17-боб. Атроф муҳитнинг ифлосланиши ва уни баҳолаш


Тўла иқтисодий қиймат концепцияси



Download 162,1 Kb.
bet4/9
Sana01.07.2022
Hajmi162,1 Kb.
#727462
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5341404269142609778

17.3.Тўла иқтисодий қиймат концепцияси
Натижаларни (самара, фойдалилик, наф) баҳолашда экологик бойликларнинг тўла иқтисодий қиймати концепцияси муҳим ўрин тутади. Унинг ёрдамида турли хил кўринишдаги фойдали нарсалар, шу жумладан, тўғридан-тўғри пул кўринишида ўлчаб бўлмайдиган нарсалар ҳам баҳоланиши мумкин. Экологик бойликлар қийматининг таркибий қисмларини кўриб чиқамиз.
Қиймат экологик объектлардан тўғридан-тўғри фойдаланиш билан ифодаланади. У табиий ресурслар ва экологик бойликлардан(масалан, ўрмон участкасида ёғоч тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан ҳосил йиғиштириш, ҳайвонларни овлаш ва бошқа) фойдаланишдан олинган даромад билан ўлчанади.
Билвосита фойдаланиш қиймати, одатда, табиий муҳит инъом этган хизматлардан фойдаланишдан олинган даромад билан ўлчанади. Табиий муҳитнинг инсон организмини соғломлаштиришга таъсири, шунингдек, эстетик, рекреацион ва бошқа эҳтиёжларини қондириши каби фойдали томонлар бунга ёрқин мисол бўла олади.
Кечиктирилган муқобиллик қиймати келажакда экологик бойиклардан фойдаланишдан даромад олиш имконияини сақлаб қолиш билан боғланади. Одатда, у келажакда ҳам табиатдан фойдаланиш учун уни асраш учун маблағ сарфлашга тайёрлик билан ифодаланади. Мисоллар: бугунги кунда фойдаланилмаётган ўрмон участкасидан олинадиган потенциал даромад; биохилма-хиллик фармакалогия учун потенциал бойлик ҳисобланади.
Қолдириладиган мерос қиймати келгуси авлод фойдаланадиган соф табиий муҳит учун маблағ тўлаш учун тайёрлик орқали аниқланади.
Яшаш (мавжуд бўлиш) қиймати. Кечиктирилган муқобиллик қийматидан фарқли ўлароқ у экологик бойликлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган келажакда олиниши мумкин бўлган даромадлар билан эмас, балки табиий муҳитнинг тоза, хилма-хил, ва маҳсулдор ҳолатда мавжуд бўлиши билан аниқланади.
Таъкидлаш жоизки, табиат томонидан инъом этилган барча бойликларни комплекс баҳолаш учун фойдаланиладиган мезонлар хали шаклланиш босқичида бўлиб оҳиригача тўла ишлаб чиқилмаган. Шунга қарамасдан, кўриб чиқилган концепциянинг қиймати қуйидаги имкониятларга эга:

  • Атроф муҳит томонидан инъом этилган фойдали нарсаларни турли-туманлигини кўрсатиш;

  • Экологик бойликлар ва умуман, бутун табиий муҳит қийматини иқтисодий(пул) кўрсаткичлар ёрдамида ифодалашнинг қийинлигини акс эттириш;

  • Бу соҳада турли хил ҳисоблаш жараёнлари имкониятларини намойиш этиш.



Download 162,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish