Жамғарма ва вақт бўйича чекли танлаш нормаси. Инсонлар жорий ва келажакдаги истеъмолни бир-бири билан солиштириб, жамғариш тўғрисида қарор қабул қиладилар. Одатда шахс келажакда кўпроқ истеъмол қилиш учун бугунги кундаги бир сўмлик истеъмолидан воз кечади. Масалан, шахснинг бир йиллик даромади 100 минг сўм бўлсин. Агар у ушбу даромадини жорий йилда тўлиқ истеъмол қилса, унинг жамғармаси нолга тенг бўлади. Шахс ушбу даромадидан 10 минг сўмини жамғаради (10 минг сўмлик жорий истеъмолдан воз кечади), агар у келажакда 10 минг сўмдан кўпроқ истеъмол қилиш имкониятига эга бўлса, масалан 15 минг сўмлик. У ҳолда унинг вақт бўйича чекли танлаш нормаси MRTP қуйидагича аниқланади:
MRTP – вақт бўйича чекли танлаш нормаси, бу шахснинг умумий турмуш даражаси ўзгармаган шароитда бир бирлик жорий истеъмолдан воз кечиш ҳисобига бўладиган келажакдаги қўшимча истеъмол қиймати бўлиб, у шу воз кечилган бирлик истеъмолни қоплаш учун етарлидир.
Вақт бўйича танлаш инвестиция қўйишга жамғарма орқали таъсир қилади. Лекин, жорий истеъмол ҳисобидан жамғармани хоҳлаганча ошириш мумкин эмас. Нега деганда, умумий даромад чекланган. Жамғарма умумий даромаддан истеъмолни айрилганига тенг.
S = I-C,
бу ерда S – жамғарма; I – умумий даромад; С – истеъмол.
Маълумки фоиз ставкаси (i) қанча юқори бўлса, жамғаришга мойиллик шунча юқори бўлади ва аксинча.
Қийматни дисконтирлаш. Бир йилдан кейин бериладиган бир сўмнинг бугунги қиймати қанча бўлади? Бу саволга жавоб фоиз ставкасига боғлиқдир. Фараз қилайлик, фоиз стакаси i бўлсин. У ҳолда биз бир сўмни жамғарадиган бўлсак, унинг қиймати бир йилдан кейин I ∙ (1+i) cўмга тенг бўлади (агар фоиз ставкаси I = 50 % бўлса,бугунги бир сўм бир йилдан кейин 1,5 сўмга тенг бўлади). Демак, айтишимиз мумкинки, бир йилдан кейин олинадиган бир сўмнинг бугунги қиймати сўмга тенг, яъни у бир сўмдан кичик бўлади. Худди шундай икки йилдан кейин тўланадиган бир сўмнинг бугунги қиймати га тенг бўлади. Нима учун деганда, бир сўм i фоиз ставкаси бўйича инвестицияга қўйилса, икки йилдан кейин у (1+i) ∙(1+i) = (1+i)2 cўмга тенг бўлади.
Умумлаштириб айтадиган бўлсак, жорий дисконтирлаштирилган қиймат PDV (Present Discount Value), яъни бошланғич йилга келтирилган қиймат – бу маълум муддат ўтгандан кейин тўланадиган бир сўмнинг бугунги қиймати (нархи).
Агар муддат бир йилга тенг бўлса, га тенг.
Агар муддат n йилга тенг бўлса, га тенг бўлади.
Қуидаги жадвалда (13.3-жадвал) бир долларнинг ҳар хил фоиз ставкаларидаги келтирилган қийматлари кўрсатилган.
13.3-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |