jSlider1 ўрнатилганда у горозонтал кўринишда бўлади. Унинг хоссалар ойнасидаги параметрлар ўзгартирилмаган. jSlider2 ҳам горизонтал кўринишда бўлиб, унинг фони (хоссалар ойнасидаги background) сариқ, jSlider3 учун қизил фон ва бу компонентанинг хоссалар ойнасининг orientation бўлимидан vertical ўрнатилган.
Swing нинг бу компоненталарга (3.3.1-расм) эътибор берсангиз, jSlider1 да шкала (бўлакларга бўлиш) ва уларнинг қийматлари ўрнатилмаган. jSlider3 фақат шкала, jSlider2 да эса ҳам шкала, ҳам қийматлар мавжуд. Бу компоненталардаги шкалаларга эътибор қаратинг. Уларда калта чизиқлар ва маълум бўлаклардан кейин узунроқ чизиқлар мавдуд. Бу ҳолни чизғичларда, метрларда, термометрлар ва ҳ.к кузатиш мумкин.
Шкаладаги энг катта ва энг кичик қийматлар хоссалар ойнасининг мос раввишда maximum ва minimum бўлимларидан ўрнатилади. Шкаладаги узун ва қисқа чизиқлар ҳам хоссалар ойнасининг мос равишда majorTickSpacing ва minorTickSpacing бўлимларидан ўрнатилади. Бу қийматлар бутун сонлар бўлиб, ҳар неча қийматдан сўнг ўрнатилишини кўрсатади. 3.3.1-расмда majorTickSpacing=20 ва minorTickSpacing=5 олинган бўлиб, majorTickSpacing ҳар 20 бўлакдан кейин узун чизиқларни ва minorTickSpacing ҳар 5 қийматдан кейин кичик чизиқларни қўйишни билдиради. Хоссалар ойнасининг paintLabels бўлимининг фаол бўлиши шкаладаги мос қийматларни кўрсатишни аниқлайди.
Программани ишга туширсак экранда 3.3.2-расмдаги ойна ҳосил бўлади. Slider даги сургучларни сичқонча ѐрдамида суриб, шкаладан керакли қийматларни танлаш мумкин.
Slider учун бир қатор методлар аниқланган бўлиб, қуйида уларнинг баъзи бирлари билан танишамиз.
getMaximum()-бутун (int) сон бўлиб, Slider нинг энг катта қийматини
билдиради; getMinimum()-бутун (int) сон бўлиб, Slider нинг энг кичик қийматини
билдиради; getMajorTickSpacing()-бутун (int) сон бўлиб, Slider шкаласидаги узун
чизиқлар неча бўлакдан кейин қўйиладиган сонни билдиради; getMinorTickSpacing()-бутун (int) сон бўлиб, Slider шкаласидаги қисқа
чизиқлар неча бўлакдан кейин қўйиладиган сонни билдиради; getValue()-бутун (int) сон бўлиб, Slider шкаласидаги сургуч турган
қийматини аниқлайди;
Бу методларга мос равишда setMaximum(), setMinimum(), setMajorTickSpacing(), setMinorTickSpacing(), setValue() методлари мавжуд бўлиб, улар мос қийматларни ўзгартиришни билдиради.
Slider да бўладиган ўзгаришларни (сургучларнинг сичқонча ѐрдамида, курсорни бошқариш кўрсатгичлари ѐрдамида ѐки PgUp, PgDoun ѐрдамида жойининг ўзгартирилиши) акс этдирувчи ходиса, Slider нинг stateChanged номли ҳодисасида қайд этилади.
Фараз қилайлик сургуч ўзгарганда унга мос келувчи қийматни акслантириш талаб этилин. Бунинг учун олдинги проектга битта TextField компонента ўрнатамиз ва унда сургуч ўзгарганда унга мос келувчи қийматни акслантирамиз. Бунинг учун jSlider2 учун Sl22 номли ҳодиса ҳосил қиламиз.
Бу ҳодисанинг программаси қуйидагича бўлади.
private void Sl22(javax.swing.event.ChangeEvent evt) {
int val=jSlider2.getValue(); jTextField1.setText(String.valueOf(val));
}
Программани ишга туширсак ва сургучнинг ўрнини ўзгартирсак, унга мос қиймат jTextField1 да акс этади (3.3.3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |