setValueAt(Object aValue, int row, int column) – маълумотни ўқиш.
Бу методларда int row, int column катак жойлашган йўл ва устун номери. Номерлаш 0 (нол) дан бошланади.
Object aValue – aValue объект турдаги (кўп ҳолларда у сатр туридаги объект бўлади) катакга ѐзиладиган маълумот.
Бу методларнинг қўлланишига доир қуйидаги мисолни кўрайлик. Фараз қилайлик 3.5.1-жадвални ҳосил қилиш ва белгиланган катакдаги маълумотни бирор жойга чиқариш дастурини тузиш талаб этилсин. Бунинг учун:
Жадвал 3.5.1
№
|
F.I.Sh
|
Fakultet
|
Kurs
|
1
|
F1
|
Fak1
|
1
|
2
|
F2
|
Fak2
|
2
|
3
|
F3
|
Fak3
|
3
|
4
|
F4
|
Fak4
|
4
|
Янги проект яратинг.
Palette ойнасидан Table компонентани формага ўрнатинг. Натижада 3.5.1расмдаги кўринишдаги жадвал ҳосил бўлади. Жадвалнинг хоссалар ойнасида
жадвални Tab1 деб номланг ва устунларнинг номларини 3.5.1-жадвал- дагидек ўзгатиринг. Кўрсатилган жадвал катагини белгилаш ҳолатини ўрнатинг (3.5.4-расм).
3.5.5-расм. 3.5.6-расм.
Формага иккита оддий тугма ва битта TextField (маълумотни чиқариш учун) ўрнатинг. TextField ни соддалик учун Tf деб номланг.
Тугмаларни 3.5.5-расмдагидек жойлаштиринг ва ѐзувларни расмдагидек ўзгартиринг.
“Kiritish”тугмаси босилганда жадвал катаклари мос маълумотлар билан тўлдириладиган ҳодисани ҳосил қилинг ва уни Kir деб номиланг.
Ҳодисанинг программасини қуйидагича ѐзинг. private void Kir(java.awt.event.ActionEvent evt) {
String Ber[][]={{"1","F1","Fak1","1"},
{"2","F2","Fak2","2"},
{"3","F3","Fak3","3"}, {"4","F4","Fak4","4"}};
for(int i=0;i<4;i++) for(int j=0;j<4;j++){
Object a=Ber[i][j];
Tab1.setValueAt(a, i, j); } }
Проектни ишга тушириб “Kiritish”тугмаси босилса, жадвал катакларига маълумотлар ѐзилади (3.5.6-расм).
Энди “O’qish” тугмаси босилганда белгиланган катакдаги маълумотни TextField (Tf) га чиқарадиган ҳодисани ҳосил қилинг ва уни Yoz деб номиланг. Ҳодисанинг программасини қуйидагича ѐзинг.
private void Yoz(java.awt.event.ActionEvent evt) {
int i,j; Object s;
i=Tab1.getSelectedRow(); j=Tab1.getSelectedColumn(); s=Tab1.getValueAt(i, j);
Tf.setText((String)s); }
Проектни ишга туширинг.
Kiritish тугмасини босинг.
Бирор катакни белгиланг (масалан, 3- йўл, 3-устун).
O’qish” тугмасини босинг. Натижа 3.5.7-расмдагидек бўлади.
Yoz ҳодисасида иккита методдан фойдаланилди. Улар қуйидагилар:
getSelectedRow()- белгиланган катак жойлашган сатрнинг номери (бутун
сон); getSelectedColumn()- белгиланган катак жойлашган устуннинг номери (бутун сон);
Ихтиѐрий жадвал ҳақидаги маълумотлар TableModel классида
жойлашаган. Умуман, жадваллар учун яратилган барча ѐрдамчи класслар ва интерфейлар javax.swing.table пакетида жойлашган. Бу класслар жадвал ҳақидаги маълумотларни, яъни унинг йўллари ва устунлари сонини, жадвал устунларининг номини, жадвал устунларида жойлашган элементларнинг турини ва ҳ.к. ўзида сақлайди. Қуйидаги методлар жадвал ҳақидаги қуйидаги маълумотларни аниқлайди:
getRowCount() – жадвалдаги йўллар сони (бутун сон); getColumnCount() – жадвалдаги устунлар сони (бутун сон);
Do'stlaringiz bilan baham: |