Пул эмиссияси. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳам пулни эмиссиялаш хуқуқига эга, яъни у эмиссия маркази ҳисобланади. Бу вазифа ҳозир ҳам ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга, чунки чакана савдода маҳсулот ҳақини тўлаш ҳамда қарз мажбуриятларини узил-кесил узиш учун маблағга эга бўлишини таъминлаш учун нақд пул зарур.
Тижоратбанкларинингкассазаҳираларинижамғаришвасақлаш.Муомаладаги пул миқдори ҳажмини бошқариш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жалб қилинган пул маблағлари ҳажмига қараб тижорат банкларида заҳираларнинг муайян коеффициентларини белгилайди. Пул-кредит воситасида бошқаришнинг самарадорлиги, унинг пул миқдори ўсиш суръати ва тузилмасига, шунингдек пулнинг қадрсизланиш даражасига таъсири мажбурий заҳиралаш тизимининг мослашувчанлигига боғлиқ. Кўриб чиқилаётган Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ мажбурий заҳиралар алоҳида ҳисоб варақда нақд пул ёки омонатлар тарзида депонентга олинади. Заҳиралаш тизими тижорат банкларига ликвидлик билан боғлиқ қисқа муддатли муаммоларни ҳал этиш имконини беради. Айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қарорига биноан мажбурий заҳираларга фоизлар қўшиб қўйилиши ҳам мумкин. Тижорат банкларининг маблағларини заҳиралаш талабларига амал қилиш борасида жавобгарлигини ошириш учун қонунда молиявий санкциялар (53- модда) кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тўланмай қолган пулни қонунда белгиланган тартибда сўзсиз ундириб олиш, шунингдек жарималар солиш ҳуқуқи берилган.
ЭндиМарказийбанкнингташкилийтузилишитўғрисидақисқачатўхталибўтамиз. Марказий банк ягона марказлаштирилган бошқарув тизимига эга. Марказий банк зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун тегишли хизматлар ва муассасалар ташкил этади.
Марказий банк Ўорақалпоғистон Республикаси пойтахтида, вилоятларнинг марказлари ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бош бошқармалар тузади.
Марказий банк раиси Бошқарувнинг раиси ҳисобланади. Бошқарув аъзоларини Марказий банк раиси тақдимномасига кўра, Олий Мажлиснинг Кенгаши тасдиқлайди.
Марказий банк раиси Марказий банк ва унинг Бошқаруви фаолиятига раҳбарлик қилади, банкнинг фондларини тасарруф этади ва Марказий банк зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун жавобгар бўлади.