инвестицияга талаб функцияси графиги
Инвестицияга талаб функцияси берилган лойиҳа инвесторлар томонидан капитал маблағ қўйиши мумкин бўлган максимал фоиз ставкасини ифодалайди. Юқори фоиз ставкасида юқори фойда бериши мумкин бўлган лойиҳалар амалга оширилади. Фоиз ставкаси камайганда, капитал маблағ қўйиш масштаби кенгаяди, яъни кам фойда берадиган лойиҳалар ҳам маблағ билан таъминланади.
Инфляциянинг таъсири. Инфляция ёки нархларнинг умумий даражасининг ўсиши жорий ва келажакда олинадиган маблағлар нисбатини ўзгартиради. Шунинг учун ҳам инфляция дражаси лойиҳаларни баҳолашда эътиборга олиниши зарур.
Агар барча товарларга, хизматларга ва ишлаб чиқариш ресурсларига (иш ҳақига ҳам) бўлган нархларнинг даражаси ўсганда, улар ўртасидаги нисбат ўзгармаса, бундай ўзгаришга баланслашган инфляция дейилади.
Бундай ҳолда, яъни нархларнинг ўсиш суръати бир хил бўлганда лойиҳани таҳлил қилишда инфляцияни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Номинал нархлардан, номинал фоиз ставкасидан фойдаланиб даромадлар ва харажатларни ҳисоблаб, уларни солиштириш мумкин. Фойда ва харажатларни белгиланган (солиштирма) нархларда ҳам ҳисоблаш мумкин, лекин бундай ҳолда реал фоиз ставкасидан фойдаланиш керак бўлади.
Агар ҳар бир товар, хизмат ва ресурс ўзининг нарх ўсиш сураътига эга бўлса, инфляция баланслашмаган бўлади. Баланслашмаган инфляция лойиҳа бўйича ҳисоб-китобларни мураккаблаштириб юборади.
Do'stlaringiz bilan baham: |